Ер усти ва ер ости сувларини баҳолашда биринчи навбатда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, иккинчидан эса ишлаб чиқаришни ривожлантириш манбаи сифатида қаралади. шунингдек, геоэкологик вазиятни баҳолашда барча омилларни тўлиқ қамраб олишнинг амалда иложи йўқ. Уларнинг “вазни” ни ҳисобга олиш лозим, яъни кўпроқ индикацион ва интеграл аҳамиятга эга бўлган асосийларини иккинчи даражалиларидан фарқлаб олиш лозим. Масалан, антропоген геоэкологик омиллар орасидан энг интеграл аҳамиятга эга бўлган кўрсаткич сифатида аҳоли зичлигини, индикацион аҳамият касб этадигани сифатида геотизимлардан фойдаланиш турини олган маъқул. Мажмуали геоэкологик баҳолаш. Мажмуали геоэкологик баҳолашнинг мезонларини ишлаб чиқиш ва тузиш ўрганилаётган геотизимларнинг таксономик даражасига боғлиқ бўлиб, мезонлар ва уларни белгиловчи индикаторларнинг сони геотизимли табақаланишнинг юқоридан қуйи таксономик даражасига томон ортиб ва аниқлашиб боради. Геоэкологик вазиятни баҳолаш интеграл баҳолаш бўлиб, геотизимнинг барча компонентларини қамраб олар экан, уни амалга оширишда компонентлар бўйича баҳолаш ҳамда ушбу компонентларни сон ва сифат жиҳатидан тавсифловчи кадастр маълумотларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чунки, бундай маълумотлар ҳар бир компонент ёки соҳа учун мутахассислар томонидан тайёрланган бўлиб, анча мукаммалдир. Ўзбекистонда экологик вазият даражалари ва уларнинг тавсифи. Геоэкологик вазият даражалари: қаноатланарли, ўртача, кескин, танг ва фалокатли бўлиши мумкин. Ушбу таснифлаш Ўзбекистон ҳудуди учун ўртача олинган, айрим ҳудудлар учун у бошқа кўринишга эга бўлиши мумкин. Масалан, тоғли қисмда (Ғарбий Тяншан, Хисор ва бошқ.) энг қулай, қаноатланарли, ўртача ва ҳ.к. Текислик қисмида эса ўртача, кучли, кескин, танг ва бошқа тарзда бўлиши ҳам мумкин. Ушбу даражалар маълум мезонлар асосида аниқланади. Масалан, геотизимларнинг ҳолати, табиат компонентларининг ҳолати, аҳоли соғлиги ҳолати эътиборга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |