Геоэкологик вазият тушунчасига таъриф беришдан олдин таниқли олимларнинг бу борадаги фикрларини келтириб ўтмоқчимиз. А.А.Рафиқов (2000) бўйича, геоэкологик вазият – маълум экологик шароитда мавжуд бўлган табиий мувозанат, унинг динамик ҳолати, компонентларининг шу вазиятдаги меёрий хусусиятлари, ўзгариш йўналишлари, тирик табиат билан жонсиз табиат ўртасидаги муносабатнинг барқарорлик ҳолати, кишиларнинг турғун тиббий ҳолат даражасидан иборат. Б.И.Кочуров (1992) бўйича, экологик вазият турли даражада ноқулайликлар вужудга келтирувчи экологик ҳолат ва инсоннинг ҳаётий тизимлари билан боғлиқ экологик муаммоларнинг макон ва замонда алмашиб келишидан иборат. Геоэкологик вазиятни баҳолаш. Геоэкологик вазиятни баҳолаш унча узоқ бўлмаган тарихга эга. Шундан бўлса керак бу борада адабиётларда турлича фикрлар учрайди. “Ҳудудларда геоэкологик вазиятни баҳолаш мураккаб масала бўлиб ҳозиргача ягона фикрга келингани йўқ. Баҳолашда экологик вазиятнинг кескинлиги бўйича поғоналар сони, уларни ажратишдаги мезонлар турли муаллифларда бир хил эмас. Ҳатто бир хил ном билан аталадиган кескинлик даражаси мазмун жиҳатдан ҳам фарқ қилади. Бу борада ҳанузгача поёнига этказилган мантиқий баҳолаш принципи, услубиёти ва усуллари ишлаб чиқилгани йўқ”. Геоэкологик вазият – муайян геотизимларда табиий географик жараёнлар ва инсон хўжалик фаолияти билан боғлиқ геоэкологик муаммоларнинг макон ва замонда алмашиниб келишининг айни вақтдаги ҳолати: табиий ландшафтларнинг ўзгариш ҳолати; табиат компонентларининг сифат ва сонига кўра ҳолати; антропоген юк ҳолати; аҳолининг саломатлиги ҳолати ва ҳ.к. Геоэкологик вазият – муайян геотизимларда табиий географик жараёнлар ва инсон хўжалик фаолияти билан боғлиқ геоэкологик муаммоларнинг макон ва замонда алмашиниб келишининг айни вақтдаги ҳолати: табиий ландшафтларнинг ўзгариш ҳолати; табиат компонентларининг сифат ва сонига кўра ҳолати; антропоген юк ҳолати; аҳолининг саломатлиги ҳолати ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |