11-мавзу. Геоэкологик баҳолаш. Геоэкологик мониторинг


Download 398.35 Kb.
bet2/12
Sana20.03.2023
Hajmi398.35 Kb.
#1285078
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
11 мавзу Геоэкологик баҳолаш Геоэкологик мониторинг 270422152447

Лекин, айрим ҳолларда геоэкологик вазият тушунчасининг ўрнига геоэкологик ҳолат, геоэкологик аҳвол, геоэкологик муҳит, геоэкологик шароит каби тушунчалар қўлланилаётганини кўришимиз мумкин. Бу эса мазкур тушунчанинг мазмун ва моҳиятини турлича талқин этилишига сабаб бўлмоқда. Ушбу тушунчани ўз ўрнида ва тўғри ишлатиш учун экология ва геоэкология фанларининг ўрганиш объекти бир-биридан фарқ қилишини ҳисобга олиш лозим. Экологиянинг ўрганиш объекти экотизим бўлиб, марказида “ҳўжайин” туриши ва қолган компонентлар “ҳўжайин” нинг яшаш муҳити, омили эканлигини ҳисобга олсак, экологик муҳит, экологик (муҳитнинг) шароит, экологик (муҳитнинг) ҳолат, экологик (муҳитнинг) аҳвол каби тушунчаларни қўллаш балки тўғридир ва улар қайсидир маънода синонимдир.

Геоэкологиянинг ўрганиш объекти эса геотизим бўлиб, унда барча табиат компонентлари ўзаро тенг аҳамиятли эканлигини ва бир-бирини тақозо этишини ҳисобга олсак, юқоридаги тушунчаларнинг ҳаммасини ҳам ―географиялаштириб бўлмаслиги маълум бўлади. Экологик муҳит бирон организм учун ноқулай бўлса, бошқаси учун қулай бўлиши мумкин.

Геоэкологиянинг ўрганиш объекти эса геотизим бўлиб, унда барча табиат компонентлари ўзаро тенг аҳамиятли эканлигини ва бир-бирини тақозо этишини ҳисобга олсак, юқоридаги тушунчаларнинг ҳаммасини ҳам ―географиялаштириб бўлмаслиги маълум бўлади. Экологик муҳит бирон организм учун ноқулай бўлса, бошқаси учун қулай бўлиши мумкин.

Геотизим эса бир бутун бўлиб, ундаги географик қонуниятларга инсон ҳам бўйсинади, модда ва энергия алмашинувида бошқа компонентлар сингари бир “бўғин” сифатида иштирок этади. Агарда геотизимлардаги бир бутунлик ҳамда модда ва энергиянинг алмашинуви бузилса (айниқса, инсон томонидан) табиий мувозанат бузилади, оқибатда салбий геоэкологик вазият юзага келади ва бу барча компонентларга таъсир этиб уларнинг турли даражада ўзгаришига олиб келади. Демак, геоэкологик вазият тушунчаси инсон нуқтаи назаридан, яъни аввало аҳолининг соғлиги, кейин эса хўжалик фаолияти мақсадида қаралар экан.


Download 398.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling