11-мавзу: гидромашиналар ҳАҚида умумий тушунчалар
Гидромашиналарнинг турлари
Download 385.97 Kb. Pdf ko'rish
|
11-M.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Насосларнинг асосий кўрсаткичлари
Гидромашиналарнинг турлари
Насосларни гуруҳлаш турлича бўлиб, уларни тузилиши, турли параметрлари, суюқликка энергия бериш усули ва бошқаларга қараб гуруҳлаш усуллари мавжуд. Энг кўп тарқалган усул ишлаш принципига қараб гуруҳлашдир. Бунда насослар икки катта гуруҳга бўлиниб, улар куракли ва ҳажмий насослар дейилади. Бу насослар деярлик барча насосларни ўз ичига олади, лекин бир қанча бошқача принципда ишлайдиган насослар бунга кирмай қолади. Буларга оқимчали насослар (учинчи класс сифатида ажратиш мумкин) ва бошқа кўтаргичлар (монтежю, эрлифтлар ва бошқалар) киради. Куракли насослар марказдан қочма, ўқий, пропеллерли, уюрмали насосларга бўлинади. Тузилиши ва ишлаш принципи бир хил бўлгани учун вентиляторларни ҳам куракли насослар гуруҳига киритиш мумкин. Вентиляторларнинг ҳам марказдан қочма, ўқий, пропеллерли турлари мавжуд. Куракли насосларни битта валда бир ёки бир неча иш ғилдираги ўрнатилишига қараб, бир поғонали ва кўп поғонали насосларга ажратиш мумкин. Марказдан қочма насослар сўриш усулига қараб бир томонлама сўрувчи ва икки томонлама сўрувчи насосларга бўлинади. Ҳажмий насослар икки катта гуруҳга бўлиниб, улар поршенли ва роторли насослар дейилади. Булар яна бир қанча кичик гуруҳчаларга бўлинади. Насосларнинг асосий кўрсаткичлари Насос вақт бирлигида сўрган суюқлик ҳажми Q унинг сўриши ёки сарфи деб аталади. Сўриш , ва бошқа бирликларда ўлчанади. Сўриш ёки сарф насоснинг унумдорлиги дейилади. Марказдан қочма насосларнинг сарфи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади Q= ω 1 ( π d 1 - δ z) b 1 sin β 1 ёки Q= ω 2 ( π d 2 - δ z) b 2 sin β 2 Буерда ω 1, ω 2 – ишғилдирагигакиришвачиқишдагинисбийтезликлар; d 1 , d 2 – иш ғилдирагининг ички ва ташқи диаметрлари; δ - насос куракларининг қалинлиги; z– кураклар сони; b 1 , b 2 – куракларнинг кириш ва чиқишдаги эни ; β 1, β 2 – куракларнинг кириш ва чиқишдаги эгрилик бурчаклари. Насосдан ўтаётган суюқликнинг бирлик оғирликдаги миқдорига берилган энергия (бошқача айтганда насосдан ўтаётган суюқлик оқими олган солиштирма энергиясига) Download 385.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling