11-мавзу: гидромашиналар ҳАҚида умумий тушунчалар
Насос ва турбиналар учун Эйлер тенгламаси
Download 385.97 Kb. Pdf ko'rish
|
11-M.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Насоснинг назарий босими
Насос ва турбиналар учун Эйлер тенгламаси
Насосдаги каби турбиналарда ҳам асосий қисм иш ғилдираги бўлиб, у суюқлик энергияси ёрдамида ҳаракатга келади. Бунда турбинадан ўтаётган суюқлик унинг куракларига маълум куч таъсирида босим беради ва унинг айланма ҳаракат қилишига сабаб бўлади. Бу ҳаракат эса кейинчалик генератор роторини айлантиради. Гидравлика бўлимидаги каби насос ва турбинадаги ҳаракатни ҳам бир ўлчовли ҳаракатга келтириб, иш ғилдирагидаги суюқлик массасининг ҳаракати элементар оқимча ҳаракатига ўхшатиб қаралади. Айтилган усул билан марказдан қочма насос учун тенгламани 1755 йил Л. Эйлер чиқарган бўлиб, у қуйидаги кўринишга эга. (11.1) Кейинчалик бу формула куракли машиналар назариясида асосий тенглама деб атала бошланди, сўнгра эса у турбиналар ва бошқа турдаги машиналарга ҳам қўлланила бошланди. Эйлер тенгламаси иш ғилдирагининг геометрик ва кинематик характеристикаларини насос ҳосил қилган босим билан боғлайди. Бу ерда: u 1 , u 2 – суюқликни кириш ва чиқишдаги абсолют тезликлари. c 1 , c 2 – суюқликни кириш ва чиқишдаги тезликлари. α 1 , α 2 - кириш ва чиқишдаги тезлик параллелограмининг бурчаклари. Бу тенглама қуйидаги иккита масалани ҳал қилишга ёрдам беради: Берилган сарф ва ҳосил қилиниши керак бўлган босим бўйича иш ғилдираклари сони ва унинг ўлчамларини топиш. Берилган иш ғилдираги ва валнинг айланиш сони бўйича сарф ва ҳосил бўладиган босимни ҳисоблаш. Насоснинг назарий босими Юқорида келтирилган Эйлер тенгламаси барча куракли машиналар учун умумий бўлиб, бир қанча соддалаштиришлар киритилгандан кейин олинган. Ҳақиқатда эса, иш ғилдираги кураклари орасидаги ҳаракат анча мураккабдир. Шунинг учун (11.1.) тенглама ёрдамида ҳисобланган босим назарий босим дейилади. Бу тенгламани насосга қўллаганда α 1 =90 0 деб қабул керак. Чунки, одатда, суюқлик сўриш Қувурси ва сўрилиш йўли орқали ўтиб, иш ғилдираги каналига радиал йўналишда киради. Бу каналга зарбасиз киришни таъминлайди. Шунинг учун Эйлер тенгламаси насосларга қуйидаги кўринишда қўлланилади. (11.2) Бу тенглама насос иш ғилдираги суюқликка берган босимнинг назарий тенгламаси ёки марказдан қочма Download 385.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling