11-мавзу: Корхонанинг инвестицион фаолияти


Самарадорликни аниқловчи кўрсаткичлар


Download 395.13 Kb.
bet3/6
Sana08.06.2023
Hajmi395.13 Kb.
#1463627
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 Корхона фаолиятининг молиявий натижалари

4. Самарадорликни аниқловчи кўрсаткичлар.

Инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини бахолашда корхоналар иккита вазифани хал қилишлари лозим:

" капитал кўйилмаларнинг копланиш муддати ва даромадлилиги нуктаи назаридан, энг макбул вариант танлаш имкониятини яратувчи инвестицион лойиҳа самарадорлигини бахолаш;

" мавжуд ишлаб чиқаришга ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида киритилувчи инвестициялар самарадорлигини бахолаш (кўшимча махсулот ишлаб чиқариш, таннархни камайтириш, фойдани ошириш ва хоказо).

Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини бахолашда куйидагилар асосий кўрсаткич хисобланади:

Инвестицион лойиҳаларнинг самарадорлигини бахолашда куйидагилар асосий кўрсаткич хисобланади:

1) Соф дисконтланган даромад (СДД) - бутун хисобот даври учун жорий самаралар йигиндисининг бошлангич кадамга келтирилган миқдори ёки интеграл натижаларнинг интеграл харажатлардан ошиб кетиши. У куйидаги формула асосида

хисобланади:

бу ерда:

Nt – хисоб-китобларнинг t- кадамида эришилувчи натижалар;

Xt – худди шу кадамда амалга оширилувчи харажатлар;

T – хисоб-китобларнинг вақт муддати;

E - дисконт нормаси.

5. Иқтисодий самарадорлик

  • Самарадорлик - бу, фойдалилик, натижалиликдир. Маълумки, қандайдир натижа олиш учун меҳнат қилиш, ишлаш, махсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва маълум миқдорда харажат қилиш керак. Самарадорликни аниқлаш учун натижани шу натижага эришишга сарфланган харажатлар ёки ресурслар билан таккослаш керак. Самарадорлик, ишлаб чиқариш фаолияти натижалари билан уларга эришиш учун сарфланган меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг ўзаро нисбатидир. Корхона ўзининг хўжалик, илмий-техник ва инвестицион сиёсатини белгилашда самарадорликдан келиб чикади.
  • Самарадорликнинг иқтисодий ва ижтимоий турлари мавжуд.
  • Иқтисодий самарадорлик ишлаб чиқаришнинг иқтисодий натижасини кўрсатади. Масалан, махсулот ишлаб чиқариш - бошқарув, янги техника ва технологияни жорий этиш, меҳнат сифатини ошириш ва хоказоларнинг натижаси.
  • Иқтисодий самара - материал, меҳнат, пул ва бошқа ресурсларни тежаш туфайли эришилган миқдор.
  • Ижтимоий самарадорлик - ишлаб чиқариш самарадорлигининг меҳнат шароитларини, унинг ижодкорлик мазмунини бойитиш, аклий ва жисмоний меҳнат ўртасидаги фарқни йўкотишни ифодалайди

Download 395.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling