- СИЛЛОГИЗМ (қўшиб ҳисоблаш)- ўзаро мантиқий боғланган икки қатъий мулоҳазадан учинчи –янги қатъий мулоҳаза зарурий тарзда келтириб чиқарувчи , билвосита дедуктив хулоса чиқариш тури.
СИЛЛОГИЗМНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАри - Силлогизмда учта термин: катта, кичик ва ўрта терминлар бўлиши керак.
- Ўрта термин ҳеч бўлмаганда асослардан бирида тўла ҳажмда олиниши керак.
- Катта ва кичик терминлар асосларда қандай ҳажмда олинган бўлса, хулосада ҳам шундай ҳажмда бўлиши керак.
- Икки инкор ҳукмдан (асосдан) хулоса чиқариб бўлмайди.
- Икки жузъий ҳукмдан (асосдан) хулоса чиқариб бўлмайди.
- Асослардан бири инкор ҳукм бўлса, хулоса ҳам инкор ҳукм бўлади.
- Асослардан бири жузъий ҳукм бўлса, хулоса ҳам жузъий ҳукм бўлади.
Индуктив хулоса чиқариш - Индуктив хулоса чиқариш – эмпирик умумлаштириш шаклида содир бўлиб, унда бирор белгининг маълум бир синфга мансуб предметларда такрорланишини кузатиш асосида, шу белгининг мазкур синфга тегишли барча предметларга хослиги ҳақида хулоса чиқарилади.
Индуктив хулоса чиқариш - Тўлиқ индукция – унда бирорта белгининг маълум бир синфга мансуб ҳар бир предметга хослигини аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синф предметлари учун умумий белги эканлиги ҳақида хулоса чиқарилади.
- Тўлиқсиз индукция – унда бирорта белгининг бир мантиқий синфга тегишли предметларнинг бир қисмига (бир нечтасига) хослигини (ёки хос эмаслигини) аниқлаш асосида, шу белгининг берилган синфга мансуб барча предметларга хослиги (ёки хос эмаслиги) ҳақида хулоса чиқарилади.
Индуктив хулоса чиқариш Тўлиқсиз индукция - Статистик умумлаштириш
- Санаш орқали тўлиқсиз индукция ёки оммабоп
- Илмий индукция
АНАЛОГИК ХУЛОСА ЧИҚАРИШ - Аналогия (грек.- мослик, ўхшашлик) -бавосита хулоса чиқариш тури. Аналогияда предметларнинг ўхшаш хоссаларига асосланиб хулоса чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |