11-Мавзу: Пул-кредит сиёсати
Давлат ўзининг пул-кредит сиёсатида нималарга асосланади
Download 39.73 Kb.
|
11-мавзу
11.2. Давлат ўзининг пул-кредит сиёсатида нималарга асосланади.
Давлатнинг пулга бўлган талаб ва таклифи ўзгариши борасидаги сиёсатини монетар сиёсат деб юритилади. Бу сиёсат монетаризм назариясига асосланади. Унинг бош ғояси-иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлай-ди, бу механизмнинг асосий воситаси пул, деган хулосадан иборат. Пулга бўл-ган талаб ва таклифни қуйидаги боғланиш ёрдамида ўзгартириб турилиши тав-сия этилади. М х V = P х Q Бу тенглик бозор иқтисодиётидаги энг муҳим мувозанат бўлиб, унга асосланиб қуйидаги боғланишларни аниқлаш мумкин : - Бозордаги баҳо пул массаси билан бозорга чиқарилган товар ва хизматлар қийматига боғлиқ . P* = M х V / P х Q ; Яъни, пул массаси бозорга чиқарилган товар ва хизматларнинг бозордаги баҳосини белгилайди. Агар; 1. P* > 1 бўлса, пул талабга нисбатан кўп бўлади; 2. P* < 1 бўлса, пул талабга нисбатан кам бўлади; 3. P = 1 бўлса, пул массаси билан товар ва хизматлар массаси тенглашади, яъни бозор мувозанатлашади. Биринчи ҳолда нарх ошган бўлади ва пул қадри пасаяди, иккинчи ҳолда эса аксинча, пул массаси камайган бўлади ва тўлов кризиси юзага келади. - муомалада бўлиши зарур бўлган пул массаси товар ва хизматлар массаси билан пул харакати-пул оборот тизимига боғлиқ; M = P х Q / V ; Муомала учун зарур бўлган пул массасини давлат ўзи белгилаган курс бўйича олтинга мувофиқлаштирилган ҳолда муомалага чиқаради ва шу давлат доирасида ҳаракат қилади. Муомалада товарлар билан таъминланмаган пулнинг пайдо бўлиши инфляцияни билдиради. Пул қадрсизланганда муомаладаги пул кўпайиб унга нисбатан товар ва хизматлар камайиб кетади. Пул бирлигининг харид кучи унга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар миқдоридан камаяди, унинг натижасида уларнинг баҳоси ўсади. Бу эса ўз навбатида пулнинг валюта курсини пасайтиради, чунки унга нисбатан бошқа валютага кўпроқ товар сотиб олиш мумкин бўлади. Давлат ўз харажатларини қоплаш учун пул эмиссиясини жорий қилиб уни кўпайтириб муомалага ташлаши мумкин. Лекин уни товар ва хизматлар массаси билан таъминлай олмайди. Бунинг натижасида пул инфляцияси кучайиб боради. Демак, қоғоз пуллар олтинга, чет эл валютасига нисбатан қадрсизланади. Бинобарин пул миқдори асосан ишлаб чиқариш ҳолатига, нархга, пул обороти тизимига боғлиқ бўлиб унга нисбатан давлат жиддий ёндошади. Иқтисодиётни тартиблаш учун муомаладаги пул миқдорини ўзгартириб уни нормал ҳолга келтириб туради. Бу ишни Марказий банк амалга оширади. Монетаристлар иқтисодиётга амалий жиҳатдан ёндошиб пул массасини 3 - 5 фоиз оширишни тавсия этишади. Агар молия барча хўжалик субъектларини ўзига тегишли пул маблағлари хусусидаги алоқаларни англатса, кредит, ўзга мулки бўлган пулни қарзга олиб, ишлатиш борасидаги муносабатларни билдиради ва бозор муносабатларининг бир унсири ҳисобланади. Кредит деганда вақтинча ўз эгалари қўлида бўш турган пул маблағларини бошқалар томонидан маълум (ҳудуд) муддатга ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан муносабатларни тушуниш керакдир. Кредит муносабатлари икки субъект ўртасида юзага келади; бири пул эгаси, яъни қарз берувчи, иккинчиси пулга муҳтож, яъни қарз олувчи. Қарз берувчи қарздорга айланиши ва бунинг акси ҳам рўй беради. Айни бир субъект бир вақтнинг ўзида ҳам қарз берувчи ҳам қарз олувчи бўлиши мумкин. Масалан, банк аслида пул эгаси билан қарз олувчи ўртасида воситачи, айни вақтда унинг ўзи бўш пулни қарзга олади ва сўнгра уни бошқаларга қарзга беради. Кредит субъектлари ҳар хил, буларга корхона, фирма, ташкилот, муассаса, давлат ва турли тоифа аҳоли киради. Кредит объекти ҳар қандай пул эмас, балки вақтинча бўш турган эгаси томонидан ишлатилмай ва қарзга берилиши мумкин бўлган пулдир. Бўш пул уч хил бўлади: 1) Тадбиркорлар ёки катта пулдорлар қўлидаги пул, яъни пул капитали: 2) Аҳоли қўлидаги пул - эртами кечми эҳтиёжни қондириш учун тўпланган пул, эгаси қўлида капитал эмас, балки истеъмолни қондириш воситаси: 3) Давлат ихтиёридаги пул. Бу ҳам пул капитали (Давлат корхонаси учун) ҳам умумий истеъмол пулдир. Хуллас, жамиятдаги пул ресурслари ҳаракатининг нотекист бўлиши, бир қисм пулнинг бўш қолиб, қарз фондига айланиши учун имкон бўлади. Албатта, бу ҳодиса бўш пулнинг таклифини билдиради. Аммо, кредит пайдо бўлиши учун пулга талаб ҳам бўлиши зарурдир. Бу талабни иқтисодиётнинг ўзи юзага чиқаради. Download 39.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling