11-Мавзу: Пул-кредит сиёсати
Download 39.73 Kb.
|
11-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар.
Қисқача хулосалар.
1. Пул-кредит сиёсати асосан ишлаб чиқаришда инфляцияни ва ишсизликни камайтириш мақсадида муомиладаги пуллар миқдорини ўзгартиришга қаратилган. Пул-кредит сиёсатларини амалга оширишда фоиз ставкаси, мажбурий банк заҳиралари ва очиқ бозордаги операциялар каби воситаларидан фойдаланилади. 2. Давлат томонидан олиб бориладиган пул-кредит сиёсати асосан қуйидагиларга асосланади. Яъни, монетар сиёсат. Бу сиёсат монетаризм назариясига асосланиб, унинг бош ғояси - иқтисодий ўсишни бозор механизми таъминлайди, бу механизмнинг асосий воситаси пул деган хулосадан иборат. 3. Молия бозоридаги опреациялар молия муассасалари воситасида амалга оширилади. Буларга турли хил банклар, биржалар, депозитарийлар, суғурта компаниялари, инвестиция фондлари ва агентликлар киради. Буларнинг ичида энг асосийси бўлиб банклар ҳисобланади. Банк - тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир. Республикада Марказий банк - акциядорлик тижорат банклари, хусусий банклар ва қўшма банклар фаолияти кўрсатади. 4. Жаҳон банк тизими ривожланиши жуда мураккаб ва зиддиятли йўлдан бормоқда. Шунинг учун ҳам бу соҳада бирор-бир йўналишни аниқ кўрсатиш қийин бўлсада унинг асосий тамойилларига, яъни банкларнинг қўшилиб кетиши ёки бир-бирини ютиб юбориши ҳисобига йириклашуви, ўз маблағларини иложи борича диверсификациялаш, ўз фаолиятини дерегуляциялаш каби тамойилларга тўхталиб ўтилади. Таянч иборалар. Пул-кредит сиёсати, тўлиқ бандлик, инфляция, барқарорлик, очиқ бозордаги операциялар, қимматбаҳо қоғозлар, хазина, харид қилиш, Марказий банк, тижорат банклари, фоиз ставкаси, мажбурий резерв нормаси, инвестиция, монетар сиёсат, кейнсчилар назарияси ва тенгламаси, монетаристлар тенгламаси, аҳоли истеъмол харажатлари, соф экспорт, пул таклифи, пулнинг айланиш тезлиги, пулга бўлган талаб ва таклиф, пул эмиссияси, пул инфляцияси, кредит муносабатлари, қарз берувчи, қарз олувчи, омонат, валюта, молия операциялари, монополлик мавқеи, бир босқичли банк тизими, вертикал ва горизонтал йўналишда ташкил қилинган банклар, ихтисослашиш ва бошқалар. Download 39.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling