11-Мавзу: Пул-кредит сиёсати
Download 39.73 Kb.
|
11-мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.1. Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари ва турлари.
11-Мавзу: Пул-кредит сиёсати. 11.1. Пул-кредит сиёсатининг мақсади ва турлари. 11.2. Давлат ўзининг пул-кредит сиёсатида нималарга асосланади. 11.3. Банклар ва уларнинг бозор иқтисодиётидаги вазифалари. 11.4. Жаҳон банк тизими ривожидаги йўналишлар. 11.1. Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари ва турлари. Пул-кредит сиёсати деганда, тўлиқ бандлик шароитида жами маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфлияцияни таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартириш тушинилади. Унинг ёрдамида ҳар қандай давлат, мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тақдим этади. Ҳозирда ҳамма мамлакатларда пул миқдорини тартибга солишда очиқ бозорда операцияларни, яъни давлат қимматбаҳо қоғозларини таклиф қилиш усулидан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу операцияларни Марказий банк асосан нуфузи катта банклар гуруҳи билан биргаликда амалга оширади. Бозорда Марказий банк хазина қимматбаҳо қоғозларини сотиш ёки харид қилиш йўли билан пул таклифига таъсир этади, яъни пул бозоридаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлайди. Пул бозорида муомалада пул миқдори ортиқчалиги мавжуд деб фараз қиламиз. Табиийки Марказий банк ортиқча пул массасини камайтириш ёки йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бунинг учун, у очиқ бозорда ўзининг қимматли қоғозларини аҳоли ва банкларга таклиф этади, улар эса уни харид қила бошлайдилар. Давлат қимматбаҳо қоғозларининг (сотиш ёки харид қилиш йўли билан) таклифи ошиб борган сари, унга бўлган баҳоси пасаяди, ўз навбатида унга бўлган фоиз (яъни, қимматбаҳо қоғозларини сотиб олганларга фоиз шаклида ҳақ тўланади) ошади, бу эса унга бўлган талабни оширади. Банклар ва аҳоли қимматли қоғозларини кўпроқ харид қила бошлайдилар, пировард натижада банкларнинг заҳираларини қисқаради, ўз навбатида бу ҳол пул таклифини банк мультипликаторига тенг нисбатда қисқаришига олиб келади. Бу банк заҳира ва пул таклифининг ортишига олиб келади. Пул - кредит сиёсатини амалга оширишнинг яна бир воситаси, бу ҳисоб-китоб ставкаси сиёсатидир. Ҳисоб-китоб ставкасини Марказий банк белгилайди. Агар ушбу ставка паст бўлса, унда тижорат банклари кўпроқ кредит олишга ҳаракат қиладилар. Бунинг натижасида банкларнинг ортиқча банк заҳиралари ортиб боради ва муомаладаги пул массаси миқдорининг ошиб боришига олиб келади. Агарда ҳисоб ставкаси миқдори юқори бўлса, унда банклар камроқ кредит олишга, олганларини эса қайтариб беришга ҳаракат қиладилар, пировард натижада, ортиқча банк заҳиралари қисқаради, бунинг натижасида эса муомаладаги пул миқдори камаяди. Амалиётда, давлатлар ҳисоб ставкаси сиёсатини очиқ бозордаги операциялар сиёсати билан мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришга ҳаракат қиладилар. Пул кредит сиёсатининг воситаларидан яна бири бу мажбурий банк заҳира миъёрини ўзгартириш сиёсатидир. Мажбурий банк заҳира миъёрини Марказий банк белгилайди ва уни ўзгартириб туради. Агар Марказий банк мажбурий банк заҳирасини камайтирса, ортиқча банк захиралари ортади, бу эса пул таклифининг мультипликацион ортишига олиб келади. Масалан, ушбу миъёр 25 % бўлса, унда банкка қўйилган 800 сўмдан 200 сўм мажбурий банк миъёрини ташкил этади. Бунда банк фақат 600 сўмни қарзга бериш мумкин бўлади. Энди фараз қилайлик миъёр 10 % га туширилади, унда банк 720 сўмни қарзга бериш имкониятига эга бўлади. Мажбурий банк захира миъёрини кўтариш ёрдамида давлат пул таклифини камайтиради. Зеро бу банкларнинг ортиқча банк захираларининг қисқаришига олиб келади. Пул-кредит сиёсатини ўтказишда бу восита бутун банк тизимини асосларига таъсир этади. Шунинг учун у кўпчилик мамлакатларда ўта зарур бўлгандагина қўлланилади. Хўш пул-кредит сиёсатларининг оқибатлари қандай? Давлат томонидан амалга ошириладиган пул-кредит сиёсати ЯММ, бандлик ва баҳолар даражасига бевосита таъсир кўрсатади, фараз қиламизки, иқтисодиётда ишлаб чиқариш қисқармоқда ва ишсизлар сони ортиб бормоқда. Бундай шароитда давлат Марказий банк орқали пул таклифини оширишга, биз юқорида кўриб чиққан воситалар ёрдамида амалга оширишга ҳаракат қилади. Бунинг натижасида пул таклифи ўсади, фоиз ставкаси эса камаяди. Бу эса инвестицияларга бўлган талабни оширади ва ўз навбатида ЯММ миқдорининг кўпайишига олиб келади. Бу билан давлат маълум даврда ўз мақсадига эришади, ишлаб чиқаришнинг орқага кетиши тўхтайди, ишсизлар сони камаяди, жамиятнинг даромадлари эса ошади. Пул-кредит сиёсатининг оқибати тўғрисида гапирганда қисқа муддатли ва узоқ муддатли оқибатларини фарқлаш керак. Агарда қисқа муддатли даврда давлат пул таклифини ошириш ва бунинг натижасида ЯММ миқдорини ўсишини рағбатлантирган бўлса, бу билан у маълум даражада самарадорликка эришган бўлса, узоқ муддатли даврда эса бу чораларнинг самарадорлиги пасаяди. Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, пул-кредит сиёсати асосида яхлит иқтисодиётга пул-кредаит сиёсатининг таъсир жараёнларини ўрганувчи пул назарияси ётади. Ушбу назария икки хил ёндошувчи иқтисодчилар ўртасида кўп йиллардан бери тортишувлврга сабаб бўлиб келмоқда. Булар такомиллаш-тирилган кейнсиан назария ва замоновий пул миқдори назарияси. Ушбу икки назария тарафдорлари ҳам пул таклифини номинал ЯММ га таъсирини инкор этмайдилар, аммо бу таъсирнинг аҳамиятига ҳар хил баҳо берадилар. Кейнсчилар фикрича монетар сиёсат асосига фоиз ставкаси даражаси асос қилиб олиниши зарур, монетаристлар фикрича эса пул таклифининг даражаси асос қилиб олинган. Кейнсчилар бозор иқтисодиётини тартибга солишда давлат аралашуви шарт деб ҳисоблашадилар, монетаристлар эса уни ортиқча деб ҳисоблайдилар. Кейнсчилар пул таклифини ЯММ га таъсирини қуйидаги кетма-кетликда амалга ошади деб ҳисоблашади; пул таклифининг ўзгариши фоиз ставкасининг ўзгаришини, у эса ўз навбатида инвестицияларга бўлган талабни ўзгариши орқали ЯММ га таъсир этади. Монетаристлар эса бу борада шундай дейдилар; пул миқдорининг ўзгариши билан ЯММ ўзгариши ўртасида яқинроқ алоқа мавжуд; яъни пул миқдорининг ўзгариши бевосита ЯММ ўзгаришига олиб келади. Кейнсчиларнинг асосий тенгламаси қуйидагича; ЯММ = С + I + Q + NҲ ; Бу ерда, C - аҳоли истеъмол харажатлари; I - инвестициялар; Q - давлатнинг товар ва хизматларни сотиб олиш харажатлари; NҲ - соф экспорт. Монетаристлар М х V = P х Q тенгламага асосланадилар. Агар P х Q = ЯММ бўлса, унда тенгламани қуйидагича ёзиш мумкин бўлади; M = ЯММ / V ; Бу ерда, M - пул таклифи; V - пулнинг айланиш тезлиги ёки айланишлар сони; P - товар ва хизматларнинг ўртача баҳоси; Q - сотилган товарлар сони. Бунда монетаристлар пулнинг айланиш тезлигини барқарор деб ҳисоблайдилар, кейнсчилар эса аксинча нобарқарор дейдилар. Ҳозирда мавжуд бўлган монетаристик сиёсатнинг моделлари бу икки ёндошувнинг синтез қилинган вариантидир. Яъни, бу ёндошувларнинг ижобий жиҳатларини қўшиб ўзида акс эттирган монетаристик сиёсатнинг вариантидир. Узоқ муддатли даврда монетаристик ёндошув кўпроқ ишлатилади. Шу билан бирга қисқа муддатли даврларда эса давлат фоиз ставкасига таъсир этишдан воз кечмайди. Ўзбекистонда пул-кредит сиёсатининг қуйидаги йўналишлари мавжуд; - давлат томонидан пул массасини олдиндан билиш, уни доимий назорат қилиш; - Марказий банк томонидан тижорат банкларининг операцияларини пул билан таъминлаш, бунда Марказий банкнинг тижорат банкларига фоиз ҳисобида кредит бериши назарда тутилади, бу эса ўз навбатида Марказий банк томонидан, умуман пул муомаласи соҳасини назорат қилишга имкон беради; - кредит ва бюджет тизимлари ўртасида ўзаро муносабатлар воситасини такомиллаштириш, кредит бериш, бюжет камомади шароитида пул чиқариш ҳисобига эмас, балки давлатнинг қимматбаҳо қоғозларини сотиш ҳисобига қоплаши зарур. Download 39.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling