11-mavzu. Tenglamalar sistemasi ko‘rinishidagi iqtisodiy jarayonlarni ekonometrik tadqiqi
Download 109.69 Kb.
|
11-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.1. Економетрикада қўлланиладиган тенгламалар системаси ҳақида тушунча
- 11.3. Таркибий (тузилмавий) модел параметрларини баҳолаш
11.1. Эконометрикада қўлланиладиган тенгламалар системаси ҳақида тушунча Ижтимоий фанларда статистик ўрганиш объекти бўлиб мураккаб тизимлар ҳисобланади. Бундай мураккаб тизимларни ёзиш(тасвирлаш), уларни ҳаракат механизимларини тушунтириш учун ўзгарувчилар орасидаги боғланиш зичлигини аниқлаш, алоҳида регрессия тенгламаларини тузиш этарли эмас. Алоҳида регрессия тенгламаларидан фойдаланишда, масалан иқтисодий ҳисоб-китобларда кўпчилик ҳолатларда аргумент(омил)ларни бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзгартириш мумкин деб фараз қилинади. Аммо бундай фараз қилиш нотўғри, амалда бир ўзгарувчи бошқа ўзгарувчилар мутлақо ўзгармаган ҳолатида ўзгариши мумкин эмас. Бир ўзгарувчининг ўзгариши бутун тизимдаги ўзаро боғланган белгиларни ўзгаришига олиб келади. Бундан келиб чиқадики, алоҳида олинган кўп омилли регрессия тенгламаси алоҳида кўрсаткичларни натижавий ўзгарувчининг ўзгаришига таъсирини тавсифлай олмайди. Айнан шунинг учун кейинги йилларда иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотларда ўзгарувчилар орасидаги ўзаро боғланиш таркибини “бир вақтнинг ўзида ифодаловчи тенгламалар” деб аталувчи тизим билан тасвирлаш муаммоси муҳим ўринни эгаллади. Ўзгарувчилар орасидаги боғланишни бир вақтнинг ўзида ифодаловчи тенгламалар “тузилмавий тенгламалар” деб ҳам аталади. Агар нархнинг истемол қилинаётган маҳсулот миқдорига муносабатини ифодаловчи талаб модели ўрганилаётган бўлса, у ҳолда талабни башоратлаш учун бир пайтнинг ўзида, таклиф эътилаётган маҳсулот ва неъматларнинг нархи билан миқдори орасидаги боғланишни ифодаловчи таклиф модели ҳам керак бўлади. Бу эса талаб ва таклифни тенглаштиришга олиб келади. Яна бошқа мисол, ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашда фақат рентабеллик моделини ўзи этарли эмас. У яна меҳнат унумдорлиги модели ҳамда маҳсулот бирлиги таннархи модели билан тўлдирилиши зарур. Агар биз микродаражадаги тадқиқотлардан макродаражадаги ҳисоблашларга ўтадиган бўлсак, ўзаро боғланган тенгламалар тизимини қўллашга бўлган талаб янада ортади. Milliy iqtisodiyot modeli iste’mol funktsiyasi, mehnat haqi investitsiyasi, daromadlarni shaklanishi va boshqa funktsiyalardan tashkil topgan tenglamalar tizimini o’z ichiga oladi. Chunki bu makroiqtisodiy ko’rsatkichlar iqtisodiy holatini umumlashtiruvchi o’zaro aloqada bo’lgan ko’rsatkichlardan iborat. Ya’ni iqtisodiyotda yakuniy iste’molga xarajatlar yalpi milliy daromadga bog’liq. Shu bilan birga milliy daromad hajmi investitsiya funktsiyasi sifatida qaraladi. Иқтисодий тадқиқотларда тенгламалар тизими турлича тузилиши мумкин. Ҳар бир боғлиқ бўлган ўзгарувчи битта тўпламдаги омиллар функтсияси деб қаралганда қуйидаги боғлиқ бўлмаган тенгламалар тизимси ҳосил бўлаши мумкин. ( (9.1) омиллар тўплами ҳар бир тенгламада ўзгариб туриши мумкин. (9.2) кўринишидаги моделлар ҳам ўзаро боғлиқ бўлмаган тенгламалар тизими бўлиши мумкин. Ушбу (9.2) тенгламалар тизимини (9.1) тенгламалар тизимидан фарқи шундан иборатки тенгламаларда умумий тўплабга кирувчи омиллар турли кўринишларда қатнашади. Тенгламалар тизимида у ёки бу омилнинг қатнашмаслиги уларни моделга киритиш иқтисодий нуқтаи-назардан мақсадга мувофиқ эмаслигини билдиради. Бундай моделларга кўрсаткичлари ўзаро боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ифодаловчи сигирларнинг маҳсулдорлигини, 1-тсентнер сутнинг таннархини, омил сифатида хўжаликни ихтисослашувини, 100 гектар эрга тўғриладиган сигирлар сони, меҳнат сарфи ва бошқаларни ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги моделини киритиш мумкин. Ўзаро боғлиқ бўлмаган тенгламалар тизимида ҳар бир тенглама мустақил тенглама сифатида қаралади. Аслида тенгламаларнинг ҳар бири регрессия тенгламалари бўлиб, уларнинг параметрларини аниқлаш учун ЭККУ қўланилади. Эътиборга олинаётган омиллар уларга боғлиқ бўлган кўрсаткичлар орқали иқтисодий ҳодисани тўлиғича ифодалай олмасликлари мумкин. Бу камчиликларни тўлдириш учун тенгламаларга озод ҳад, киритилади. Натижавий белгиларнинг ҳақиқий қийматлари назарий қийматларидан тасодифий ҳатолик қийматига фарқ қилганлиги сабабли ҳар бир тенгламада тасодифий хатоликнинг қиймати қатнашади. Учта натижавий ва тўрта омил белгилардан иборат ўзаро боғлиқ бўлмаган тенгламалар тизими қуйдаги кўринишга эга: (9.3) Агар бир тенгламанинг натижавий ўзгарувчиси бошқа тенгламада омил сингари қатнашса, у ҳолда рекурсив тенгламалар тизими кўринишидаги қуйдаги моделни тузиш мумкин: (
Ушбу тизимда ҳар бир тенгламадаги натижавий белги (у)лар ўзидан кейинги тенгламаларда (х) омил белгилар сингари омил белги сифатида қатнашадилар. Бундай тизим учун қуйдаги меҳнат унумдорлиги ва фонд қиймати модели мисол бўла олади: бу ерда: - меҳнат унумдорлиги; - фонд қиймати; - менатни фонд билан қуролланганлиги; - меҳнатни энергия билан қуроланганлиги; - ишчиларнинг малакаси. Аввалги тизим каби, ҳар бир тенглама алоҳида қаралиши мумкин ва уларнинг параметирлари ЭККУ билан аниқланилади. Download 109.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling