11-мавзу.Ўқувчиларнг шахс ривожланишидаги ўрни. Режа
-Мавзу: Ўқувчиларни маънавий, ахлоқий тарбиялаш
Download 255.13 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маънавий-ахлоқий тарбия моҳияти , асосий тушунчалари
15-Мавзу: Ўқувчиларни маънавий, ахлоқий тарбиялаш.
РЕЖА: Ахлоқ-ижтимоий онг, таъсир кўрсатиш ва тарбиялаш шакли сифатида. Маънавий ахлоқий тирбия мезонлари. Мактабда аҳлоқий тирбияни амалга ошириш йўллари. Оила тарбияси тушунчаси моҳияти. Жинсий тарбия тушунчасининг моҳияти. Маънавий-ахлоқий тарбия моҳияти, асосий тушунчалари. Жамиятда кечаётган ижтимоий ислоҳотларнинг самарадорлиги унинг фуқаролари эга бўлган маънавиятга боғлиқ. Шу боис мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов жамият ривожланишининг маънавий-ахлоқий негизларини аниқ белгилаб берди. Булар: умуминсоний қадриятларга содиқлик; халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши; ватанпарварлик1. Зеро, жамият ривожланиши фақат унинг иқтисодий тараққиётинигина эмас, балки маънавий юксалишини ҳам тақозо этади. Ҳар қандай мафкура каби Ўзбекистон Республикаси миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири ҳам жамиятда маънавий-ахлоқий қарашларнинг устуворлигига эришиш саналади. Ижтимоий тарбиянинг бошқа турлари каби маънавий-ахлоқий тарбия асосини ҳам илғор миллий, маънавий-ахлоқий қадриятлар, халқ педагогикаси ғоялари ташкил этади. Маънавият шахс, халқ, давлат ва жамиятнинг куч-қудрати, тараққиёти, имкониятлари ва истиқболларини белгилаб берувчи ички ижобий, руҳий омилдир. Маънавият (арабча «маънавият» - маънолар мажмуи) моҳиятига кўра ижтимоий тараққиётга ижобий таъсир ўтказувчи фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввур, тушунча ва ғоялар мажмуи ҳисобланади. Жамият маънавияти уч муҳим соҳа йўналишида амалий фаолиятни ташкил этиш асосида шакллантирилади: Маданият («cultura» сўзидан олинган бўлиб, парвариш қилиш, ишлов бериш маъносини билдиради) – ижтимоий тараққиёт давомида инсонларнинг фаолияти туфайли қўлга киритилиб, уларнинг ижтимоий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи моддий ва маънавий бойликлар тизими. Маърифат шахс онгига илмий билим, ахлоқ қоидалари ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларни сингдириш, таълим-тарбияни такомиллаштириш, миллий мерос ва умуминсоний қадриятларни ўрганиш, уларни тарғиб этиш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар тизими. Мафкура (арабча «мафкура» - нақтаи назар ва эътиқодлар тизими, мажмуи) – жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий, фалсафий, илмий қарашлар, шунингдек, маънавий-ахлоқий юксаклиш, маърифий-тарбиявий ишларнинг ривожини таъминловчи, уларнинг мақсад ва йўналишларини аниқлашда етакчи ўрин тутувчи ғоялар тизими. Ҳар учала соҳанинг узвий бирлиги асосида жамият маънавияти юксалади. Маънавият соҳасида ижобий ечимини таъминлаш зарур бўлган асосий вазифани кўрсатар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов қуйидагиларни таъкидлайди: «Бу соҳадаги асосий вазифамиз – миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, миллий ғоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас динимизнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрнини ва ҳурматини тиклаш каби мустақиллик йилларида бошлаган эзгу ишларимизни изчиллик билан давом эттириш, уларни янги босқичга кўтариш ва таъсирчанлигини кучайтиришдир. ... Бу соҳадаги ишларимизнинг пировард мақсади – иймон-эътиқоди бутун, иродаси бақувват, эркин фуқаро маънавиятини шакллантиришдир. Яъни, мустақил дунёқарашга эга, аждодларимизнинг бебаҳо мероси ва замонавий тафаккурга таяниб яшайдиган баркамол шахс – комил инсонни тарбиялашдан иборат»1. Демак, маънавиятли инсон билимли, маълум касб-ҳунар соҳиби, ўз Ватанининг содиқ фуқаросидир. Ўз давлати қонунларини биладиган ва уларга амал қиладиган, юрти билан ғурурлана оладиган инсон. Ўз Ватани бойликларини сақлайдиган, уни янада бойитадиган, гўзалликларидан баўраманд бўладиган шахс. У ҳар қандай зарарли иллатларга қараши курашадиган, миллий ва умуминсоний қадриятларни авайлаб асрайдиган инсондир. Ахлоқ эса шахснинг хатти-ҳаракатлари, юриш-туриши, турмуш тарзи, ҳаёт кечириш тамойиллари, қоидалари, ижтимоий муносабатлар мазмунини ифодалайди. Ахлоқ ижтимоий ҳодиса сифатида жамият маънавий-руҳий ҳаётида ўзига хос ўрин тутади. «Ахлоқ» (лотинча – хулқ-атвор маъносини билдиради) ижтимоий онг шаклларидан бири бўлиб, ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга соладиган қонун-қоидалар мажмуидир. Ахлоқ - маънавиятнинг таркибий қисми сифатида шахс камолотининг юқори босқичи саналади. Зеро, ахлоқ, ахлоқий меъёрларсиз шахснинг руҳий ва жисмонан етуклигининг мезони бўлган маънавий камолотга эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маънавий-ахлоқий тарбияда узвийлик, алоқадорлик диалектик характерга эга бўлиб, шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишида муҳим саналади. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мазмуни. Маънавий-ахлоқий тарбия ва унга қўйиладиган талаблар бу жамиятда маълум ижтимоий-ахлоқий талабларга мос ахлоқий хислатларни шакллантириш мақсадида ўқувчилар онги, ҳиссиётлари ҳамда хулқига мувофиқ ва тизимли таъсир этишдир. Маънавий-ахлоқий тарбия вазифалари қуйидагилардан иборат: Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий онгни шакллантириш. Уларда маънавий-ахлоқий ҳис-туйғуларни тарбиялаш ва ривожлантириш. Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий хулқ-атвор кўникма ва одатларини таркиб топтириш. Маънавий-ахлоқий тарбия моҳиятига кўра инсон онгининг жамият билан алоқадорлиги, жамият олдида бурчли эканлиги, ўз хулқ-атворини жамият тараққиёти даражасига боғлиқлигини тушуниши, жамият томонидан тан олинган ахлоқий меъёр, идеал ҳамда талабларни бажаришда масъулиятни ҳис этиши, маънавий-ахлоқий билимларнинг эътиқодга айланиши ва бу эътиқодларнинг тизимлилиги, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ҳис-туйғу ва хислатларни шакллантириш, ўқувчилар томонидан маънавий-ахлоқий хулқ-атвор жамият аъзоларига бўлган ҳурмат-эътиборни намоён этувчи мезонлардан эканлигининг англаб етилиши, маънавий-ахлоқий одатларнинг шаклланиши ва бошқалардан иборат. Маънавий-ахлоқий тарбия мазмунида миллий ва умуминсоний қадриятларни тиклаш масаласининг кун тартибига қўйиш заруриятининг юзага келганлиги муносабати билан туб ўзгаришлар юз берди. Энг муҳим қадрият инсон омили ҳисобланади. Ҳаёт инсонга бир марта берилади, Шунинг учун ҳам миллий ва умуминсоний қадриятларда уни мазмунли, ўзгалар ва ўзининг ҳаёти маъносини англаган ҳолда ўтказиш кераклиги ҳақида кўплаб ривоят, ҳикмат ва панд-насиҳатлар мавжуд. Бундан ташқари таълим муассасасида ўқувчиларга қадрият сифатида муносабатда бўлиш ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлиб бормоқда. Зеро, таълим тамойилларида энг муҳим, асосий тамойиллардан бири таълимни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш бўлиб, унинг асосий моҳияти ўқувчи шахсига инсоний муносабатда бўлишни, таълим жараёнини эркинлаштиришни талаб этади. Маънавий-ахлоқий тарбияда яна бир энг қимматли қадрият эркинликдир. Таълимни демократлаштириш билан бирга шахс эрки ва ҳуқуқини ҳурмат қилиш ривожланади. Бу эса ўз навбатида ўқувчи шахсида масъулиятни ҳис этиш, онгли интизомга риоя этиш кўникмаларини тарбиялайди. Шунингдек, втанпарварлик, халқлар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик, мсъулиятни ҳис этиш, бурч, ор-номус, виждонлилик, тартиблилик, адолатлилик ва бошқа хислатлар тарбияси катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда жинсий тарбия, меҳнат тарбияси янада муҳим аҳамият касб этмоқда. Соғлом турмуш тарзини таркиб топтириш, айниқса, зарурлигини кундалик ҳаёт тарзи янада яққол намоён этмоқда. Текинхўрлик, наркомания, тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, фаҳш, жоҳиллик каби салбий иллатлар ҳам ҳаётда учраб туради. Бу иллатлар инсоннинг ахлоқий қиёфасинигина эмас, балки ўзини ҳам емириб боради. Инсон ҳам маънавий, ҳам жисман ҳалоқ бўлади. Шу боис инсоннинг маънавий-ахлоқий тарбиясини ташкил этиш ижтимоий тарбиянинг бошқа йўналишларидан устун қўйилиши зарур. Бинобарин, маънавий-ахлоқий тарбия ёш авлод тарбияси билан боғлиқдир. Агар тарбиянинг бошқа йўналишларида муайян тарбия (масалан, жисмоний, ҳуқуқий ва бошқалар) у ёки бу тарбиявий тадбирлар тизимига асосланса, маънавий-ахлоқий тарбияда эса ҳар бир тарбияланувчининг ўзига хос хусусиятларини, шунингдек, тарбиявий вазиятни инобатга олган ҳолда, яхлит тарбиявий ишлар режалаштирилади ва унга мос метод ҳамда усуллар танланади. Тарбиявий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, тадбирларни ташкил этишда маънавият, ахлоқ инсон онгининг шакли, инсон маданиятининг бир қисми эканлиги ҳақидаги тушунга эга бўлиш назарда тутилади. Маънавият ва ахлоқнинг моҳияти, унинг меъёрлари ва тамойиллари мазмунини тушуниш ўқувчиларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан фикр юритишларига имкон беради. Натижада улар ўзлари ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини ана шу нуқтаи назардан баҳолайдилар. Маънавий-ахлоқий тушунчалар, баҳолаш ва муҳокама юритиш асосида маънавий-ахлоқий эътиқод шаклланади ва ниҳоят инсон хатти-ҳаракати ва хулқи аниқланади. Маънавий-ахлоқий эътиқодга эга инсон ахлоқий меъёрлар, талабларни онгли бажаради ва уларга ҳурмат билдиради. Лекин маънавий-ахлоқий меъёрлар ҳақида билимга эга бўлиш ва уни тушуниш ҳали эътиқодни фаолиятга айлантиради деган гап эмас, маънавий-ахлоқий билимлар қачон ҳаётий тажрибаларда қўлланилиб, ўқувчилар томонидан уларнинг фаолиятида намоён бўлгандагина шаклланган дейиш мумкин. Маънавий-ахлоқий тарбия тизимида маънавий-ахлоқий ҳис-туйғулар инсон томонидан, унинг воқеа-ҳодисалар, кишилар ҳамда ўз хулқига нисбатан ҳис-туйғуларни уйғотишга рағбат пайдо қилувчи тарбиявий ишлар тизимли ташкил этилгандагина самарали кечади. Мазкур тизимда хулқ-атворни шакллантиришга оид тарбиявий ишлар акс этади. Шунга кўра маънавий-ахлоқий хулқ-одобга доир хислатларни шакллантиришга ундовчи рағбат билан ҳосил бўладиган фаолият энг асосий бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, ўқувчида маънавий-ахлоқий хислатларни шакллантиришга нисбатан эҳтиёж бўлиши шарт. Демак, маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этиш жараёнида уюштирилувчи тадбирлар хулқ-одобга доир хатти-ҳаракатлар занжиридан иборат бўлади. Маънавий-ахлоқий хатти-ҳаракатлар эса ўқувчи томонидан ахлоқий меъёр ва тамойиллар моҳиятини ўрганиш, уларни англаб етишдан иборатдир. Хатти-ҳаракатлар тизими маънавий-ахлоқий одатларни таркиб топтиради. Бу борада қуйидаги талабларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир: маънавий-ахлоқий тарбия ахлоқсизликка қарши курашдаги «компания»га айланмай, мақсадга мувофиқ, узлуксиз, тизимли ва изчил амалга оширилиши зарур; ўқувчиларда маънавий-ахлоқий хислатлар ва фазилатларни тарбиялаш фаол ҳаётий вазиятлар, ахлоқий меъёрлар бузилган ҳолатларда тарбияланувчиларнинг ўз нуқати назарларини ифодалашлари билан амалга оширилиши; шахсда ўз идеалига интилишига бўлган ҳис-туйғуларини уйғотишга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни ташкил этиш борасидаги кўникмаларни тарбиялаш; маънавий-ахлоқий тарбияга доир ишларни тарбияланувчиларнинг тажрибаси, тарбия қоидаларини қабул қилишлари ва бунга тайёрликлари, яхши ва ёмон хатти-ҳаракатларнинг моҳиятини тушунишларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш; тарбияланувчиларда юксак маънавий-ахлоқий сифатлар – инсонийлик, инсонга ҳурмат, меўр-саховат, хушмуомалалик, ижтимоий муносабатларни ташкил этишда муомала маданияти ва ахлоқ қоидаларига риоя қилиш каби ҳолатларни таркиб топтириш; фуқаролик маданияти, онгли интизом, жамоани ҳурмат қилиш ва бошқа жуда кўп маънавий-ахлоқий сифатлар – бошқларга ғамхўрлик қилиш, одамларнинг ғам-ташвиши, қувончини тушуна олиш, ўз манфаатидан ўзгалар манфаатларини устун қўйиш, ахлоқий меъёрлар ҳамда мавжуд қонунларга зид хатти-ҳаракатларни тўхтатаолиш, маълум хатти-ҳаракатларни амалга оширишда жамоа аъзоларининг фикри билан ўртоқлашиш, масъулиятни ҳис этиш кабиларга асосланиши керак. Маънавий-ахлоқий тарбияни ташкил этишда ўқувчилар хатти-ҳаракатларида кўзга ташланадиган салбий одатлар – жамоа жойларида қаттиқ гапириш, қўпол сўзларни ишлатиш, ҳиссиётга берилиш, ўйламай гапириш, ишонли бўлмаган ҳамда далиллар билан тасдиқланмаган воқеа-ҳодисалар ҳақида фикр юритиш, бошқаларнинг суҳбатини бўлиш, қўлини силкитиб гапириш кабиларнинг бартараф этиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Арзимас бўлиб кўринган, лекин шахснинг келажак ҳаёт ва ксбий фаолиятни ташкил этишда муваффақиятга эга бўлиш йўлида зарурли бўлган бу каби одатлардан ҳоли бўлишда ўқувчилрга ёрдам кўрсатиш ўқитувчиларнинг муҳим вазифаларидан саналади. Маънавий-ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмлари, шакл ва методлари. Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асарида ахлоқ «инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илмдур», - дейди. Айнан ахлоқ, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумот берувчи мазкур манбада аллома яхши ва ёмон хулқларга тўхталиб ўтади1. Алломанинг нуқати назарича, яхши хулқлар қуйидагилардан иборат: фатонат (ақл), диёнат (эътиқод), назофат (поклик ва тозалик), ғайрат, риёзат (савоб ишлар), қаноат, шифоат, илм, сабр, ҳилм (юмшоқ табиат) интизом, нафс меъёри, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако, ҳифзи лисон (тил ва адабиёт), иқтисод, виқор (ғурур), муҳаббат, авф (кечиримли бўлиш). Бу хислатлар маънавий-ахлоқлиликнинг асосий сифатлари саналади. Улар асосида Ватанга муҳаббат ва садоқат, меҳнатга ахлоқий муносабат, ўз атрофдагиларга ахлоқий ёндашув, шунингдек, ҳар бир ўқувчининг ўзи ва шахсий хулқ-атворига муносабатни қарор топтирилади. Абдулла Авлний ёмон хулқлар сирасига қуйидагиларни киритади: ғазаб, айш-ишрат, жаҳолат, сафоҳат (умри ва молини бекорчи нарсаларга сарф этиш), ҳамоқат (ўзбилармонлик, манманлик), адолат (дангаса, ялқов), ҳасосат (таъма, ҳирс), раҳоват (ғайратсизлик), анонийят (худбин, мутакаббир, манман), адоват (кек сақлаш), намимат (чақимчилик), ғийбат, ҳақорат, жибонат (қўрқоқлик), ҳасад, кизб (ёлғон), нифоқ, таъма, зулм ва бошқалар. Ўқувчиларда ижобий сифатларни тарбиялаш уларнинг салбий хислатлардан ҳоли бўлишларига ёрдам беради. Бу эса дастлаб ўқувчиларга хулқ-одоб меъёрлари ва қоидаларини англаш ва шахс онгини шакллантиришга доир методлар асосида амалга оширилади. Бунга бадиий ва илмий-оммавий адабиётларни ўқиш, кинофилғм ва спектаклларни томаша қилиш, махсус ташкил этилган маънавий-маърифат кунларида турли мавзуларда суҳбатлар ташкил этиш натижасида ахлоқий тушунчалар ва хулқ-одатлар пайдо бўла бошлайди. Ўқувчилар ўзлари ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолай бошлайдилар. Бунинг учун турли маънавий-ахлоқий мавзуларда ўтказиладиган суҳбат ва мунозараларда ўқувчини фикр юритиш, ўйлашга йўналтириш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, «Дўстимиз Камол қангдай қилиб наркоманлар даврасига тушиб қолди?», «Сиз эркинлик деганда нимани тушунасиз?», «Замонавийлик – бу нима?» каби мавзулардаги суҳбат, баҳс ва мунозаралар ўқувчиларни ўйлаш, фикр юритишга йўллайди, уларда салбий хислатлардан сақланиш, яхши одатларни ўрганишга бўлган интилиш ва қизиқишлари таркиб топа бошлайди. Уларнинг, айниқса, ўз хатти-ҳаракатларини баҳолашга бўлган интилишлари ва ишонч, эътиқодлари шаклланади. Дебат, мунозара ва суҳбатлар маънавий-ахлоқий тарбиянинг энг долзарб муаммоларига бағишланиши зарур. Бунда ўқувчиларни қизиқтириш ва уларни жонли мулоқотга ундаш муҳимдир. Ўқувчи фаолиятини ташкил этиш ва хулқ-одобни шакллантириш методларидан машқлантириш, ўргатиш, педагогик талаб қўйиш жамоа фикрини ҳисобга олиш, топшириқлар бериш, тарбиявий вазиятлар ҳосил қилиш ва бошқа методлардан фойдаланиш самарали натижалар бериши мумкин. Лекин ўқувчиларни фаол, мақсадга йўналтирилган фаолиятга жалб этмасдан туриб, ахлоқнинг бирор турига мос тарбиялаб бўлмайди. Бунда машқлантириш муҳим аҳамият касб этади. Машқлантириш асосида шахснинг у ёки бу ахлоқий хислати шаклланади ва амалий фаолиятга айланади. Рағбатлантириш методларига мукофотлаш ва маъқуллаш киритилади. Бугунги кунда шартномалар тузиш, ўз-ўзини шакллантиришга доир шахсий дастурларни лойиҳалаш, ўқувчиларни қизиқишларига кўра табақалаштириш мониторинги, тестлар, жарималар (балл ҳисобида) каби тарбиянинг замонавий технологияларидан фойдаланиш ҳам ижобий нтижаларга олиб келмоқда. Ҳозирги даврда ёшлар ўртасида тобора оммавийлашиб бораётган «Заковат», «Интеллектуал ринг», «қизлар давраси», «Ўйла, изла, топ!» каби ўйинлар ҳам мазмун, ҳам моҳияти, ҳам методик жиҳатдан ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан шакллантиришда самарали шакл, метод ва воситалардан фойдаланиш бой миллий маданий, тарихий ва педагогик анъаналар, урф-одатлар ва умумбашарий қадриятларга асосланади. Бу борада тарбия жараёнида ўқувчининг ахлоқий, ижодий, маънавий, жисмоний жиҳатдан шакллантиришга қаратилган инновацион методлар самарали натижалар беради. Бундай тарбия ўқувчиларда воқеалар ривожини олдиндан кўра билиш, ўзини реал воқеликда англаш, келгуси ҳаёт йўлини тўғри белгилаш, ахлоқ, эътиқод, ишонч, ахлоқий қадриятларни тўғри англаш, ижтимоий ҳаётда турли вазиятларда тўғри қарор қабул қилишга йўллайди. Айниқса, баҳслашиш, ишонтириш тренингларида ўқувчи-ёшларнинг фаоллиги, лидерлик сифатлари, жамоада ишлаш кўникмалари шаклланади. Ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, ишонтириш, ўз фикрини асослаш, мунозарада қатнашиш маҳорати пайдо бўлади. Шунингдек, мулоқот маданияти, ҳис-туйғуларини жиловлай олиш, фикр юритиш маҳорати шаклланади. Ўз ишига масъулият ҳиссини шакллантириб, ижодий тасаввурини ривожлантиради, маънавий-ахлоқий тадбирларни лойиҳалаштириш, кўнгилочар, ташҳисли, ишчан ва ҳаракатли ўйинлар, зиддиятларни ҳал этишнинг турли услублари (танқид усуллари – руҳлантирувчи, таънали, умидли, қиёсий), рағбатлантирувчи (танқид, вазиятни юмшатувчи, гина, танбеҳ берувчи танқид_ - буларнинг барчасини инсонпарварлик ғоялари асосида олиб бориш ижобий натижалар беради. Download 255.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling