11-мавзу.Ўқувчиларнг шахс ривожланишидаги ўрни. Режа


Тарбияда ўз-ўзини тарбиялаш


Download 255.13 Kb.
bet8/14
Sana29.04.2023
Hajmi255.13 Kb.
#1399790
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
3. Тарбияда ўз-ўзини тарбиялаш. Ўқувчида ўз-ўзини тарбиялашга, яъни, ўз устида онгли, бартартиб ишлашга эҳтиёж пайдо бўлгандагина тарбия жараёнини самарали деб ҳисоблаш мумкин. Тарбия жараёнида ўз-ўзини тарбиялаш методларидан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Ўз-ўзини тарбиялаш методлари ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилишлари, турли ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок этишларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеларини ошириш мақсадида қўлланилувчи усуллардир.
Ўз-ўзини тарбиялаш ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилиш ва ўқувчиларнинг турли органлари фаолиятида фаол иштирок этишни таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеини оширишнинг таъсирчан воситасидир. Ўқувчилар ўқиш, тарбия ва дам олишда ўз-ўзини тарбиялаш усулларидан фойдаланадилар, бу усуллар ўқувчиларни ўз-ўзини тарбиялаш ташаббускорлик ва мустақилликка ундайди.
Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни бойитиш ёки салбий одатларни бартараф этишга қаратилган фаолият усули.
Ўз-ўзини таҳлил (назорат) қилиш учун ўқувчи ўзининг юриш-туриши, интизоми, ижобий фазилатларининг ортиб бориши ва аксинча, салбий одатларининг камайиб бориши ҳақида мунтазам равишда кундалигига ёзиб боради.
Ўз-ўзини баҳолаш мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш асосида ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган фаолият усули.
Ўқувчининг қобилиятини ўз кучи билан юзага чиқишига ёрдамлашиш зарур. Ўз-ўзини баҳолаш қийин, лекин ўқувчини бунга етарли тайёрлаш мумкин. Шу боис ўқувчи иродали бўлиши, ўз бурчини тушуниши, таҳсил ва тарбия олиш учун сабабли асос бўлиши, яъни, тарбияланишни хоҳлаши, ўзини ўртоқлари, атрофдагиларнинг кўзи билан кўриш ва ўз-ўзини такомиллаштиришга интилиши лозим.
Ўз-ўзини баҳолаш ўқувчи учун шахсий имкониятларини ҳисоб-китоб қилиш, ўзига четдан туриб холисона баҳо бериш, ўзидан қониқиш ҳосил қилишда ёрдам беради.
Изоҳлаш – тарбияланувчига ҳиссий-оғзаки таъсир этиш усули. Изоҳлашнинг ҳикоя ва тушунтиришдан фарқланадиган муҳим белгиси муайян гуруҳ ёки алоҳида шахсга йўналтирилганлигидир. Ушбу методни қўллаш синфнинг ўқувчиларининг умумий ёки жамоа аъзоларининг шахсий хусусиятларини билишга асосланади. Бошланғич синф ўқувчилари билан иш олиб боришда изоҳлашнинг элементар усул ва воситалари қўлланилади: «Шундай ҳаракат қилиш керак», «Ҳамма шундай қилади». Ўсмирлар билан ишлаганда маънавий-ахлоқий тушунчаларнинг ижтимоий аҳамияти ва маъносини изоҳлаш зарур. Изоҳлаш қуйидаги ҳолатларни юзага келтириш учун қўлланилади:

  1. янги маънавий-ахлоқий сифатлар ёки хулқ кўникмаларини таркиб топтириш ва мустаҳкамлаш;

  2. тарбияланувчиларнинг содир этилган муайян ҳодиса (масалан, синф ўқувчилари оммавий равишда дарсга келмаганлари)га тўғри, онгли муносабатни ҳосил қилиш.

Мактаб амалиётида изоҳлаш ишонтиришга таянади. Ишонтириш воситасида ўқувчи руҳиятига сезиларсиз ҳолда таъсир этилади. Бошланғич синф ўқувчилари ҳамда ўсмирлар ишонувчан бўлишади. Педагог ишонтиришдан тарбияланувчи маълум кўрсатмани қабул қилиши зарур бўлган вазиятларда фойдаланади. Мазкур методдан бошқа методларнинг таъсирини кучайтириш учун ҳам фойдаланилади.
Мунозара тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки таъсир кўрсатиш асосида уларда маънавий-ахлоқий сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара усули бўлиб, сиёсий, иқтисодий, маданий, эстетик ва ҳуқуқий мавзулар («Дид ҳақида баҳс», «Машҳур бўлиш йўллари», «Биз маданиятли кишилармизми?» ва ҳоказолар)да ўтказилади. Мунозара турли нуқтаи назарлар тўқнашган вазиятда ўқувчиларда маълум ҳодисага нисбатан ишонч ҳосил қилишга ёрдам беради.
Мунозара асосида турли қарашлар ётади. Баҳс ижобий натижа бериши учун пухта тайёргарлик кўриш мақсадга мувофиқ. Мунозара учун мустақил мулоҳаза ва қарашни юзага келтирувчи 5-6 та савол тайёрланади. Ушбу саволлар билан мунозара иштирокчилари олдиндан таништириладилар. Баъзан тарбиячи мунозара иштирокчиларини ўзи тайинлаши ҳам мумкин. Чиқишлар жонли, эркин ва қисқ бўлиши зарур. Матнни ёзиш керак эмас, агар шундай ҳолат юз берса мунозара зерикарли тус олади. Педагог мунозара иштирокчиларига фикрларини ихчам, асосли ва далиллар асосида баён этишга ёрдам беради.
Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари муайян машқёрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ меъёрлари ва хулқ-атвор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. Одатлар болаликдан таркиб топади ва шахс ривожланишининг кейинги босқичларида мустаҳкамланиб боради.
Ўқитувчи ҳамда ота-оналар болаларда ижобий одатларнинг тарбияланиб бораётганлигини кузатиб боришлари керак. Ўқувчилар одатларни ўз яқинларидан мерос қилиб олмайди, балки улар атрофдагилар билан фаол мулоқотга киришишлари туфайли тақлид қилиш, узлуксиз тарбияни йўлга қўйиш асосида таркиб топтирилади. Натижада одат характерга айланади.
Машқ муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. Машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, тжобий жараёндир. Машқ натижасини кўникма, одат, янги билимлар ҳосил қилинади, ўқувчининг ақлий қобилияти ривожланади, маънавий-ахлоқий сифатлари бойийди, ҳаётий тажрибаси ортади.
Ўргатиш тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий ишлардир.
Ўргатиш бир неча изчил ҳаракатлар йиғиндисидир. Ўқитувчи бу ҳаракатларни кўрсатиб бериши, тушунтириши, кузатиши лозим.
Тарбия амалиётида машқ қилишнинг турли хили мавжуд:

  1. фаолиятда машқ қилиш;

  2. кун тартиби машқлари;

  3. махсус машқлар.

Фаолиятда машқ қилиш меҳнат, ижтимоий ҳамда жамоа фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро муносабатни йўлга қўйиш одатларини тарбиялашга қаратилгандир. Кун тартиби машқлари белгиланган кун тартибига амал қилиш, шу билан боғлиқ истак ва ҳаракатларни бошқариш, иш ва бўш вақтдан тўғри фойдаланиш одатига ўргатади. Махсус машқлар маданий хулқ кўникма ва малакаларини ҳосил қилади, мустаҳкамлайди.
Топшириқ ўқувчиларда меҳнат, ижтимоий хулқ ва ҳаётий тажриба кўникмаларини шакллантириш мақсадида қўлланиладиган усул. Ўқувчиларнинг топшириқларни жамоа бўлиб бажаришлари уларда ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантиришда алоҳида аҳамиятга эга. Ўқувчилар ўз кучларини умум ишига сарфлашга, жамоа учун масъулиятни ҳис этишга ўрганадилар, Меҳнат қилиш ўқувчиларнинг ҳаракатларини шакллантиради, мустаҳкамлайди.
Педагогик талаб турли хатти-ҳаракатларни бажариш ҳамда фаолиятда иштирок этиш жараёнида ўқувчи томонидан амал қилиниши зарур бўлган ижтимоий хулқ-атвор меъёрлари. Педагогик талаб тарбиянинг энг муҳим усулларидан биридир. Педагогик талаб маълум ҳаракатларни рағбатлантирувчи ёки тўхтатувчи ҳамда ўқувчини оқилона ҳаракатларни бажаришга ундовчи характерга эга бўлиши мумкин.

Рағбатлантириш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига ижобий баҳо бериш асосида унга ишонч билдириш, кўнгилини кўтариш ва уни қўллаб-қувватлаш усулидир. Ўқитувчи ҳар бир ўқувчи шахсида рўй бераётган ижобий ўзгаришларни англаш олиши зарур. Шундагина ўқувчи ўзининг камолга етаётганлигини ҳис қилади, унда ўз кучига нисбатан ишонч пайдо бўлади. Уни ҳурмат қилишади, унга ишонишади, унинг фикрлари билан қизиқишади, унга қулоқ солишади, демак, у жамоада ўз ўрнига эга. Ўқитувчи ана шундай ҳолатнинг юзага келиши учун рағбатлантирувчи усуллардан фойдаланади. Ўқувчининг янада ижобий сифатларга эга бўлишга интилишига ёрдам беради. Мактаблар тажрибасида рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

Ҳар қандай рағбатлантириш мавжуд педагогик талабларга мувофиқ бўлиши, кетма-кет бўлмаслиги зарур, шунингдек, ўқувчини ёки унинг хатти-ҳаракатларини ҳаддан ошириб мақташ, бошқа ўқувчиларга таққослаш, уларни камситмаслик, талабчанликни бўшаштирмаслик каби шартларга мувофиқ қўлланилади.


Жазолаш тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига салбий баҳо беришдир.
Жазо ҳам ўқувчининг индивидуал хатти-ҳаракатлари ва умумжамоанинг фаолияти учун қўлланиладиган энг сўнгги тарбия усули. Жазо чораларини қўллашда жисмоний жазо, уриш, калтаклаш каби усуллардан фойдланиш мумкин эмас, ўқувчини қўрқитиш, ғазаблантириш ҳам ижобий натижа бермайди. Аксинча, ўқувчи қўрққанда ёлғон гапиришни ўрганади, икки юзламачи бўлиб қолади.
Мактабларда қўллаш мумкин бўлган жазо чораларига қуйидагилар кирад
Танбеҳ бериш – энг муҳим жазо чораси. Ўқитувчи ўқитувчига юзма-юз туриб танбеҳ беради, буни кундалигига ёзиб қўйиш мумкин.
Огоҳлантириш – содир этилиши мумкин бўлган муайян хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Ҳайфсан бериш – ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларини қатъий чоралар асосида баҳолаш. Агар танбеҳ ва огоҳлантириш кутилган натижани бермаса, ўқувчи белгиланган интизомни бузаверса, унинг айби қай даражада бўлиши ва интизомни қандай шароитда бузганлигини инобатга олиб унга ҳайфсан эълон қилиш мумкин.
Уялтириш - ўқувчининг маълум хатти-ҳаракатларига жамоа ёки унинг тарбияси учун масъул бўлган субъектлар (ота-оналар, васийлар, жамоатчилик вакиллари ва бошқалар) олдида баҳо бериш. Одамнинг энг нозик сезгиларидан бири уят, ор-номус ва шарм-ҳаёдир. Одамда инсонда иззат-нафс, одамийлик қанча кучли бўлса, аввало, ўзини ҳурмат қилса, унда ор-номус, уят шунчалик кучли бўлади. Болаларни тарбиялашда шу ҳис-туйғуларни эҳтиёткорлик билан ўстириш лозим, лекин ҳадеб уялтиравериш ва қизиртиравериш ярамайди. Бундан оқилона ва ўз ўрнида фойдаланиш керак, шундагина ижобий натижага умид қилиш мумкин.
Жазо пухта ўйлаб қўлланилиши лозим, аксинча, жаҳл устида жазолаш мумкин эмас. Жазолар якка характерда, яъни, биргина усулни қўллаш асосида бўлсин, ўқувчининг айбига мос, мувофиқ бўлиши, тез-тез қўлланилмаслиги, жазоланувчида жазонинг тўғри белгиланганлигига нисбатан шубҳа туғилмасин ва улар ўз айбларини сезсин. Жамоада муҳокама қилиш ва жамоа томонидан қўллаб-қувватланган жазо берилса, унинг таъсир кучи янада ошади. Барча ҳолатларда ҳам жазо тарбияланувчининг жисмоний ва руҳий азоб-уқибатларига солмаслиги, уни таҳқирламаслиги, шаънини ерга урмаслиги керак.
Хулоса қилиб айтганда юқорида таърифланган тарбиянинг умумий методлари ўқувчиларга педагогик таъсир кўрсатиш соҳаларини қамраб олмайди.
Педагогика фани ва амалиёти ҳар доим ривожланиб борар экан, унга мувофиқ равишда тарбия жараёни ҳам такомиллашиб бораверади.
Тарбия жараёнининг умумий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда тарбия методларини қуйидаги уч гуруҳга бўлиш мумкин:
Бу гуруҳлар ўз навбатида бир қатор тарбия элементларидан ташкил этади. Чунончи, шахс онгини шакллантириш методларига: ҳикоя, тушунтириш, изоҳлаш, маъруза, этик суҳбат, ишонтириш, насиҳат, йўриқнома, мунозара, маъруза, намуна; фаолиятни ташкил этиш ва ижтимоий хулқни шакллантириш методларига машқлантириш, одатлантириш, педагогик талаблар, жамоат фикри, топшириқ, тарбияловчи вазият; хулқ ва фаолиятни рағбатлантириш методларига: мусобақа, рағбатлантириш ва жазолаш киради.

13-мавзу: : Илмий дунёқарашни шакллантириш. Ўқувчиларни ақлий, иқтисодий ва экологик тарбиялаш.





Download 255.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling