11-мавзу.Ўқувчиларнг шахс ривожланишидаги ўрни. Режа


Ўқувчилар жамоасига раҳбарлик қилиш


Download 255.13 Kb.
bet5/14
Sana29.04.2023
Hajmi255.13 Kb.
#1399790
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
3. Ўқувчилар жамоасига раҳбарлик қилиш.
Жамоани уюштириш ва жипслаштириш унда фаол (актив)ни тарбиялаш билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар бир ўқитувчининг жамоани шакллантириш борасидаги ҳаракти жамоанинг таянч ядросини танлашдан бошланади.
Жамоа фаолини шакллантириш жамоанинг у ёки бу фаолиятига нисбатан эҳтиёжи мазмунидан келиб чиқади.
Ишончли, ишчан жамоа фаолини яратиш учун ўқитувчи ўқувчилар фаолиятини уларнинг жамоа ишларидаги иштироки, хулқ-атворини кузатиб бориши ҳар бир ўқувчининг ижтимоий фаолиятни ташкил этиш лаёқатини аниқлаш зарур.
Жамоа фаолини шакллантиришда ўқувчиларнинг жамоадаги обрўсини ҳам инобатга олиш лозим. Жамоа фаоли таркибини болаларнинг ўзлари, албатта, ўқитувчи иштирокида ва раҳбарлигида танласа мақсадга мувофиқ бўлади. Ўқитувчи жамоа фаоли билан маслаҳатлашиш асосида тарбиявий фаолиятни ташкил этади.
Жамоа фаолининг ҳар бир аъзоси зиммасига муайян вазифани юклаш, уларнинг маълум даврда ана шу вазифалар юзасидан ҳисобот бериб боришларига эришиш мақсадга мувофиқ. Ўқитувчи айнан фаолга оширилган талаб қўяди. Ўқувчилар жамоасида фаол раҳбарлигида ўз-ўзини бошқариш жамоа аъзоларидан айримларининг бошқаси устидан устун келишига олиб келмаслиги керак.
Шу боис ўқитувчи фаолни мақсадга мувофиқ фаолият юритишини назорат қилиб бориши лозим.
Ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариши бу ўқитувчилар томонидан ташкил қилинадиган жамоа ишини уюштириш ва бошқаришда ўқувчиларнинг фаол иштирок этишидир. Ўз-ўзини бошқаришнинг шакллари орасида жамоа аъзоларининг йиғилиши, конференцияси ҳамда турли комиссиялар (масалан, ўқув комиссияси ёки тозалик комиссияси) фаолияти муҳим ўрин тутади.
Ўқувчилар жамоасини шакллантиришда анъаналар муҳим ўрин тутади. Жамоа анъаналари жамоа аъзолари томонидан бирдек қўллаб-қувватланувчи барқарорлашган одатлар бўлиб, уларнинг мазмунида муносабатлар хусусияти ҳамда жамоанинг ижтимоий фикри ёрқин ифодаланади.
Жамоа анъаналари шартли равишда иккига бўлинади:
а) кундалик фаолият анъаналари;
б) байрам анъаналари.
Кундалик фаолият анъаналари ўқувчиларнинг ўқув фаолияти (ўзаро ёрдам турлари), ва меҳнат фаолияти (кўчатлар ўтказиш, ҳашарлар уюштириш ва бошқалар)ни ўз ичига олади.
Байрам анъаналарига ижтимоий аҳамиятга эга турли воқеа ҳамда ҳодисалар билан боғлиқ саналар (хусусан, «Алифбе байрами», «Мустақиллик байрами», «Наврўз байрами», «Хотира ва қадрлаш куни» ва бошқалар)ни нишонлаш мақсадида ташкил этилган фаолият киради.
Анъанавий байрамлар ўқув муассасаларида турлича ўтказилади. Ўқувчилар анъаналар моҳиятини англасалар, уларга нисбатан онгли муносабатда бўлсаларгина унинг таъсир кучи юқори бўлади.
Анъаналарнинг юзага келишида ўқувчиларнинг унга нисбатан муносабати катта аҳамиятга эга. Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар ўқувчилар жамоасига муайян саналарга бағишлаб ҳаддан зиёд ортиқча тадбирни уюштириш талабини қўймаслиги зарур.
Тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда ўқитувчилар жамоаси ёки ўқитувчи томонидан ушбу жараёнда ўқувчилар жамоаси билан биргаликда иш олиб бориш, уларни анъаналарни давом эттиришга ўргатиш масаласига алоҳида эътибор қаратишлари педагогик жиҳатдан ижобий натижаларни беради.
Жамоа ва унинг шахсни шаклланишидаги ўрни ва роли муаммоси юзасидан олиб борилган илмий тадқиқотлар шахс ва жамоа ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиши борасида қуйидаги андозанинг яратилишини таъминлайди:
Ўқувчилар жамоаси ижтимоий-фойдали аҳамият касб этувчи умумий мақсад ва биргаликдаги
фаолиятга асосан жипслашган ўқувчилар бирлашмаси, гуруҳидир. Ўқувчилар жамоаси (шунингдек, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари жамоаси)га расмий сайланган (тайинланган) ўқувчи ҳамда ўқитувчилар йўлбошчилик қилади. Улар сирасига гуруҳ раҳбари, гуруҳ фаоллари (хусусан, гуруҳ етакчиси (староста), «Камолот» ташкилотининг гуруҳ бўлими раиси, тозалик комиссияси раиси, деворий газета муҳаррири ва бошқалар).
Болалар жамоаларида расмий етакчилар билан бирга норасмий йўлбошчиларнинг мавжудлиги кўзга ташланади. Одатда расмий йўлбошчилар таркибини аъло баҳоларга ўқийдиган, жамоа ишларида фаол иштирок этувчи ўқувчилар ташкил этса, норасмий лидерлар гарчи бу каби сифатларни намоён этмасаларда, айрим сифатларига кўра тенгдошларини ўз ортларидан эргаштира оладилар. Бундай ўқувчилар бошқалардан жисмонан кучлилиги, қатъиятлилиги, ҳеч нарсадан чўчимаслиги, ўзига бўлган ишончи билан ажралиб турадилар. Норасмий лидерларнинг маънавий-ахлоқий қиёфаси бошқа ўқувчиларга жиддий таъсир кўрсатади. Шу боис синф раҳбари ҳамда мактаб педагогик жамоаси бундай лидерларнинг фаолиятини бевосита ва билвосита назорат қилиб боришлари зарур.
Ўқувчилар уюшмасига педагогик раҳбарлик, юқорида қайд этилганидек, аксарият ҳолатларда синф раҳбари томонидан амалга оширилади. Шу сабабли синф раҳбари гуруҳнинг умумий ҳамда ҳар бир аъзосининг индивидуал хусусиятларини билиши, уларни инобатга олган ҳолда жамоага ёндашиши зарур. Синф раҳбарининг норасмий лидерлар ва уларнинг шахси ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлиши педагогик фаолиятни самарали ташкил этишга ёрдам беради.
Юқорида билдирилган фикрлардан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин.
1. Жамоа бир неча аъзо (киши)лардан ташкил топган муайян гуруҳ бўлиб, у ижтимоий аҳамиятга эга бўлган умумий мақсад асосида бирлашади ҳамда мазкур мақсадни амалга ошириш учун йўналтирилган фаолиятни ташкил этади.
2. Жамоа ўзида бир неча хусусият (белги)ларни намоён этади.
3. Жамоани шакллантириш муайян қонуниятларга бўйсунадиган узоқ муддатли, мураккаб жараён бўлиб, у кўпчилик тадқиқотчиларнинг эътироф этишларига кўра тўрт босқичдан иборат бўлади.
4. Жамоани шакллантириш ўзига хос методика асосида амалга ошрилади. Ушбу методика доирасида жамоага нисбатан талабларнинг қўйилиши, жамоа фаоли (активи)ни тарбиялаш масаласи алоҳида аҳамиятга эгадир.
5. Жамоанинг мустаҳкам бўлиши, унинг аъзолари ўртасида ўзаро ёрдам ҳамда ҳамкорликнинг қарор топишида жамоа анъаналари муҳим аҳамият касб этади.

Download 255.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling