11-мавзу.Ўқувчиларнг шахс ривожланишидаги ўрни. Режа
Download 255.13 Kb.
|
2. Тарбия методлари таснифи.
Тарбия методлари бола шахсини ҳар томонлама камол топтириш мақсади билан белгиланади ва тарбия жараёнига тааллуқли кўпгина тарбиявий таъсирларни ўз ичига олади. Тарбия методлари ижтимоий жамият томонидан тағлим муассасалари олдига ҳар томонлама баркамол, эркин, ижодкор, мустақил фикр эгаси бўлган шахсни тарбиялаш вазифалари билан белгиланади. Бу борадаги вазифалар ёш авлодни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлаш, ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида фаолият олиб борувчи шахсни тарбиялаш, уларни бу курашга жалб эттириш орқали амалга оширилади. Ушбу ўояга таянган ҳолда, тарбия жараёнида унинг қонуниятларига мувофиқ тарбия методларидан фойдаланиб иш кўриш лозим бўлади. Тарбия методлари бу ўқитувчи (тарбиячи) ва жамоа томонидан ўоявий ва маънавий эътиқодларини, маънавий ҳис-туйўу ва одатларни таркиб топтириш мақсадида қўлланиладиган шахсга тарбиявий таъсир кўрсатиш йўллари демакдир. Тарбия методлари ўқувчи (тарбияланувчилар) нинг ўз шахсни такомиллаштириш борасидаги ҳаракатни ҳам ташкил этишни назарда тутади. Шу боис ҳозирги замон педагогикасида тарбия методлари ўқитувчи ва ўқувчиларнинг тарбиявий вазифаларини ҳал қилишга қаратилган ўзаро боўланган, биргаликдаги фаолияти сифатида қараб чиқилади. Ўқувчилар у ёки бу тарбиявий таъсирга турлича муносабатда бўладилар. Бу уларнинг алоҳида хусусиятларига, тарбияланганлик даражасига, тарбия методларининг қай даражада ўринли ва самарали танланганига ҳамда моҳирона қўлланганига боўлиқ. Тарбия методларини тўўри танлаш тарбия вазифаларини ижобий ҳал қилишда, ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялаш фаоллигини оширишга ёрдам беради. Тарбиявий натижаларга эришишни истаган ҳар бир ўқитувчи (тарбиячи) тарбия методлари ва уларннг моҳиятини пухта ўзлаштириб олиши мақсадга мувофиқдир (8-шакл). Биринчи гуруҳ методларнинг вазифаси ўқувчининг ижтимоий онгига ҳаёт, ахоқ, меҳнат қилиш муносабатлари қоида ва меъёрлари ҳақида тушунча ҳосил қилиш ва билим беришдан иборат. Тарбия жараёнида ушбу қоида ва меъёрлар шахсининг эғтиқоди, ишончи ва ҳаётий қарашларига айланади. Ушбу гуруҳга маънавий, ахлоқий, эстетик, мафкуравий, Ҳуқуқий, жисмоний, экологик, иқтисодий ва ҳ.к. мазмундаги суҳбатлар ҳамда намуна кўрсатиш методларини киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳ методлари ёрдамида ўқувчида маънавий мазмунга оид одатлар ҳосил қилади. Ўқувчи хулқида ижтимоий тарбиянинг мазмунига мувофиқ мағнавий одатлар асосида фаолият заминида таркиб топадн. Фаолият ўқувчиларнинг ижтимоий муносабат ва ижтимоий хулқ-атвор тажрибаси билан бойитувчи муҳим манба бўлиб ҳисобланади Иккинчи гуруҳ методлари орасида педагогик талаб методи аҳамиятлидир. Педагогик талаб турли вазифаларниг бажарилиши, яғни ижтимоий хулқ-атвор меъёрини ифодалаш, у ёки бу фаолиятда қатнашиб бажарилиши зарур бўлган аниқ бир вазифани амалга ошириш, у ёки бу ҳаракатни олиб боришга ундовчи бўлиши мумкин. Талаблар бевосита ёки билвосита қўйилиши мумкин. Бевосита талаблар қатъий буйруқ ёки кўрсатма, ишчанлик, йўл-йўриқ берувчи тавсифидаги кўринишда бўлади. Билвосита талаблар кечинма, интилиш туйўусининг уйўотиши кўзда тутилган ҳолда маслаҳат, илтимос, таъна қилиш, фоалиятига нисбатан қизиқиш уйўотиш тарзида намоён бўлади. Талаблар ўқувчида у ёки бу даражада онг, асос, мақсад ҳамда эътиқод мавжудлигини назарда тутади. Ўқитувчи томонидан қўлланилаётган талаблар бора-бора жамоа талабига айланади. Жамоа талаби ижтимоий фикр тарзида намоён бўлади. Жамоа (жамоатчилик) фикри ўзида жамоанинг муайян фаолияти, воқеа ҳодисага нисбатан бериладиган баҳони ёки муҳокама натижасини ифодалайди ва фаол тағсир кучи бўлиб қолади. Фойдали фаолият ва махсус ташкил қилинадиган вазифалар жараёнида ижобий хулқ-атвор ва характерларга ўргатиб борилади. Ўргатиш-бу ижтимоий хулқ-атворни одатий шаклга айлантириш мақсадида ўқувчилар томонидан режали ва тизимли тарзда ташкил этиладиган турли ҳаракатлар, ташкил этиладиган амалий ишларга ундовчи фаолиятдир. Ўргатиш ўқувчиларни тарбиялаш ва ривожлантиришнинг барча босқичларида самарали восита саналади. Фаолиятда машқлар меҳнат, ижтимоий фаолият, жамоа фаолияти ҳамда ўзаро муносабат одатларини тарбиялашга қаратилган лигидир. Машқ қилиш ўргатиш билан яқин алоқада бўлади. Агар ўргатиб бориш негизида боланинг фаолият жараёнини эгаллаши ётса, у ҳолда машқ қилиш фаолияти шахс учун алоҳида аҳамият касб этади. Машқлантириш ўргатиб боришга суянган ҳолда кўп бора такрорлашни, мустаҳкамлашни ва такомиллаштириб боришни назарда тутади, булар эса бора-бора ижтимоий хулқ-атворни асоси бўлиб қолади. Тарбиявий амалиётда кўпинча махсус педагогик вазиятларни юзага келтириш зарурияти туўилади, бунда ахлоқий ҳал қилишнинг мустақил танлаш учун имкон бўлади. Педагогик вазиятларда ўқувчилар ўз фикри ва хулқ-атворини қайта ўзгартириши лозим бўлган шароит яратилади. Иккинчи гуруҳ методлари орасида мусобақа ўқувчилар амалий фаолиятларини ташкил қилиш методлари самарадорлигини оширишнинг зарур ва муҳим шарти ҳисобланади. Мусобақа фаолиятининг барча соҳаларида ўқувчиларнинг фаоллиги ва ижодкорлигини ривожлантиришга, ўқувчилар жамоаси фаолиятини муайян мақсадга йўналтиришга кўмаклашади. Мусобақа тўўри ташкил қилинганда жамоа ҳисси муваффақиятли шаклланади, интизом ва ўқувчиларнинг уюшқоқлиги мустаҳкамланади. Мусобақа алоҳида фаолият тури бўйича, шунингдек, тизимли тарзда ҳам уюштирилади: чунончи, энг яхши синф, энг яхши гуруҳ, энг яхши жамоа, энг яхши мактаб ва ҳ.к. Тарбия жараёнида ўқувчиларнинг ўзлари ташаббус ва ўайрат кўрсатиши асосида мусобақани ташкил этишларига, унинг шарти ва кўрсаткичларини ишлаб чиқишларига эришиш муҳимдир. Шунингдек, жамоанинг умумий муваффақияти, қабул қилинган мажбуриятнинг бажарилиши, мусобақа натижаларини стендларда акс этишини таъминлаш тўўрисида ўамхўрлик қилиш зарур. Мусобақани расмий ахборотлар учунгина ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас. Жамоатчилик фикри мусобақа фаолиятининг муҳим асоси бўлиб қолади. Биринчи ва иккинчи гуруҳ методларининг ўзаро боўлиқ ҳолда қўлланиши орқали онг ва хулқ бирлиги юзага келади, аммо бу ўз-ўзидан вужудга келмайди, балки ўқитувчининг ташкилотчилик маҳорати ҳамда унинг ўқувчи онги, хулқига таъсир этаётган воситалар хусусиятлари, аҳамиятини кўра олишига боўлиқ. Бир сўз билан айтганда бугунги ўқувчи тарбия натижасида эртанги комил инсон, яъни жамиятнинг баркамол аъзосига айланади. Бунинг учун унинг онги ва тафаккури ривожланиб ижобий фазилатларни ўзида шакллантириб бориши лозим. Хўш, инсон онги нима ва у борлиқни, атроф-муҳитни англаши учун қандай фаолият даражасига етиши керак? Инсон онги - унинг идроки, ақл орқали ҳаётий ва дунёвий ҳақиқатни фаҳмлаш асосида маънавий истиқболли фаолият даражасидир. Ақл кишининг ўз идроки, қалби ва фикри асосида дунёвий, ҳаётий ҳақиқатларни англаш ва уларга ўз фаолиятида маънавий-инсоний нуқтаи назардан амал қилишдир. Учинчи гуруҳ методларига шундай методлар кирадики, буларда тарбияланувчилардаги ижобий хулқ-атворни раўбатлантириш, салбий хислатларни тузатиш ёки олдини олиш, уларнинг ҳис-туйўулари ва мақсадларига бевосита таъсир кўрсатишда фойдаланилади. Ушбу гуруҳга раўбатлантириш ва жазо бериш каби методлар киради. Рағбатлантириш методлари ўқувчиларнинг ҳаракатларини ижобий баҳолашни кўзда тутади. Раўбатлантириш қувонч, қониқиш, қаноатланиш кечинмаларини пайдо қилади, тетиклик ва ўайрат баўишлайди, ўз кучига ишончини мустаҳкамлайди, ижобий хатти-ҳаракатларни раўбатлантиради, ўз фаолияти ва хулқига масъулиятини оширади. Раўбатлантириш методлари хилма-хил бўлиб, улар таркибига маъқуллаш, кўнгил кўтариш, далда бериш, ишонч билдириш, қайд қилиш, оўзаки ёки ёзма ташаккур билдириш, мукофотлаш ва бошқалар киради. Рағбатлантириш педагогик талабларни ҳисобга олган ҳолда қўлланилиши лозим. Ҳар қандай раўбатлантириш ўқувчининг жамоа олдидаги чинакам хизматларига мувофиқ бўлиши лозим. Раўбатлантириш вақтида ўқувчининг алоҳида хусусиятларини, жамоада тутган ўрнини ҳисобга олиш ва у кетма-кет бўлмаслиги керак. Ҳаддан ошириб мақташ, жамоага нисбатан таққослаш талабчанликни бўшаштириб юбориш, булар ўқувчида манманлик, худбинлик сифатларининг юзага келишига сабаб бўлади. Раўбатни ташкил этишда ўқувчининг муваффақиятлари билан бирга, унинг жамоадаги ўрни, ахлоқий қиёфаси, шунингдек, меҳнатга, жамоа топшириқларига, жамоанинг ўзига муносабати борасидаги жамоа фикрини инобатга олиш ҳам талаб этилади. Жазо бериш методлари – бу ўқувчиларнинг хатти-ҳаракати ва фаолиятига салбий баҳо беришдир. Жазо бериш ахлоқ меъёрларига қарама-қарши фаолият ва хатти-ҳаракатларни муҳокама этишни ифодалайди. Жазо бериш номаъқул хатти-ҳаракатларнинг олдини олиши, ахлоқни тузатиши, жамоа олдида уялиши, ўзини гуноҳкор деб билиш ҳиссини уйўотиши мумкин. Жамоа томонидан ёки унинг қўллаб-қувватлаши асосида жазо бериш методлари ҳам хилма-хил бўлиб, улар жумласи танбеҳ бериш, койиш, уялтириш, қизартириш, хатти-ҳаракатларни жамоа ўртасида муҳокама қилиш, муайян фаолиятидан четлатиш ва бошқалар киради. Жазо беришда ҳам педагогик талабларга амал қилиш зарур. Берилаётган жазо мақсадга мувофиқ бўлиб, ўқувчининг айбига, салбий хатти-ҳаракатига қараб берилиши лозим. Жазо бериш чоўида салбий хатти-ҳаракатнинг сабаблари униг жамоага етказадиган зарари, ўқувчининг шахсий хусусиятлари инобатга олиниши лозим. Жазо бериш ўқувчининг манфаатларидан келиб чиқмаслиги ёки унинг учун хизмат қилмаслиги лозим. Жазо жамоа томонидан ҳам берилиши мумкин. Барча ҳолларда ҳам жазо ўқувчининг жисмоний ва руҳий азобга солмаслиги уни таҳқирламаслиги, шаънини ерга урмаслиги, Ҳуқуқини паймол этмаслиги керак. Тарбия методларини шароитни, вақтни, шунингдек, уларнинг ўзаро бир-бирига тағсирини ҳисобга олган ҳолда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Тарбия методлари тарбия воситалари билан жуда яқин алоқада ва Ҳатто, бир-бирига сингиб кетган бўлса-да, улар бир-биридан фарқ қилади. Тарбия воситаларига тарбиянинг мақсадига мувофиқ ташкил қилинган фаолият турлари киради. Ўйин, ўқув меҳнати, спорт ва бошқа фаолият турлари шундай воситалар ҳисобланади. Бундан ташқари тарбия жараёнида турли предметлар, моддий ва мағнавий маданият намуналари, ахборот ҳамда техник воситалардан ҳам тарбия воситаси сифатида фойдаланилади. Чунончи, кўргазмали, ўқув қуроллари, бадиий-илмий адабиётлар, санғат асарлари, радио, телевидение, компғютер, магнитафон, слайдо, шунингдек, кишилар ҳам тарбия воситаси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Тарбия воситаларидан фойдаланиш доимо унга мувофиқ келувчи тарбия методларидан фойдаланишни тақозо этади, чунки улар ёрдамида онг, ҳис-туйўу, хулқ-атвор таркиб топтирилади. Ўқувчининг турли кўринишидаги фаолияти уюштирилади. Бугунги кунда тарбия жараёнида ахборот ва техник воситалардан фойдаланишга алоҳида диққат эғтибор қаратилмоқда. Улардан мақсадга мувофиқ ва самарали фойдаланиш ўқувчиларнинг мағнавий камол топишига олиб келади. Юқорида билдирилган мулоҳазаларга таянган ҳолда мавзу юзасидан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин. Тарбия жараёнининг асосини ижтимоий ҳаётнинг обғектив талабларини, шахснинг ижтимоий моҳиятини, ҳамда табиатини акс эттирувчи қонуниятлар ташкил этгани боис тарбия жараёнини илмий асосланган тарзда олиб бориш унинг қонуниятларини чуқур ўрганишни талаб этади. Тарбия жараёнининг муваффақияти уни ташкил этишда қандай тамойилларга кўра иш кўрилаётганлигига ҳам боўлиқ. Тарбия тамойиллари ёш авлодни тарбиялаш мақсадидан келиб чиққан ва комил инсонни тарбиялашнинг мазмуни, методлари ва йўналишига қўйиладиган энг муҳим талабларини белгилаб берувчи асосий ўоя ва қоидалар йиўиндисидир. Тарбия жараёнини ташкил этишда ўқитувчи томонидан қўлланиладиган методлар ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб, улар ижтимоий жамият томонидан тағлим муассасалари олдига қўйилган ёш авлодни ҳар томонлама баркамол, эркин, ижодкор, мустақил фикр эгаси этиб тарбиялаш вазифалари билан белгиланади. Тарбия методлари ўзаро ўхшаш жиҳатларига кўра уч гуруҳга бўлинади. Тарбия жараёнида қўлланиладиган тарбия воситалари методлари аҳамиятини кучайтиришга хизмат қилади. Download 255.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling