11-мавзу.Ўқувчиларнг шахс ривожланишидаги ўрни. Режа


-МАВЗУ: ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ МЕТОДЛАРИ


Download 255.13 Kb.
bet6/14
Sana29.04.2023
Hajmi255.13 Kb.
#1399790
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
12-МАВЗУ: ТАРБИЯНИНГ УМУМИЙ МЕТОДЛАРИ


РЕЖА:

  1. Тарбия методлари тушунчасининг моҳияти.

  2. Ўзбек халқ педагогикасида фаол қўлланиладиган тарбия методлари.

  3. Тарбия методларининг турлари.

  4. Тарбия воситалари.



1. Тарбия методлари ҳақида тушунча. Мақсад, мазмун, шакл, метод ва воситалар каби тушунчалар тарбия жараёнининг моҳиятини очиб беради. Бироқ, тарбия моҳиятини ёритишда ўзига хос аҳамиятга эга бўлган яна бир тушунча ҳам мавжуд, бу тарбия методлари тушунчасидир.
Тарбия методи (юнонча «методос» – йўл) тарбия мақсадига эришишнинг йўли; тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усуллари. Мактаб амалиётига татбиқ этилганда, методлар – бу тарбияланувчиларнинг онги, иродаси, туйғулари ва хулқига таъсир этиш усулларидир.
Тарбиянинг мутлақо янги методларини яратишга биронта тарбиячининг кучи етмайди. Методларни такомиллаштириш муаммоси доимо мавжуд, ҳар бир тарбиячи ўзининг имкониятига кўра уни ҳал қилади, тарбия жараёнининг аниқ шарт-шароитларига мос равишда ўзининг хусусий қарашларини ифода этиш асосида умумий методикани бойитади.
Методнинг ижобий ва салбийси бўлмайди, тарбия жараёнида маълум йўлни юқори даражадаги самарали ва самарасиз дея баҳолаш мумкин эмас. Методнинг самарадорлигини у қўлланилаётган шароит нуқати назаридан баҳолаш мумкин.
Тарбия методларини мақсадга мувофиқ танлаш бир қатор омилларга боғлиқ.
Тарбия мақсади ва мазмуни методларни тўғри танлашга имкон беради. Мақсад қандай бўлса, унга эришиш методлари унга мувофиқ бўлиши зарур.
Тарбиянинг мазмуни шахснинг шаклланишига қўйилувчи ижтимоий талаблар моҳиятидан иборат. Унутмаслик керакки, айнан битта вазифа турли хил фикрлар билан тўлдирилган бўлиши мумкин. Шунинг учун методларни умуман мазмун билан эмас, балки аниқ фикр билан боғлаш ғоят муҳимдир.
Тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятлари. Тарбия жараёнида тарбияланувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир. Ёш хусусиятлари муайян бир ёш даврига хос бўлган анатомик, физиологик (жисмоний) ва психологик хусусиятлардир. Айтайлик, масъулият туйғусини бошланғич таълим, ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларда ҳам шакллантириш мумкин. Бироқ ҳар бир босқичда мазкур сифатни шакллантириш борасида турли методлар қўлланилади.
Халқ педагогикасида тарбия методлари. Халқ педагогикаси ўзбекона ахлоқ, одоб ва тарбиянинг барча қирраларини ўзида мужассамлаштирган. Халқ педагогикасида турлича тарбия методлари ҳамда воситаларидан фойдаланилади. Бу метод ва воситалар ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, кўп жиҳатлари билан илмий педагогикадан устунлик қилади. Бинобарин, ушбу методлар илмий педагогиканинг шаклланишига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Халқ педагогикасида қўлланилган хилма-хил тарбия методларини қуйидаги тарзда умумлаштириш мумкин.

  1. Тушунтириш (ҳикоя қилиш, ўргатиш).

  2. Машқлантириш (одатлантириш, машқ қилдириш).

  3. Намуна (маслаҳат бериш, узр сўраш, яхшиликлар ҳақида сўраш, ўрнак бўлиш).

  4. Насиҳат қилиш, ўгит (ундаш, кўндириш, илтимос қилиш, ёлвориш, тилак-истак билдириш, маъқуллаш, раҳмат айтиш, дуо қилиш, оқ йўл тилаш ва ҳоказолар).

  5. Қоралаш ва жазо (таъкидлаш, таъна, гина, танбеҳ бериш, мажбур қилиш, койиш, айблаш, уялтириш, қўрқитиш, нафратланиш, онт-қасам ичириш, уриш, калтаклаш ва ҳоказолар).

Агар эътибор берилса, юқоридаги бешта метод умумий яхлитликни ифодалайди. Олдин болага умумий жараённинг моҳияти тушунтирилади. Болалар нарса, ҳодиса ва жараёнларнинг моҳиятига тушунмаганларида тарбиячи намуна воситасидан фойдаланади, яъни, ёшларнинг мустақил кузатувчанлигига эътибор берилади. Бу ҳолатда ҳам тушунмаганлар катталарнинг насиҳати, ўғити асосида нарса, ҳодиса ёки жараёнларнинг моҳиятини англайдилар. Бордию, бу ҳолатда ҳам кутилган натижага эришилмаса ёки болалар эътибор қаратилган ҳолатнинг моҳиятини тушунишни истамасалар, энг сўнгги чора сифатида қоралаш ва жазо методида фойдаланишга тўғри келади. Бироқ, бу энг сўнгги чора. Замонавий педагогика ғояларига кўра қоралаш ва жазо методларини сўнгги, аниқроғи кам самара берадиган чора эканлигини исботланган.
Халқ педагогикаси намуналари, тарбия методлари ва тарбиявий таъсирлар муайян воситалар ёрдамида қўлланилган. Меҳмон кутиш, меҳмонга бориш, турли меҳнат жараёнлари, ҳашарлар, турли гурунглар (чойхона, тўй маросимлари), сайиллар, оилавий анъаналар (туғилган кун, фуқаролик паспорти, умумий ўрта, ўрта махсус ҳамда олий маълумотга эгалик тўғрисидаги аттестат ва диплом, шунингдек, давлат мукофотларини олиш каби ҳолатларни нишонлаш) ва мусобақалар ўзига хос тарбия воситасисаналади.
Ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар ўқувчиларда маънавий-ахлоқий сифатлар, эътиқод ҳамда дунёқарашни шакллантириш мақсадида уларнинг онги, ҳис-туйғуси ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари саналади.
Бу гуруҳ усулларининг моҳияти шундаки, улар орқали ўқувчилар онгига жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий ғоя ва мақсадлар сингдирилади. Ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларнинг ҳаёт мазмунини тушуниб олишларига кўмаклашиш учун ижтимоий онгни шакллантирувчи усуллар қўлланилади.
Ўқувчиларда ғоявий онглилик ва ижтимоий фаоллик, яъни, давлатнинг ичик ва халқаро сиёсати мазмунини тушуниш ва идрок қилиш кўникмаларини тарбиялаш лозим. Тушунтириш ижтимоий онгни шакллантиришда энг кўп ишлатиладиган усулдир. Тушунтиришнинг вазифаси ўқувчиларни юксак маданиятли, миллий ғурур туйғусига эга бўлиб вояга етишларини тарбиялашга ёрдам беришдан иборат.
Тушунтиришда ўқувчиларга мамлакат фуқаросининг давлатга нисбатан муайян ҳуқуқ ва бурчлар асосида боғланганлиги борасида маълумотлар берилади. Бунда давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конституциясига садоқат руҳида тарбия беришнинг аҳамияти катта. Шу сабабли давлат байроғи, герби, мадҳияси ҳамда Конституциясининг моҳияти тушунтириалди.
Суҳбат. Ўқувчи шахсини ғоявий ва маънавий-ахлоқий жиҳатдан шакллантиришда ўқитувчининг жонли сўзи энг таъсирчан усул ҳисобланади. Суҳбат учун мавзу танлашда унинг мазкур синф ўқувчилари учун долзарблиги, ўқувчиларда маънавий-ахлоқий ишонч уйғотишнинг суҳбат мазмунига бўлган муносабатлари ва суҳбатдан кутилаётган натижани ҳисобга олиш зарур. Суҳбат қуйидаги мавзуларда уюштирилиши мумкин:
а) этик мавзулар (ижтимоий маънавий-ахлоқий меъёрлар, жамиятда устувор ўрин тутувчи ижтимоий муносабатлар, жамоа орасида ўзини тутиш қоидалари ва бошқалар);
б) эстетик мавзулар (табиат гўзаллиги, шахслараро муносабатлар, инсон гўзаллиги);
в) сиёсий мавзулар (давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, дунё воқеалари, халқаро муносабатлар ва бошқалар);
г) таълим ва билишга оид мавзулар (коинот, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси, электроника ва бошқалар).
Суҳбатларнинг, шунингдек, ижтимоий-фойдали меҳнатни ташкил этиш, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий ва гигиеник мавзуларда ҳам ташкил этилиши ўзининг ижобий натижаларини беради.
Суҳбат давомида ўқувчиларга уларнинг ўз фикрларини эркин ифода этишлари ҳамда мустақил фикрлашларига имкон берувчи саволлар билан мурожаат қилиш жуда муҳимдир. Бу борада баҳс-муноазараларнинг аҳамияти катта.
Ҳикоя. Ўқувчилар одатда ҳаёт ва турли адабиётлардан олинган аниқ мисоллар билан бойитилган ҳикояларни катта қизиқиш билан тинглайдилар. Уларга ахлоқ меъёрлари, халқ ўтмиши, табиий бойлар, қаҳрамонлар ҳаёти ва жасорати, шунингдек, тарих, адабиёт ва санъат ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин. Бадиий адабиёт намуналари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари - радио, телевидение, газета ва журналлар саҳифаларида эълон қилинган маълумотлар ҳам ўқувчилар учун қимматли материал бўлади. Суҳбат ҳам, ҳикоя ҳам ўқувчиларнинг ёшига мос мавзуларда улар тушунадиган сўзлар воситасида адабий тилда ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. Суҳбат ёки ҳикоя мавзусининг ўқувчилар томонидан белгиланиши, уларнинг самарали кечишини таъминлайди, бунинг натижасида ўқувчилар илгари сурилаётган мавзуга бефарқ қарамайдилар.
Намуна. Ўқувчилар ўз атрофидаги кишиларда ҳамма яхши ахлоқий сифатларни кўришлари ва ибрат олишлари ниҳоятда муҳим.
Ўқитувчининг шахсан ўзи намуна бўлиши, айниқса, ёшларга катта таъсир кўрсатади. Улар ўқитувчининг дарсда ва ҳаётда ўзини қандай тутишини, атрофдаги кишилар билан қандай муомала қилишини, ўз вазифаларини қандай бажаришини кузатиб юрадилар.
Ўқувчилар ўзларига яқин кишиларнинг хулқ-атворига тақлид қиладилар, Хулқ-атворлар болаларда яхши сифатларнинг, баъзан эса ёмон сифатларнинг ҳам таркиб топишига таъсир кўрсатади. Шунинг учун ўқитувчи ва ота-оналар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини тута билишлари керак. Улар қаерда бўлишмасин, атрофларида болалар борлигини ҳис этишлари лозим. Катталарнинг сўзи билан юриш-туриши ва хатти-ҳаракатларида тафовут бўлмаслиги керак.
Илғор кишиларнинг ҳаёти ва фаолиятидан олинган маълумотлар, адабий асар, кинофилғм ва спектакллар қаҳрамонларининг хатти-ҳаракатидаги яхши намуналар болаларнинг онгига кучли таъсир қилади.
Мактабларда ишлаб чиқариш илғорлари билан учрашувлар ўтказилади. Ўқувчилар ўз ота-оналарининг ишлаб чиқаришдаги муваффақиятлари билан фахрланадилар, уларга тақлид қилишга интиладилар.
Намунада халқ педагогикаси ғояларидан ҳам фойдаланилади. Ота-оналар ўз фарзандларини ҳамиша катта ҳаётий тажрибага эга, дунёқараши ва билим доираси кенг кишилардан ибрат олишга даъват қилиб келганлар. Масалан, «Қуш уясида кўрганини қилади». Жуда оддий хулоса. Шу оддий хулоса остида қанча фикрлар жамланиб ётгавнлигини ҳамиша ҳам фаҳмига боравермаймиз. Бу билан халқ халқ «уйингда тартибли бўл, акс ҳолда боланг кўчада тартибсиз бўлади», «бола олдида бировларнинг ғийбатини қилма, боланг ғийбатчи бўлади», демоқчи.

Download 255.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling