11-мoдуль. ҚOн тoмир тизими физиoлoгияси


Биринчи тартибдаги тўлқинлар


Download 23.94 Kb.
bet3/5
Sana28.02.2023
Hajmi23.94 Kb.
#1237505
1   2   3   4   5
Bog'liq
11-модуль. Ыон томир физиологияси

Биринчи тартибдаги тўлқинлар энг кўп бўлиб, юрак қисқаришларига боғлиқ, систолада кўтарилиб, диастолада пастга тушади. Ёзиб олинган тишчалар сони юрак урушлар сонига тўғри келиб пулс тўлқинлари деб ҳам аталади. Биринчи тартибли тўлқинларни ёзиб олишни давом эттирилса, у ўз кўрсаткичини ўзгартирганлигини кузатиш мумкин. Бу кўрсатгич нафас олганда пасайиб, нафас чиқарганда кўтарилади, яъни нафас олиш ва чиқариш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу тўлқинларни нафас тўлқинлари ёки иккинчи тартибдаги тўлқинлар деб аталади. Бу икки тўлқинлардан ташқари эгри чизиқда нисбатан озроқ (1 минутда 6-9 та ) юрак фаолияти ва нафас олиш билан боғлиқ бўлмаган тўлқинларни ёзиб олиш мумкин. Бу тўлқинлар учинчи тартибдаги тўлқинлар деб аталади. Бу тўлқинлар узунчоқ мияда жойлашган томирлар тонусини бошқарувчи марказ тонусининг вақти-вақти билан ортиши ва пасайишидан келиб чиқади. Бу тўлкинлар кўпроқ мияни кислород билан таъминланиши бузилганда, қон йўқотилганда ва баъзи захарли моддалар билан захарланганда кўпроқ кузатилади.
Капиллярларда қон айланиши. Микроциркуляция. Капиллярлар энг кўп ва энг юпқа қон томирлар ҳисобланади Улар ҳужайралараро бўшлиқда жойлашган. Уларнинг диаметри 4,5 дан 30 мкм гача, узунлиги эса 0,5-1,1 мм гача бўлади. Турли тўқималарда уларнинг сони бир ҳил эмас. Моддалар алмашинуви юқори бўлган аъзоларда моддалар алмашинуви паст аъзоларга нисбатан уларнинг сони 1м2 га нисбатан олганда кўп. Масалан юрак мускулларида скелет мускулларига нисбатан икки баробар кўп. Бош мия кулранг моддасида оқ моддасига нисбатан кўп.
Капилярлларнинг умумий сони одамда 10 млд, умумий узунлиги эса 100000 км га тенг. Бу эса ер шарини экватор бўйлаб 3 маротаба айланиб чиқиш учун етарли. Икки турдаги ишловчи капиллярлар тафовут қилинади. Магистрал капиллярлар артериола ва венулалар орасида қисқа туташган. Бошқалари капиллярлар тури биринчиларидан ён шохлар олади (ён шох капиллярлар) ва венулаларда тугайди.
Функционал жихатдан эса уч типдаги капиллярлар фарқланади: соматик, висцерал ва синусоид.
Соматик капиллярлар деворлари эндотелий ва базал қаватлари узлуксиз жойлашган. Улар йирик оқсил молекулаларини ўтказмайди. Сув ва унда эриган минерал моддаларни осон ўтказади. Бу типдаги капиллярлар: терида, скелет ва силлиқ мускулларда бош мия ярим шарларининг пўстлоғида учрайди.
Висцерал типдаги капиллярлар деворида «дарчалари» бўлиб, шира чиқарувчи ва кўп миқдорда сув ва унда эриган моддаларни сўрувчи ёки макромолекулаларни тез транспорт қилувчи (буйрак, ҳазм канали, эндокрин безлар) аъзоларда бўлади.
Синусоид типидаги капиллярлар: бўшлиғининг катталиги, эндотелиал қаватнинг узунликлиги, қисман базал қаватини йўқ бўлиши билан фарқланади. Бу капиллярлар суяк кўмиги, жигар, талоқда кўп. Уларнинг деворлари орқали микромолекулалар ва шаклли элементлар осон ўтади. Капиллярларнинг асосий вазифаси транскапилляр алмашинув жараёнларини амалга ошириш, ҳужайраларни пластик ва энергетик махсулотлар билан таъминлаш ва метаболизм маҳсулотларини чиқариб ташлашдан иборат.
Бу жараёнларни амалга ошириш учун баъзи шароитлар: капиллярларда қон оқиш тезлиги, гидростатик ва онкотик босим катталиги, капиллярлар деворининг ўтказувчанлиги, тўқимани хажм бирлигида перфузияланиши, капиллярлар миқдори. Бир сутка давомида капиллярлар тўри орқали 8000-9000 л қон ўтади. Ундан капиллярлар деворлари орқали 20 л суюқлик филтрланади, 18 л эса қайта қонга сўрилади. Лимфа томирлари орқали 2 л суюқлик оқиб ўтади.

Download 23.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling