12- мавзу: маҳаллий солиқлар ва йиғимлар: ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш учун солиқ


Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун солиқ


Download 22.25 Kb.
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi22.25 Kb.
#1626447
1   2   3   4
Bog'liq
25-26

2. Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун солиқ.
Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига олинадиган солиқ тўловчилари бўлиб жисмоний шахсларга бензин, дизел ёнилғиси ва газ сотадиган, мулкчилик шаклидан қатъий назар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланади.
Бунда, уларнинг жойлашган жойидан қатъий назар, автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчаларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъйектлар солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланади.
Жисмоний шахсларга сотилган ўзи ишлаб чиқарган хамда четдан харид қилинган бензин, дизел ёнилғиси ва газнинг натурал хажми солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Бензин, дизел ёнилғиси ва газни сотиш деганда уларни жисмоний шахсларга амалда бериш тушунилади.
Солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади, унинг миқдорлари Ўзбекистон Республикасининг бутун худудида ягона ҳисобланади.
Солиқ суммаси чакана нархга Қўшилган равишда белгиланади ва жисмоний шахс-харидорга бериладиган чекда алохида сатр билан кўрсатилади.
Солиқ суммаси жисмоний шахсларга сотиладиган бензин, дизел ёнилғиси ва газ учун маблағ тўланиши билан бир вақтда ундирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар давлат хокимияти органлари томонидан жорий этилган махаллий солиқ - «Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва газ истеъмолига олинадиган солиқ» нинг меъёрий ставкалари 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги № 2455 қарорига асосан қуйидагича белгиланган:
12.2.1-жадвал
Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва газ истеъмолига олинадиган солиқ» нинг меъёрий ставкалари1





Солиқ тури

Меёрий ставкалар

1

Ободонлаштириш ва инфратузилмани ривожлантириш солиғининг

8%

2

Транспорт воситалари учун бензин,

1 литр учун 335 сўм
1 тоннаси учун 445 000 сўм

3

Дизел ёқилғиси транспорт воситалари учун

1 литр учун 335 сўм
1 тоннаси учун 407 025 сўм

4

Суюлтирилган газ учун (метан)

1 литр учун 230 сўм

5

Қаттиқ газ учун( пропан)

1 куб.метр учун 275 сўм

6

Алкогол маҳсулотларини сотувчи кархоналар

1 ой учун энг кам иш ҳақининг 5 баробарида.

7

Қимматбаҳо тошлар ва металларни сотувчи корхоналар

1 ой учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баробарида

8

Автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари учун йиғим

1 ой учун энг кам иш ҳақининг 8 баробарида










Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги № 2455 қарорига асосан
ставкалари қайта кўриб чиқилган.
Ҳисоблаб чиқарилган ва ушланган солиқ суммаси хўжалик юритувчи субъектлар учун тушум деб ҳисобланмайди, хамда бошқа тўланадиган солиқ, йиғимлар ва мажбурий тўловлар бўйича солиқ солиш объекти бўлмайди.
«Бюджет билан ҳисоб-китоблар» ҳисобварағи бўйича - «Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқ» илова ҳисобварағида юритилади, солиқни ўтказиш «ҳисоб-китоб варағи» ҳисобварағи бўйича акс эттирилади.
Солиқ махаллий бюджетга Ўзбекистон Республикаси бюджетлари даромад ва харажатларнинг тегишли таснифига кўра бўлим ва параграфга тўланади.
Солиқ банк муассасалари орқали хар ўн кунда, бензин, дизел ёнилғиси ва газ жисмоний шахсларга сотилган ойнинг ўн кунлиги тугаганидан сўнг учинчи кундан кечиктирмай тўланади.
Жорий ўн кунлик тўловлар ҳисобига олинган солиқ бўйича ҳисоб-китоб автомобилга ёнилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига, мазкур йўриқномага берилган иловага биноан, хар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.
Бюджетга солиқ тўловчилар унинг тўғри ҳисобланиши ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ ўз вақтида тўланиши учун жавобгар бўладилар.
Солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назоратни давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ амалга оширадилар.



Download 22.25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling