12 (27)-амалий машғулот. Технология фани дарсларида оргонайзер таълим технологияларидан фойдаланишни ўрганиш


Download 1.99 Mb.
bet1/6
Sana05.01.2023
Hajmi1.99 Mb.
#1080027
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
12 27 амалий машғулот Оргонайзер стратегияси методидан фойдаланишни


12 (27)-амалий машғулот.
ТЕХНОЛОГИЯ ФАНИ ДАРСЛАРИДА ОРГОНАЙЗЕР ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ЎРГАНИШ.
Технология фани дарсларининг асосини амалий машғулотлар ташкил қилади. Шу жиҳатдан ҳам бу фан бошқа фанлардан ўзига ҳос равишда ташкил қилиниши билан ҳам ажралиб туради. Шундай экан, ташкил этиладиган амалий машғулотларда назарий машғулотларда олинган билимларни амалда, хаётий тажрибалар асосида мустахкамланади. Бу жараён бевосита ўқувчилар иштирокида амалга оширилиши билан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Демак, ташкил этиладиган амалий машғулотлар ўқувчиларга билим беришнинг асосий ташкилий шаклларидан бири хисобланади. Бу жараёнда турли интерфаол методлардан фойдаланиб амалий машғулотларни ташкил этиш самарали хисобланади. Бунда ўқувчиларнинг алоҳида ва ўзига ҳос ҳусусиятлари тўлиқ намоён бўлади. Улар ижодий ишлайдилар, берилган муаммо устида қўшимча манбаалар ҳамда ўз кузатишлари асосида ҳулосалар чикарадилар, янги ғоя ва фикрлар асосида ўзларига ишонч, дўстлари фикрига хурмат билан қараш сифатлари таркиб топади.
А)1.Изонит санъати тарихи ва унинг ривожланиши.
Изонит (иплар графикаси) бу қаттиқ буюмга ишлар графикаси ёрдамида бирор-бир тасвирни яратишдир. Изонит (бошқача номланиши – ип графикаси, иплар графикаси, ип дизайни) амалий санъат тури, графика техникаси, каттик жисмда (картон, диск, пластмасса ва бошқа материаллар)га рангли иплар билан график кўринишда тасвир тайёрланади.
Изонит (иплар графикаси) XVII асрда Англиялик тўқувчилар томонидан яратилган. Дастлаб улар ёгочнинг устки кисмига михлар кокиб, михларга ипларни тортиб, турли график накшларни ҳосил килинган. Кейинчалик такомиллаштирилиб кортонлар, дисклар устига тасвирлар туширилган. Бу усул инглиз тилидан олинган бўлиб, коғозга кашта тикиш, немис тилида эса - нуқтали расм маъносини билдиради.
Изонит усулида тасвир тайёрлаш инглиз тўқувчилари томонидан ўйлаб топилган бўлиб, улар юпка тахталарга график усулида михларни қоқиб, рангли иплар билан тасвир яратишган. Бундай буюмлар чиройли ва кўркам бўлганлиги сабабли ўз уйларини безатишган. Вақт ўтиши билан изонит тикиш технологияси ривожланиб, картон қоғозларни тешиш орқали тасвир тикиш ривожланган.
Бундай амалий машғулотларда белгиланган максад ва вазифалар амалга оширилади ва якуний натижа кафолатланади (1-шакл).




Download 1.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling