12-амалий. Низоларни бартараф этиш ва адабтация. Режа
Мунозаралар жараёни психологияси
Download 77.86 Kb.
|
12-амалий
Мунозаралар жараёни психологияси
Қарорлар қабул қилиш раҳбар фаолиятининг узвий қисмидир. Бу нарса бевосита мулоқот жараёнида, аникроги, мунозаралар жараёнида рўй беради. Мунозаралар олиб бориш орқали группавий қарорлар қабул қалиш коллегиал ишлаш услубининг асосидир. Мунозаралар олиб бориш ёки музокаралар орқали қарорлар қабул қилиш одатда икки усулда - интерактив ёки номинал гурухлар шароитида амалга оширилади. Биринчи гурухда барча аъзолар: раҳбар билан биргаликда масаланинг мохиятини таҳлил ва муҳокама қилиш орқали бир қарорга келадилар. Иккинчи ҳолатда эса мухокама ёки масала топшириқ сифатида хар бир масъул шахсга берилади ва улар алоҳида таклифлар умумлаштириш учун раҳбарга топширадилар. Гуруҳ шароитида — мунозаралар воситасида қарорлар қабул килиш турли оқибатларга олиб келиши мумкин. Аниқлашларича, группавий қарорлар қабул қилиш жараёнида деярля икки баробар кўп фикр ва ғоялар ўртага ташланади. Булардан ташқари, бошлиқ раҳбарлигида кўпчилик фикр алмашган шароитда конформизм эффекти ёки етакчи фикр томонидан тайзиқ кўрсатиш ҳолатлари хам бўлиши мумкин, Бунда гуёки, илгари сурилган ғоялар ёки ташаббусларнинг гоялари илгари сурилганлиги, ёлгонлигига ўхшаш оқибат кузатилади. Баъзан ташаббуслар ва фикрларга имкониятлар берилгани учунми. ҳаддан зиёд ўзига ишонч, оптимизмни келтириб чиқаради ва ҳ~ зо. Агар мунозара ва муҳокамалар жараёнида бошлиқ фикрига эргашиш холлари яккол сезилса, куяда гурухнннг бир неча аъзоларида автоматик тарзда ё агрессия, ёки гуруҳ фаолятига яққол бефарк, ёки маънавий жихатдан гурухда яккаланиш рўй бериши ҳам мумкин. Атайлаб биров фикрни ўтказишга очиқ уриниш ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқаради, ўша норозилар ёки бошқача қарашга эга бўлганлар қабул қилинган қарорларни атайлаб бажармасликка мойиллик, унинг бажаралишига халақит бериш кабилар рўй беради. Шундай турлича оқибатларнинг олдини олиш учун раҳбар энг авволо бошдан нейтрал мавқени эгалаши, барча «ҳа» ва «йўқ»ларни тарозига солиб, керак бўлса, айрим мутахассисларни атайлаб фикрларни саралаш ишига жалб қилиши мумкин. Ҳар қалай номинал ишлаш усулдан кўра интерактив иш усули маъқулроқ. Мунозаралар жараёнида эътиборталаб омиллардан яна бири бу гурухнинг таркибидир. Агар бу таркиб турли тоифали, турли ёш, жинс ва малака вакилларидан иборат бўлса, группавий ишлаш тўғри йўлга қуйилган шароитда улар қилган қарорлар сифатлироқ ва асослироқ бўлади. Агар гурух таркиби ўша малака, тажриба нуқтаи назаридан деярли бир хил бўлса, бир қарорга келиш осон бўлади, низо келиб чиқиш хавфи бўлмайди, лекин масалага ёндашув бнр тарафлама бўлиб колиш эхтимоли хам Йўқ эмас. Бу семинарлар мажлислар, йиғилиш ва оператив йиғинларда хам инобатта олиниши керак. Мажлисларда қабул. қилинган қарорларнинг самараси хам айнан бошқарувга оид яхши қарорларга эга бўлганлар билан изоҳланади. Бу самара тахминан мана бундай ҳисобланади: мажлис якунида қабул қилинган қарорлар ёки маълумотлар сонини мажлис бошида ўртага ташланган маълумотлар сонига бўлганда 1дан ортиқ миқдор чиқса, бу -яхши, акс ҳолда - самарасиз бўлади. Агар мажлисда бир киши ўзи хам чидаса бўладиган масала ўртага ташланса ва бунга одамлар вақгини сарфласа. бу мажлис бесамара бўлади. Шунинг учуи ҳам, мажлисларга олиб чиқиладигак масалалар кўпчилик фикрининг тўкнашуви оқибатида янгича ёндашув ва ечимни назарда тутиши лозим, Шундан келиб чиққан ҳолда мажлисга таклиф этиладиганлар сони ҳам белгиланиши керак. Номига одам кўпайишига таклиф этилганлар уни қабул қилинадиган қарорлар моҳиятини тушунмаслигимиз хам мумкин, баъзан гаплашиб ўтириб, халақит хам берадилар, атайлаб бемаъни луқмалар хам ташлашлари мумкин. Рахбар мажлисга келишдан аввал албатта тахминий таклифлари ва қарорларга эга бўлиши ва бунда у ўзининг «командаси» фикрларидан фойдаланган бўлиши мумкин. Бундай йиғилишлар иш куни охирида ташкил этилгани маъқул, бўлмаса, одамлар эрталабдан унинг қарорларини муҳокама қилиб кунни ўтказишлари эҳтимолдан холи бўлмайди. Туғри, баъзан зудлик билан оператив қарорлар кабул қилиш керак бўлиб қолади, шунда бошлиқ мажбур бўлади одамларни тўплашга, шунда у ходимлардан, муовинлар бўлса ҳам кечирим сўраши керак, чунки у эрталабдан ҳар бир ходим ўэ кунини режалаштириб бўлганини унутмаслиги керак. Муҳим қарорлар кабул килишга бағишламган мажлисни одатда раҳбарнинг ўэи бошлайди, шунда у муаммони қанчалик лўнда ва аниқ фикрларда баён этолса, вақтдан ютади, акс ҳолда фақат муаммога аниқлик киритишга анча вақг кетиб қолади. Мажлисларда ахлоқ-одоб нормаларига қатъий риоя килишни назорат қилиш одатда мажлис раисига юкланади. Бунда хар бир мажлис иштирокчиси ўзини фақат тинглаш учун таклиф этилган эмас, балки қарор қабул қилишга масъул, деб англаши керак. Агар мажлисда ўзаро самимият руҳи устивор бўлса, ходимлар ҳам яхши, ижодий фикрларни ўртага ташлайдилар. Бошлиқнинг асосий вазифаси ўртага ташланаётган фикрларга нисбатан бошқалар томонидан захархандалик ёки кулиш холатлари рўй бермаслигини назорат қилади. Лекин психологик нуқтаи назардан бошлиқ шуни укутмаслиги керакки, хар қандай аудитория тахминан уч тоифали иштирокчилардан иборат бўлади: ■иктидорлар», яъни хар қандай фикрга қўшилаверадиган, хамфикрлар; ■ «нейтраллар, аниқ фикрга эга бўлмаган. бироз бетараф, тез у ёки бу фикрга оғиб кетаверадиганлар; ■ имухолифлар», бошлиқ қандай таклифни ўртага тажласа хам эътирозлар билан қарши оладиганлар. Демак, бошлиқ ана шу омилни хам инобатга олиб, мухим қарорлар қабул қилишда бу ички гурухлар психологиясини инобатга ошиши хам зарур. Кўпинча мажлислар ёки бевосита ишлаб чиқариш муаммоларини мухокама қилиш жараёнида фикрлар бир —бирига тўғри келмай қолади. Бу жамоадаги низоларга асос бўлиши мумкин. Шунинг- учун низолар ва нязоли ваэиятлар, уларни оқилона ҳал этиш йўллари тўгрисида хам мулохаза юритамиз. Download 77.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling