12-амалий. Низоларни бартараф этиш ва адабтация. Режа
Download 77.86 Kb.
|
12-амалий
Низоли ҳолатлар
Ўз вақтида Банопарт Наполеон шундай ёзган экан: «Қилич билан хар нарса қилиш мумкин, факат унинг устига ўгириб бўлмайди. Бу фикрида у кўпинча инсонлар ўртасида бўлиб турадиган низоларни, зиддиятларни назарда тутган экан. Чунки тоталитар ёки диктаторлик бошқаруви шароитида зиддиягларнинг бўлши табиий бўлиб, унинг ягона ечими — узул—кесил ҳал қилиш чораларини излаш бўлган. Лекин демократик муносабатлар шароитидаги раҳбар хамда унинг кўл остидагилар ўртасида ёки ходимлар ўртасида келиб чиқадиган низолар ёки зиддиятларнинг табиати ва моҳияти бироз бошқача бўлади. Аввало шуни эътироф этиш лозимки, инсоний муносабатларнинг хар қандай тизимида ҳам фикрлариинг ранг-баранг бўлиши ва улар ўртасида фарқ бўлиши муқаррар холдир. Лекин ана шундай фикрлардаги фаркни салбий холат деб хисоблаб бўлмайди. Нима сабабдан меҳнат жамоаларида турли хил низолар келиб чиқади? Бунинг бир неча сабаблари бор: алоҳида шахс ва жамоатчилик манфаатларининг мос келмаслиги; айрим алоҳида жамоа аъзолари хатти — харакатларининг ижтимоий, группавий нормаларга зид келши (тартибсизлик. интизомнинг бузилиши, маҳсулотдаги брак, ишнинг самарасизлиги ва 6.қ.); жамоа аъзолари қарашларидаги номувофиқликлар; ишни ташкил этиш ва меҳнатга муносабатдаги фарқлар; ■ ишчи—ходимлар ўртасидаги вазифаларнинг тўғри тақсимланмаганлиги ва хоказо. Демак, юқоридаги ҳолатлар кўп ҳолларда қуйидаги турдаги низоли вазиятларни келтириб чиқаради: таъсирнинг йўналишига кўра: вертикал ва горизонтал; низони ҳал қилиш усулига кўра: антогонистик ва келишувга олиб келадиган низолар — компромисс; намоён бўлиш даражасига кўра: очиқ, яшириш, потенциал, асосли; ишгирокчилар сонига кўра; шахсий, шахслараро, гуруҳлараро; келиб чиқиш табиатига кўра: миллий, миллатлараро, ишлаб чиқариш, эмоционал. Агар юқоридагиларни таҳлил қиладиган бўлсак, «горизонтал низолар ҳаётда энг кўп учрайди, Бундай номуросозликлар аксарият ҳолларда ходимлар ўртасида айрим аъзоларнинг ишни яхшилаш, янги иш методларини жорий этиш, ахлоқ нормаларини ҳимоя қилиш, адолат учун кураш, илгор жамоа аъзоларининг шу ердаги маъвавий муҳитии соғломлаштириш борасидаги фикрларини айримлар томонидан эътирозлар билан қабул қилиши натижасида рўй беради. «Вертикал низолари эса купинча раҳбар билан ходим ўртасида содир бўлиб, у бир қарашда лидерликка даъвогарлик, юқоридан пастдан туриб бошқа ходимлар ёки кучлар атрофида бирлашиш, сараланишлар оқибатида келиб чиқади. Бунда низонинг ташаббускори ва бош айбдори кимлигига боғлиқ тарзда уни хал қилиш усули танланади Масалан, агар бошлиқ ходимнинг ишга масьулиятсизлигидан норозилиги туфайли пайдо бўлган низо билан унинг профессионализм борасида хадеб«ўзини кўрсатаётганлигидан» норозилиги туфайли келиб чиқадиган низонинг ҳам фарқи бор. Ҳар қандай низонинг асл туб мохияти шундаки, унинг пайдо бўлиши айрим ўзгаршаларга олиб келади. Бу ўзгариш ижобий ўзгаришларни келтириб чиқарса, уни конструкгив, салбий оқибатлар ёки ходимлар қўнимсизланишини келтириб чиқарса, диструктив характерли деб атаймиз. Download 77.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling