12-боб. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида ўзбекистоннинг иштироки
-rasm. ОТБ томонидан Ўзбекистон Республикасига ажратилган
Download 438.07 Kb. Pdf ko'rish
|
15-mavzu. Жахон иқтисодиёти ва халқаро
12.3.4-rasm. ОТБ томонидан Ўзбекистон Республикасига ажратилган
кредитларнинг соҳавий таркиби (2018йил 1 январь ҳолатига) ОТБ Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда кичик бизнес ва микромолиялашни ривожлантириш учун 3 та лойиҳа маъқулланган. 2003 йилда ОТБ Молия вазирлигига икки компонентдан ташкил топган биринчи лойиҳа доирасида 20 млн. АҚШ доллар миқдорида қарз берди. Биринчи компонент бўйича кичик бизнес лойиҳаларини қайта молиялаштиришга 3 та тижорат банки, жумладан, Агробанк - 10,3 млн., Асака банки – 6,5 млн. ва Ипак Йўли 221 банки 1,3 млн. доллар кредит ажратди. Иккинчи компонент бўйича ОТБ томонидан кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш ва институционал мустаҳкамлаш бўйича техник ѐрдам кўрсатилди. Кичик бизнес субъэктларини молиялаштириш ва техник ѐрдам кўрсатиш компонентларини ўз ичига олган ―Кичик бизнес ва микромолиялаштириш бўйича иккинчи лойиҳа‖ни ОТБ томонидан молиялаштириш мақсадида 2010- йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ОТБ ўртасида келишув Меморандуми имзоланди. Лойиҳани амалга ошириш жараѐнида кичик бизнесни қайта молиялаштириш учун ―Агробанк‖га – 20 млн. АҚШ доллари, ―Ҳамкорбанк‖га – 20 млн. АҚШ доллари, ―Ипак Йўли банки‖га – 10 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилди. 2013 йил октябр ойида ОТБ томонидан Ўзбекистон Республикасига ―Кичик бизнесни ривожлантириш ва микромолиялаштириш. Фаза 3‖ лойиҳасини амалга оширишга 50 млн. АҚШ доллар миқдорида кредит ҳамда тижорат банкларининг салоҳиятини ошириш ва қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича техник кўмак бериш учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши маъқулланди. ―Кичик бизнесни ривожлантириш ва микромолиялаштириш. Фаза 3‖ лойиҳасини амалга ошириш доирасида қўшма молиялаштириш лойиҳада қатнашувчи ОАКБ ―Ҳамкорбанк‖ ва ОАИКБ ―Ипак Йўли банк‖лари маблағлари ҳисобига 50 млн. АҚШ доллари миқдорида ҳамда субқарздорларнинг ўз капитал маблағлари ҳисобига 33,3 млн. АҚШ доллар миқдорида амалга оширилмоқда. Молия соҳасининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 2007 йили ОТБ Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига ―Давлат молиясини ислоҳ қилиш‖ лойиҳасини амалга ошириш учун 20,7 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши ҳамда техник кўмаклашиш учун 0,6 млн. АҚШ доллар миқдорида грант ажратилишини маъқуллади. ―Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш‖ кўптраншлик лойиҳаси ОТБнинг молия секторидаги йирик лойиҳаларидан биридир. Умумий қиймати 500 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, 1,0 млн. АҚШ долларига тенг техник кўмаклашиш лойиҳаси ОТБ Директорлар кенгаши томонидан 2011 йил 31 августда маъқулланди. Мазкур лойиҳани молиялаштиришда заѐмлар уч траншда берилишини кўзда тутган: 2011 йили ОТБнинг оддий капитал манбаларидан 200 млн. АҚШ доллар ҳажмга эга бўлган, муддати 18 йил, уч йиллик имтиѐзли биринчи транш заѐмини тақдим этиш маъқулланди. Иштирок этувчи банк ОАТБ ―Қишлоқ қурилиш банки‖ бўлди. Шундан 2012 йилда 160,0 млн., 2013 йилда 40,0 млн. АҚШ доллари ажратилди; 2013 йилда юқоридаги шартлар бўйича ҳажми 200 млн. АҚШ доллар бўлган иккинчи транш берилиши маъқулланди. Бунда учта банк - ОАТБ ―Қишлоқ қурилиш банк‖, Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва АТИБ ―Ипотека банки‖ иштирок этди. 2015 йилда иштирок этувчи тижорат банкларига 100 млн. АҚШ доллар ҳажмида учинчи транш заѐми берилиши маъқулланди. ОТБ кредитларини қоплаш, унга ҳисобланган фоиз ва комиссия тўловлари, шунингдек, молиявий 222 маблағларни қайтариш иштирокчи банклар ва Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан амалга оширилади. 2013 йилда ОТБ томонидан АТИБ «Ипак Йўли банки‖нинг устав капиталига инвестиция киритиш жараѐнлари ниҳоясига этди, натижада ОТБ иккинчи мажоритар акционерга айланди. Инвестиция тақдим этишдан ташқари, ОТБ таваккалчиликлар бошқаруви тизимини такомиллаштириш, корпоратив бошқарув, ижтимоий ва экологик таваккалчиликларни бошқаришга қаратилган дастурларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқди. Шунинг баробарида, Толлимаржон ва Тахиатош иссиқлик электр стансияларида замонавий буғ-газ қурилмаларини барпо этиш, юқори волтли электр узатиш линияларини модернизация қилиш, қишлоқ жойларда намунавий уй-жой қуриш, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида сув таъминоти тизими ва санитария обектларини реконструксия қилиш, Аму-Бухоро машина канали тизимини қайта тиклаш, Мароқанд-Қарши темир йўлини электрлаштириш, кичик бизнесни, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа лойиҳалар Осиѐ тараққиѐт банки иштирокида амалга оширилган ва амалга оширилаѐтган йирик лойиҳалар сирасига киради. 2017 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев Осиѐ тараққиѐт банки президентини қабул қилди . Мазкур учрашувда икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш бўйича фикр алмашинди ва якунда банкнинг 573 миллион долларлик маблағини жалб қилган ҳолда кичик бизнес, мева-сабзавотчилик соҳалари, сув таъминоти тизими ва автомобил йўллари инфратузилмасини ривожлантиришга доир 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Download 438.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling