12-боб. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида ўзбекистоннинг иштироки


Download 438.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/11
Sana09.06.2023
Hajmi438.07 Kb.
#1466893
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
15-mavzu. Жахон иқтисодиёти ва халқаро

12.2.1- жадвал 
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилдаги экспорт географияси
Мамлакат 
Савдо 
айланмаси 
(млн. АҚШ 
долларида) 
Экспорт(млн. 
АҚШ 
долларида) 
Импорт 
(млн. АҚШ 
долларида) 
Умумий 
савдо 
айламасидаги 
улуши 
Россия 
Федерацияси 
 
2 836,0 
1 022.4 
1 813.5 
16,0% 
Хитой 
 
2 811,3 
1 304,6 
1 506,7 
15,9% 
Қозоғистон 
 
1 436,7 
701,4 
735,3 
8,1% 
Туркия 
940,0 
444,6 
495,4 
5,3% 
Жанубий Корея 
762,4 
47,5 
714,9 
4,3% 
Манба: Ташқи савдо вазирлиги маълумотларига асосан муаллиф томонидан тузилган 
 
§ 12.3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиѐтида халқаро иқтисодий 
ташкилотлар билан ҳамкорликнинг таъсири 
Ўзбекистоннинг турли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик 
алоқаларининг ривожлантирилиши унинг жаҳон хўжалиги интеграциясида 
самарали иштирок этишини таъминлайди. Бундай халқаро ташкилотлар билан 
ҳамкорлик ўтиш даври муаммоларини ҳал этишни, шунингдек ижтимоий 
йўналтирилган бозор хўжалигини шакллантиришни енгиллаштиради. Бу нарса 
кредитлар олишда, бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилишда, 
маҳсулотларни жаҳон бозорларига чиқаришда катта ѐрдам беради. 
Мустақил Ўзбекистон 30 та обрўли иқтисодий ва молиявий 
ташкилотларнинг тўлақонли аъзоси бўлди. Буларнинг жумласига Жаҳон Банки 
гуруҳига кирувчи ташкилотлар, шунингдек, Халқаро молия корпорацияси, 
Халқаро Валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиѐт банки, Осиѐ тараққиѐт 


210 
Банки, Ислом тараққиѐт банки, Бутунжаҳон божхона ташкилоти, Бутунжаҳон 
туризм ташкилоти, Пахта бўйича халқаро консультатив комитети ва бошқа 
ташкилотларга аъзо бўлди. Республика Ҳозирги кунда БСТга аъзо бўлиш учун 
қатор ишларни амалга оширмоқда. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон 
Республикаси президентининг Жаеубий Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган 
бизнес форумида Шавкат Мирзиѐев: ―Биз Жаҳон cавдо ташкилотига аъзо 
бўлиш бўйича ҳаракатларни қайта тикламоқдамиз‖
26
Жаҳон Банки билан ҳамкорлик. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси 
Олий Кенгашининг 633-XII сонли ―Ўзбекистон Республикасининг Халқаро 
Валюта Фонди, Халқаро тикланиш ва тараққиѐт банки, Халқаро ривожланиш 
ассоциацияси, Халқаро молия корпорацияси, Инвестицияларни кафолатлаш 
бўйича кўп томонлама агентликка аъзо бўлиши тўғрисида ‖ги Қарори.
Ўзбекистон Жаҳон банки аъзо-давлатларининг Швейцария гуруҳига 
киради. 2002 йил март ойидан бошлаб Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги 
бўлимининг ижроя директори Пиетро Веглио ҳисобланади.1992 йил сентябрда 
Тошкентда Жаҳон банкининг ваколатхонаси очилди. Ҳозирда уни Мартин 
Райзер 
бошқариб 
келмоқда. 
Марказий 
Осиѐ 
ҳудуди 
миқѐсидаги 
Департаментнинг бошқарувчиси Денис де Треем Ўзбекистонда ҳам Жаҳон 
банкининг эксперт ишларини бошқаради.жаҳон билан ҳамкорлик асосан 
―Ўзбекистон билан ҳамкорлик стратегияси‖ да акс эттирилган ҳолатлар асосида 
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасига қарзлар қуйидаги шартлар асосида берилади: 
- қайтарилиш муддати 20 йил 
- имтиѐзлар даври 5 йил 
- фоиз ставкаси сузиб юрувчи, ҳар йили аниқланадиган. 
―Ўзбекистон билан ҳамкорлик стратегияси‖ босқичлари: 

Биринчи ҳужжат 1995 йилда тайѐрланган бўлиб, 3 йил муддатга 
тузилган. 

1997 йил кузида кейинги 3 йилликни, яъни 1998- 2000 йилларни ўзида 
акс эттирувчи ―стратегия‖. 

2006-2009 йилларни ўз ичига олувчи ҳамкорлик ―стратегия‖си.

Download 438.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling