12-боб. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида ўзбекистоннинг иштироки
Ўзбекистон Республикаси ва Ислом Тараққиѐт банкининг ўзаро
Download 438.07 Kb. Pdf ko'rish
|
15-mavzu. Жахон иқтисодиёти ва халқаро
Ўзбекистон Республикаси ва Ислом Тараққиѐт банкининг ўзаро
ҳамкорлик алоқалари таҳлили Ўзбекистон Республикаси 2003 йилнинг сентябрь ойидан буѐн Ислом Тараққиѐт Банкининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлди ҳамда шу йили Тошкент шаҳрида ИТБнинг ваколатхонаси очилди. Ўзбекистон Озарбайжон, Албания, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлатлари қаторида ИТБнинг аъзо-давлатлар гуруҳига киради. ИТБ аксионерлари 56 аъзо-давлатдан иборат. ИТБ овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган давлатларнинг овоз ҳуқуқи мос равишда уларга тегишли аксиялар миқдорига тенгдир. Ўзбекистон Республикаси 1344 та аксияга эга бўлиб, ИТБ умумий капиталининг 0,03 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси ИТБ билан ҳамкорлик Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 августдаги ―Ўзбекистон Республикасининг Ислом Тараққиѐт банкига аъзолиги тўғрисида‖ги 371-қарорига мувофиқ ташкил этилган. ИТБнинг фаолияти ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган давлат лойиҳаларини молиялаштириш стратегиясига асосан олиб борилади. ИТБ билан ҳамкорлик давомида банкнинг ўз ресурслари ҳисобига умумий қиймати 1465,4 млн. АҚШ долларига тенг заѐм маблағлари 30 та инвестицион лойиҳага жалб қилинди. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ИТБ иштирокида жами 1069,4 млн. АҚШ долларига тенг 15 лойиҳа амалга оширилмоқда. Жумладан, 223 инвестициялар соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти, коммунал хизмат, йўл инфратузилмаси ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳаларига йўналтирилган. Йўл инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар доирасида асфалт заводи қуриб фойдаланишга топширилди, Тошкент-Термиз магистрал автомобил йўли қайта таъмирланди. Инвестицияларнинг жами ҳажми 258,1 млн АҚШ долларини ташкил этди ва унинг 179,8 млн. доллари ИТБ маблағларидир. Соҳада шу кунга қадар 65,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилган. Умумтаълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларидаги таълим сифатини ривожлантиришга қаратилган тўрт лойиҳа бўйича инвестиция ҳажми 99,08 млн. АҚШ долларни ташкил этмоқда, бунда ИТБ заѐми 79,98 млн. АҚШ долларига тенг. Таълим соҳасидаги лойиҳалар бўйича 23,63 млн. АҚШ доллар ўзлаштирилган. Тез тиббий ѐрдам ва онкологик касалликка чалинган беморларни даволаш сифатини яхшилаш лойиҳаларига ажратилган кредитлар ҳажми 101,82 млн. АҚШ долларини ташкил этади ва унинг 78,24 млн доллари ИТБ томонидан ажратилган. Соғлиқни сақлаш соҳасида ўзлаштирилган кредитлар ҳажми 23,62 млн. АҚШ долларига тенгдир. Коммунал хизмати секторини ривожлантиришга қаратилган канализация тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаѐтган 2 та лойиҳага 99,68 млн. АҚШ доллар ажратилган. ИТБнинг ўз ресурслари ҳисобига киритган инвестиция маблағлари 92,9 млн. АҚШ долларни ташкил этади. Коммунал хизмат соҳасидаги лойиҳалар учун жами 10,3 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Хусусий тадбиркорлик секторини ривожлантириш кўзда тутилган 5 та лойиҳа бўйича 65 млн. АҚШ доллари инвестиция қилинган ва ИТБ маблағлари тўла ўзлаштирилган. Жами 338,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари этиштириш ҳажмини ошириш ва суғориш тизимини яхшилаш борасидаги лойиҳаларга ИТБ томонидан 232,7 млн. АҚШ доллари ажратилган. Шундан ирригация ва мелиорация соҳасида 36,55 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Энергетика соҳасини ривожлантириш, хусусан электр энергия узатишни яхшилаш, ѐритиш сифати ва энергия тежамкорлиги сифати ҳамда электр энергияси ишлаб чиқаришни оширишга қаратилган 6 та лойиҳага 738,16 млн. АҚШ доллари ажратиш белгиланган. Шундан ИТБ ресурслари ҳисобидан киритилган инвестициялар ҳажми 433,1 млн. АҚШ долларига тенг. Энергетика соҳасида жами 89,37 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Шунингдек, газ қазиб олиш ҳажмини ошириш, замонавий уй-жойлар қуриш орқали қишлоқ жойларни ривожлантириш, авиатранспорт тизимини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришга жами 313,47 млн. АҚШ доллари ажратди. ИТБ ўз маблағлари ҳисобидан киритган инвестиция ҳажми 306,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Уушбу йўналишлардаги лойиҳалар бўйича 258,83 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Ҳозирги пайтда 5 заѐм лойиҳаси тайѐргарлик босқичида турибди. Энергетика соҳасини ривожлантириш, хусусан электр энергиясини 224 узатишни яхшилаш, ѐритиш сифати ва энергия тежамкорлиги сифати ҳамда электр энергияси ишлаб чиқаришни оширишга қаратилган 6 та лойиҳага 738,16 млн. АҚШ доллари ажратиш белгиланган. Шундан ИТБ ресурслари ҳисобидан киритилган инвестициялар ҳажми 433,1 млн. АҚШ долларига тенг. Энергетика соҳасида жами 89,37 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Шунингдек, газ қазиб олиш ҳажмини ошириш, замонавий уй-жойлар қуриш орқали қишлоқ жойларни ривожлантириш, авиатранспорт тизимини яхшилашга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштиришга жами 313,47 млн. АҚШ доллари ажратди. ИТБ ўз маблағлари ҳисобидан киритган инвестиция ҳажми 306,7 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Ушбу йўналишлардаги лойиҳалар бўйича 258,83 млн. АҚШ доллари ўзлаштирилди. Ҳозирги пайтда 5 заѐм лойиҳаси тайѐргарлик босқичида турибди. Грант лойиҳалари бўйича ИТБ жами 577 966,8 АҚШ долларига тенг бўлган 5 лойиҳага жалб этилди. Ҳозирги вақтда 300 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1 та грант лойиҳаси амалга ошириш босқичида турибди. Сўнгги йилларда мамлакатимиз ва ИТБ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилмоқда. Хусусан, 2017 йилда Ўзбекистон ҳукумати ва ИТБ 300 млн долларлик молиявий келишувни имзолади. Тақдим қилинган маблағлар "Қишлоқ жойларида турар-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасининг 2-босқичини амалга оширишга йўналтирилади. ИТБ маблағларни 15 йиллик, жумладан, 2 йиллик имтиѐзли муддатга берди. Лойиҳа доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида 6,4 мингтадан кўпроқ уй, 110,52 км кириш ва ички йўллар, 197,80 км лик ичимлик суви тизими қурилади. Лойиҳанинг амалга оширилиши қишлоқ жойларида яшовчи 30 мингга яқин одамнинг яшаш шароитларини яхшилашга имкон беради. Download 438.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling