12-боб. Жаҳон хўжалигининг глобаллашув жараёнларида ўзбекистоннинг иштироки
Download 438.07 Kb. Pdf ko'rish
|
15-mavzu. Жахон иқтисодиёти ва халқаро
12.3.2- жадвал
ЕТТБ ва Ўзбекистон Республикаси билан тузилган лойиҳалар рўйҳати Сана Лойиҳа рақами Лойиҳа мамла- кати Лойиҳа номи Тармоқ Лойиҳа ҳолати 11.09.2017 49500 Ў збек истон ДФФ - Агромир Агробизнес - 13.09.2017 49334 Завод по производству пластиковых ампул Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш - 26.09.2017 49318 ФИФ - НБУ МСП Старший Кредит Молия институтлари - 11.10.2017 49309 FIF - Узбекский лизинговый кредит для МСП Молия институтлари Кенгаш томонидан тасдиқланган 12.10.2017 49313 FIF - Ипотека Банк МСП Старший Кредит Молия институтлари - 25.05.2017 49225 FIF - Hamkorbank MSME Кредит Молия институтлари - 27.10.2017 49508 DFF - Имкон Плюс Расширение Агробизнес Лойиҳа имзоланган 7.05.2018 49817 FIF - Davr Bank - MSME кредит I Молия институтлари Якуний назорат тек- ширувидан 215 ўтган, бошқарув кенгаши имзоланиши 2.06.2018 49737 FIF - Ипак Йули - Синдицированный кредит MSME Молия институтлари - 3.07.2018 49213 Ташкентская ЦО - Таштеплоцентральный проект Маҳаллий ва экологик инфраструк- тура Якуний назорат тек- ширувидан ўтган, бошқарув кенгаши имзоланиши 3.07.2018 49277 Проект по улучшению водоснабжения в Ташкенте Маҳаллий ва экологик инфраструк- тура Лойиҳа тасдиқланган 3.07.2018 49358 Хорезм Водный Проект Маҳаллий ва экологик инфраструк- тура Лойиҳа тасдиқланган 3.07.2018 49359 Наманганский водный проект Маҳаллий ва экологик инфраструк- тура Якуний назорат тек- ширувидан ўтган, бошқа- рув кенгаши имзоланиши 3.07.2018 49214 Ташкентская ЦТ - Проект Таштеплоэнерго Маҳаллий ва экологик ин- фраструктура Лойиҳа тасдиқланган 3.07.2018 50117 УзбекЭнерго Мурунтау ПС Электр энергияси Кенгаш томонидан тасдиқланган 4.08.2018 50116 Талимаржанский энергетический проект Электр энергияси - 2.09.2018 49641 Отель Хива Малика Кўчмас мулк ва туризм Лойиҳа тасдиқланган 5.09.2018 49590 DFF - ABN MB Агробизнес Кенгаш томонидан тасдиқланган 6.11.2018 49771 GEFF - Узбекистан Молия институтлари Кенгаш томонидан тасдиқланган 6.11.2018 49824 GEFF Узбекистан - Ипак Йули Молия институтлари Кенгаш томонидан тасдиқланган Манба: Муаллиф томонидан маълумотлар ЕТТБ маълумотлари асосида ишлаб чиқилган. 216 12.3.3- жадвал ЕТТБ нинг Ўзбекистондаги фаолиятига оид статистик маълумотлар (31.10.2018 йил ҳолатига) 68 лойиҳа 19 очиқ актив портфел лойиҳалар 1.309 млн. евро инвестицилар 465 млн. евро жорий лойиҳалар портфели 694 млн. евро тўпланган тўловлар 99 млн. евро операцион активлари 27% портфелдаги хусусий секторнинг улуши 0% портфелдаги улуши Манба: https://www.ebrd.com/where-we-are/uzbekistan/data.html 12.3.2- расм. Жорий лойиҳалар портфели (465 млн. Евро)* Манба: https://www.ebrd.com/where-we-are/uzbekistan/data.html 12.3.3- расм. Жалб қилинган инвестициялар ва лойиҳалар сони Манба: https://www.ebrd.com/where-we-are/uzbekistan/data.html Халқаро валюта фонди билан ҳамкорлик. Ўзбекистон 1992 йил сентябрь ойидан бошлаб ХВФга аъзо бўлиб келмоқда. ХВФ 1995 йил январда Ўзбекистон Республикасига мамлакат бошқаруви томонидан қабул қилинган дастур асосида биринчи 72,4 млн. АҚШ доллари миқдорида транш маблағлари 217 берди. Шунингдек 1995 йил декабрь ойида миллий валютани қўллаб-қувватлаш мақсадига 2 транш берилган. Берилган маблағлар бўйича фоиз ставка сузиб юрувчи ҳисобланади. Қарзни тўлаш муддати 5,5 йилни ташкил этади. 1995 йил 18 декабрда ХВФ Ўзбекистон Республикасига «Стэнд Бай» кредитини берди. Бу маблағлар иқтисодий ислоҳатларни давлат томонидан 1995-1996 йил қўллаб қувватланиши учун кўзланган 2000-2001 йил давлат томонидан валюта сиѐсатини тартибга солиш учун қўллаш чора тадбирларини ҳисобга олган ҳолда 2001 йил августда Ўзбекистон Республикаси ва ХВФ ўртасида Ўзбекистон Республикаси 31 июль ва 31 декабрь 2001 йил оралиғидаги молиявий ва иқтисодий сиѐсат тўғрисида меморандум қабул қилинган. Меморандум асосида Ўзбекистон ва ХВФ вакиллари ҳамкорлигида 1 январь ва 30 июнь 2002 йил оралиғига макроиқтисодий ва структуравий сиѐсатни асосини ишлаб чиқилди. 2002 йил ХВФ мониторинг дастури асосида бир қанча вазифаларни бажаришди. Ўзбекистон Республикасида турли вазирлик ва идоралар ўртасида чора тадбирлар ўтказилди. Бундан асосий мақсад иқтисодий ислоҳатларни ривожлантиришда кредит ва солиқ бюджет сиѐсатини қаттиқ сақлаган ҳолда валюта режимини тартибга солиш бўлди. 2003 йилда Ўзбекистон Республикасига ХВФ дан вакиллар ташриф буюришган. Бу музокараларда ХВФ низомидаги 8-модда давлат режаси асосида бир неча шартлар имзоланди. Бунга савдо соҳасидаги солиқ бюджет ва пул-кредит сиѐсатини амалга оширишда самарали унсурлардан фойдаланилди (2003 й). Шунингдек тузилмавий ислоҳатлар соҳасида бир қанча ишларни амалга ошириш киради. 2003 йил 15 октябрда Ўзбекистон Республикаси ХВФ келишувидаги 8-модда, 3-4 модда, 2а қисмидаги шартларини қабул қилишини маълум қилди. Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш мақсадида 2014 йил ХВФ техник ѐрдам тақдим этиб фонд мутахасиссилари Ўзбекистонга ташриф буюрдилар. Мазкур миссия республика тижорат банкларида корпоратив боқарувни такомиллаштириш бўйича тавсиялар тайѐрлашда уларнинг фикр ва таклифлари инобатга олинган ҳолда Марказий банк ва республиканинг вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Натижада корпоратив бошқарув қоидаларининг охирги стандартларига, масалан корпоратив бошқарув тамойилларини такомиллаштириш бўйича Базел қўмитасига ва Молиявий Барқарорлик кенгашининг хатарларни бошқариш мавзусига бағишланган тавсияларига мувофиқ қайта кўриб чиқилди. 2016 йил апрел ойида тижорат банклардаги стрессни синаш методикасини такомиллаштириш бўйича техник ѐрдам доирасида иш бошланган. Осиѐ Тараққиѐт Банки. Ўзбекистон ОТБга 1995 йил августида аъзо бўлган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг банкдаги акциялари 71,5 минг (умумий капиталнинг 0,67 фоизи) ва Директорлар Кенгашининг 110,9 минг овоз бирлигини ташкил этмоқда. Имзоланган капитал 1,04 млрд. АҚШ долларни ташкил этиб, унинг 51,79 млн. АҚШ доллари тўланган. Ўзбекистон ОТБдаги Корея, Вануату, Шри Ланка, Вьетнам, Папуа-Янги Гвинея ва Тайвань давлатлари қаторида Корея гуруҳининг аъзо-давлатларига 218 киради. Ўзбекистонда ОТБнинг доимий ваколатхонаси 1998 йилдан буѐн фаолият кўрсатмоқда. ОТБ билан 2012-2016 йилларга тузилган стратегик ҳамкорликнинг асосий йўналишлари транспорт, энергетика, коммунал хизматлар, сув таъминотини ривожлантириш ва молия ресурсларидан фойдаланишга қаратилган. Минтақавий ҳамкорлик ва интеграция, таълим бошқаруви, хусусий секторни ривожлантириш, гендер тенглиги ҳамда об-ҳаво ва атроф муҳитининг ўзгариши каби омиллар Ўзбекистондаги лойиҳаларнинг амалга оширилишида асосий режаларидир. 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига ОТБнинг Ўзбекистондаги лойиҳаларга ажратган кредитлари ҳажми 4,1 млрд. АҚШ долларини, жумладан хусусий секторни молиялаштиришга 225 млн. АҚШ доллар ва техник кўмак бериш доирасида 61,7 млн. АҚШ долларини ташкил этмоқда. ОТБ кредитлари умумий ҳажмининг учдан икки қисми - транспорт (26,6%), энергетика (24,6%), қишлоқ хўжалиги (13%) ва молия (12%) соҳаларидаги лойиҳаларга ажратилган. Молия соҳасида амалга оширилаѐтган лойиҳалар тижорат банкларига кичик бизнес субъектларини қайта молиялаш учун кредит линиялари тақдим этиш, молия муассасаларининг фаолият юритиши учун институционал тузилмани ривожлантириш, самарали банк фаолиятини ташкил этиш, давлат молияси бошқарувини ислоҳ қилиш ва ипотека кредитлашни қўллаб- қувватлашга йўналтирилган. ОТБ Директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистонда кичик бизнес ва микромолиялашни ривожлантириш учун 3 та лойиҳа маъқулланган. 2003 йилда ОТБ Молия вазирлигига икки компонентдан ташкил топган биринчи лойиҳа доирасида 20 млн. АҚШ доллар миқдорида қарз берди. Биринчи компонент бўйича кичик бизнес лойиҳаларини қайта молиялаштиришга 3 та тижорат банки, жумладан, Агробанк - 10,3 млн, Асака банки – 6,5 млн. ва Ипак Йўли банки 1,3 млн. доллар кредит ажратди. Иккинчи компонент бўйича ОТБ томонидан кредит уюшмалари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини такомиллаштириш ва институционал мустаҳкамлаш бўйича техник ѐрдам кўрсатилди. Кичик бизнес субъектларини молиялаштириш ва техник ѐрдам кўрсатиш компонентларини ўз ичига олган «Кичик бизнес ва микромолиялаштириш бўйича иккинчи лойиҳа»ни ОТБ томонидан молиялаштириш мақсадида 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ОТБ ўртасида келишув Меморандуми имзоланди. Лойиҳани амалга ошириш жараѐнида кичик бизнесни қайта молиялаштириш учун ―Агробанк‖ка – 20 млн. АҚШ доллари, ―Ҳамкорбанк‖ка – 20 млн. АҚШ доллари, ―Ипак Йўли банки‖га – 10 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари очилди. 2013 йил октябрь ойида ОТБ томонидан Ўзбекистон Республикасига «Кичик бизнесни ривожлантириш ва микромолиялаштириш. Фаза 3» лойиҳасини амалга оширишга 50 млн. АҚШ доллар миқдорида кредит ҳамда тижорат банкларининг салоҳиятини ошириш ва қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича техник кўмак бериш учун 500 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши 219 маъқулланди. «Кичик бизнесни ривожлантириш ва микромолиялаштириш. Фаза 3» лойиҳасини амалга ошириш доирасида қўшма молиялаштириш лойиҳада қатнашувчи ОАКБ «Ҳамкор банк» ва ОАИКБ «Ипак Йўли банк‖лари маблағлари ҳисобига 50 млн. АҚШ доллари миқдорида ҳамда субқарздорларнинг ўз капитал маблағлари ҳисобига 33,3 млн. АҚШ доллар миқдорида амалга оширилмоқда. Молия соҳасининг фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида 2007 йили ОТБ Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Давлат молиясини ислоҳ қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун 20,7 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши ҳамда техник кўмаклашиш учун 0,6 млн. АҚШ доллар миқдорида грант ажратилишини маъқуллади. «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» кўптраншлик лойиҳаси ОТБнинг молия секторидаги йирик лойиҳаларидан биридир. Умумий қиймати 500 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, 1,0 млн. АҚШ долларига тенг техник кўмаклашиш лойиҳаси ОТБ Директорлар кенгаши томонидан 2011 йил 31 августда маъқулланди. Мазкур лойиҳани молиялаштиришда заѐмлар уч траншда берилишини кўзда тутган 2011 йили ОТБнинг оддий капитал манбаларидан 200 млн. АҚШ доллар ҳажмга эга бўлган, муддати 18 йил, уч йиллик имтиѐзли биринчи транш заѐмини тақдим этиш маъқулланди. Иштирок этувчи банк ОАТБ «Қишлоқ қурилиш банки» бўлди. Шундан 2012 йилда 160,0 млн., 2013 йилда 40,0 млн. АҚШ доллари ажратилди; · 2013 йилда юқоридаги шартлар бўйича ҳажми 200 млн. АҚШ доллар бўлган иккинчи транш берилиши маъқулланди. Бунда учта банк - ОАТБ «Қишлоқ қурилиш банк», Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва АТИБ «Ипотека банки» иштирок этди. Шундан 2013 йилда 92 млн., 2014 йилда 108 млн. АҚШ доллари ажратилди; · 2015 йилда иштирок этувчи тижорат банкларига 100 млн. АҚШ доллар ҳажмида учинчи транш заѐми берилиши маъқулланди. ОТБ кредитларини қоплаш, унга ҳисобланган фоиз ва комиссия тўловлари, шунингдек, молиявий маблағларни қайтариш иштирокчи банклар ва Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан амалга оширилади. 2013 йилда ОТБ томонидан АТИБ «Ипак Йўли банки‖нинг устав капиталига инвестиция киритиш жараѐнлари ниҳоясига етди, натижада ОТБ иккинчи мажоритар акционерга айланди. Инвестиция тақдим этишдан ташқари, ОТБ таваккалчиликлар бошқаруви тизимини такомиллаштириш, корпоратив бошқарув, ижтимоий ва экологик таваккалчиликларни бошқаришга қаратилган дастурларни амалга ошириш ташаббуси билан чиқди. Download 438.07 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling