12-маъруза. ЎСимликшунослик, чорвачилик ва паррандачиликда ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида қЎлланиладиган нкрлатиш қурилмалари, уларни ҳисоблаш ва танлаш
Download 0.76 Mb.
|
12-O\'simlikshunoslik, chorvachilik va parrandachilikda hamda ishlab chiqarish jarayonlarida qo\'llaniladigan nurlatish qurilmalari,
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.1. Ультрабинафша нурларнинг биологик таъсири.
12-МАЪРУЗА. ЎСИМЛИКШУНОСЛИК, ЧОРВАЧИЛИК ВА ПАРРАНДАЧИЛИКДА ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН НКРЛАТИШ ҚУРИЛМАЛАРИ, УЛАРНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТАНЛАШ 12.1. Ультрабинафша нурларнинг биологик таъсири.УБ нурланиш-ташқи мухитнинг мућим факторларидан бири бўлиб, тирик организмларнинг ћаѐт фаолиятига кучли таъсир кўрсатади. УБ нурланишни қишлоқ хўжалиги хайвонлари организмига биологик таъсири уларнинг териси қопламаларида, шиллиқ қобиѓларида ва кўриш органларида фотокимѐвий реакциялар кўринишида ўтади, хамда УБ нурланишида хосил бўлган озон, азот окиси, аэроионлар таъсирларида намоѐн бўлади. УБ нурлар таъсирида хайвонлар терисида моддалар алмашинувини ростлашда мухим рол ўйновчи пассив провитаминдан актив таъсир этувчи D витаминини пайдо қилувчи реакция бўлади. Бу витаминни етишмовчилиги натижасида минерал, оқсил ва углерод-ѐѓ алмашинуви бузилади. Бунинг оқибатида ацидоз, остеомаляция, рахит каби касалликлар келиб чиқади. Бундан ташқари, ѐш организмнинг ўсиши ва ривожланиши секинлашади, касалликка чалиниши кўпаяди, катта хайвон ва паррандаларнинг махсулдорлиги камаяди. D витаминидан ташқари терида бошқа биологик актив моддалар хосил бўлиб улар қон оқими билан бутун организмга тарқалади ва унда ўтаѐтган кўпгина жараѐнларга яхши таъсир кўрсатади. УБ нурланиш таъсирида озуқаларни хазм бўлиши яхшиланади, сут, гўшт, тухум ва жун махсулдорлиги 7…12% га ошади, кўпайиш функцияси кучаяди, янги туѓилганларда яшаш қобилияти ва касалликларга чидамлилиги ошади. Кеч куз ва қишда ер юзасига етиб келадиган табиий УБ нурлар миқдори баћорги-ѐзги даврга нисбатан ўн мартагача камайиб кетади. Табиий УБ нурлар хона ичкарисида умуман бўлмайди, шунинг учун уларда боқилаѐтган хайвон ва паррандаларда УБ етишмовчилиги жуда сезиларли бўлади. Хайвон ва паррандалардаги D витаминини етишмовчилигини қоплашнинг турли усуллари мавжуд: озуқа рационига витаминли қўшимчаларни қўшиш усули кенг тарқалган, лекин жуда киммат; озуқаларни D витамини билан бойитиш мақсадида УБ нурлатиш; хайвон ва парандаларни ўзини УБ нурлари билан нурлатиш. Хайвон ва паррандаларни сунъий УБ нурлари билан нурлатишни иқтисодий томондан мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги кўпгина тадқиқотлар ва илѓор қишлоқ хўжалиги корхоналарининг амалий тажрибалари билан исботланган. Йирик шохли қорамолни УБ нурлари билан нурлатиш унинг иммунобиологик хусусиятларини яхшилайди, сут соѓилишини 5…12% га, ѐш хайвонларни ўсишини 7…12% га оширади, хайвонларнинг рахит ва замбуруѓли кассалликларини тузатади. Жўжалар, ўрдаклар, курка ва товуқларни УБ нурлари билан нурлатиш D витаминли озуқа манбаларини ўрнини босади ва тухум махсулдорлиги 10…15% га, бройлер-жўжалари ва гўштга етиштириладиган ўрдаклардаги семиришни 4…11% га ошишини таъминлайди. Тухумларни инкубациядан олдин нурлатиш уларни чиқишини 5…10% га оширади. Қўйчилик, қўѐнчилик, муйначилик ва бошқаларда УБ нурлатишни самарали ишлатишларга кўпгина мисоллар маълум. Қишлоқ хўжалиги хайвонларини УБ нурлари билан нурлатишни қониқарли боқиш шароитларида ва тавсия этилган миқдорларга риоя қилинган холда амалга ошириш керак. ДРТ ва ЛЭ лампалари учун тажриба йўли билан топилган УБ нурлатишни кунлик тавсия этилган миқдорлари 12.1-жадвалда келтирилган. УБ нурлатишни кунлик тавсия этилган миқдорлари. 12.1-жадвал.
Нурлатиш миқдори биологик тадқиқодлар асосида тавсия этилган ва объектга таъсири талаб қилинган самарани берадиган нурланишлар миқдоридир. Эритем нурланиш сони Аэ эритем нурлатилганлик Еэ ни нурлатиш вақтида t кўпайтмасига тенг: Аэ= Еэ · t. (12.1) Ифодадан кўрса бўладики, нурлатиш миқдорини нурлатилганлик ва нурланиш вақтларини хар хил комбинацияларида олса бўлар экан. Тирик организмларни махсулдор-лигини ошириш мақсадида нурлатишни кичик нурлатилганликда ва узоқ давомли, вақтда олиб борган маъқулроқ. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling