12-маъруза. ЎСимликшунослик, чорвачилик ва паррандачиликда ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида қЎлланиладиган нкрлатиш қурилмалари, уларни ҳисоблаш ва танлаш
Download 0.76 Mb.
|
12-O\'simlikshunoslik, chorvachilik va parrandachilikda hamda ishlab chiqarish jarayonlarida qo\'llaniladigan nurlatish qurilmalari,
Сутни пастеризациялаш.
Тўлқин узунлиги 254 нм бўлган УБ нурланиш билан сутни пастеризациялаш иссиқлик ишлов бергандан кўра 6…8 баробар арзон тушади. Кўп олиб борилган илмий ва тажрибавий тадқиқотлар орқали УБ нурланиш билан сутни зарарсизлантиришнинг режимлари ва самарали таъсир этувчи миқдорлари ўрнатилган. Сутни 10…240С хароратда микдорланган нурлатиш ундаги микроорганизмларни 93…99,7% га камайтиради хамда сутнинг табиий хусусиятларини ўзгартирмасдан ундаги D витаминини кўпайтиради. УБ нурланиш билан хавони зарарсизлантиришни кўпинча озиқ-овқат ва мева сақлаш омборларида, сут бўлимларида, профилакторияларда, сунъий урчитиш пунктларида қўлланилади. УБ нурланиш хаводаги кўп юқумли касалликлар тарқатувчи енгил микроорганизмларга халок этувчи таъсир кўрсатади. Хавони, хона девори ва унда жойлашган нарсаларни зарарсизлантиришда ДБ 30, ДБ 60 туридаги бактерицид лампалари бўлган нурлатгичлар ишлатилади ва катта хоналар учун солиштирма қувват 0,3 Вт . м-3, кичикларида 2,5 Вт.м-3 миқдорида белгиланади. Агар зарарсизлантириш одамлар бор жойда олиб борилса, кўзнинг шиллиқ пардаси ва нафас олиш йўлларини шамоллаши олдини олиш мақсадида нурланаѐтган хонадаги бактерицид нурланганлик миқдори одамлар саккиз соат хонада бўлганларида 0,5.104 мкб.м-2 ва сутка давомида 0,1.104 мкб.м-2дан ошмаслиги керак. Бактерицид лампали нурлатгичларни полдан 1,8…2 м баландликда жойлаштириш ва бунда лампани нурланиши инсон кўзига тўѓридан-тўѓри тушмаслиги керак. Паррандачилик хоналарида ДБ 30 бактерицид лампаларни қўлланилиши яхши натижаларни берган битта лампа 50м3 хаво ћисобида бўлганида. Суткасига уч марта 1 соатдан лампанинг нурланиши таъсирида микрофлора 50…70% га қисқаради хамда ионизация ва зарарсизлантириш ћисобига хавонинг биологик фаоллиги ошади, товуқларнинг тухум қўйиши 5…7% га ошади. Айниқса хавони шамоллатгичлар каналларида УБ нурлари билан зарарсизлантиришнинг келажаги порлоқдир. Бундай қурилмани қўллаш тажрибаси яхши натижаларни берди, яъни шамоллатгичлар каналларининг бошланишига 30 та ДБ 30 лампали иккита диффузорни ўрнатилганда, хар бири паррандахонадаги бактериал ифлосланишини 80…90% га камайтирди, унинг ионли таркибини яхшилади, олтингугурт-водород ва карбонат ангидрид концентрацияси таркибини камайтирди, сассиқ хидли газ таркиблиларга озон билан оксидланиши ћисобига дезодорант таъсирини кўрсатди. Хаво УБ нурлари билан ишлов берилаѐтганда, чангдан холис бўлиши керак, чунки у нурлатгичларни самарадорлигини жуда камайтиради ва уларни тез-тез даврий тозалаб турилишни талаб қилади. Тез бузиладиган маћсулотлар сақланадиган хоналарни хавосини УБ нурланиши билан зарарсизлантиш жуда яхши самара беради. Қурилманинг солиштирма қуввати энг камида 0,6 Вт.м-3, нурлантириш вақти 9 соатдан кўп бўлиши керак. Музлаткич камералари, рефрижераторлар ва кемаларнинг маћсулот камераларида УБ нурлантириш натижасида, хавонинг нисбий намлиги 95…98% ва уни соатига камида беш марта алмаштирилганда сақлаш хароратини стандарт хароратдан 4..50 ошириш мумкин. Идиш ва анжомларни зарарсизлантиришда улътрабинафша нурланишни қўллаш бизнинг республикамизда ва чет элларда яхши маълум. Нурлантириш давомийлиги қўлланилаѐтган нурланиш манбаи ва нурлантирилаѐтган юзанинг тавсифидан аниқланади. Транспорт сут сиѓимларини иккита ДБ 30 лампали нурлатгич билан 40 дақиқа нурлатилганда бактериялар билан зарарланишни 84…97% га камайтиради, ДРТ 400 лампали қурилмалар қўлланилганда 24 дақиқа ичида, ДРТ 1000 лампаси эса 3…6 дақиқада 100% зарарсизланишга эришилади. Рухланган темир ѐки ѐѓочли юзани ДБ 15 лампаси билан 0,2 м масофадан туриб нурлатганимизда 30 сония ичида 90…95% урчимайдиган микроорганизмлар йўқотилади. Спораларни йўқотиш учун нурланиш вақти 5…15 дақиқага узайтирилади. Юзаларни ифлослиги ва ѓадур-будурлиги нурланиш самарасини камайтиради. Қоп идишларни зарарсизлантириш учун харакатланувчи зарарсизлантиргич яратилган. Қурилма иккита ясси вертикал ИҚ нурлатгичлардан иборат бўлиб уларнинг орасидан айланма занжирлардаги илгич-ларда ишлов бериладиган қоплар харакатланади. 70 с ичида газлама 1000С гача қизийди ва унинг ичида бўлган хашаротлар нобуд бўлади. Қурилманинг қуввати 16 кВт, иш унуми соатига 600 қоп, электр энергиясининг солиштирма сарфи хар 5 қопга 1 кВт.с. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling