12-маъруза. ЎСимликшунослик, чорвачилик ва паррандачиликда ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларида қЎлланиладиган нкрлатиш қурилмалари, уларни ҳисоблаш ва танлаш


§12.6 Қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариши учун мўлжалланган инфрақизил нурлатиш қурилмалари


Download 0.76 Mb.
bet11/12
Sana08.05.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1445150
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
12-O\'simlikshunoslik, chorvachilik va parrandachilikda hamda ishlab chiqarish jarayonlarida qo\'llaniladigan nurlatish qurilmalari,

§12.6 Қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариши учун мўлжалланган инфрақизил нурлатиш қурилмалари.


ИҚ нурлар кўринадиган ва УБ нурлар каби энергияни истеъмолчи ва манба орасида бевосита боѓланиш бўлмаганда узатиш хусусиятига эгадир.
Энергияни нурланиш орқали бериш конвекция ѐки иссиқлик ўтказишга қараганда бир қанча афзалликларга эга. Нурланишнинг ИҚ оқими йўналган тарқалишга эга ва нурланишнинг истеъмолчисида йиѓилиши мумкин. ИҚ нурланишнинг турли манбаларини ва қайтаргич формаларини қўллаган холда локалланган нурланишни яратиш ѐки нурланаѐтган юза бўйлаб керакли нурланишни бир текисда тақсимланишини таъминлаш мумкин.
ИҚ нурлар кўпгина жисмларда танланган холда ютилади, хавода умуман ютилмайди, лекин сувда ИҚ нурларнинг ютилиш коэффициенти жуда баланддир.
ИҚ нурланишларнинг электр манбалари юқори фойдали иш коэффициентига, кичик инерцияга, металл хажмига ва катта қувват бирлигида массага, автоматика воситалари ѐрдамида ўзгартириш ва бошқариш хусусиятларига эга.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ИҚ нурланишлар ѐш хайвонларни ва паррандаларни иситиш, мева ва сабзавотларни қуритиш, сабзавот ва дон экинларининг уруѓлик материалларини экиш олдидан ишлов бериш учун ва кўпгина бошқа қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш жараѐнларида ишлатилади.
ИҚ нурланишнинг биологик таъсири.
Республикамизда ва қўшни давлатларда куз-қиш даври 4...5 ойга чўзилади ва бу даврда харорат паст бўлиб қишлоқ хўжалик хайвонларини сақлаш учун энг қийин шароитлар пайдо бўлади.
Ёш хайвонлар ва паррандаларнинг организмида туѓилгандан кейинги биринчи кунларида иссиқликни бошқариш механизми ривожланмаган бўлади.
Паст харорат, хавонинг юқори намлиги ѐш молларнинг ривожланиши ва ўсишига салбий таъсир қилади, моддалар алмашишининг бузилишига, ўпка шамоллаш касалликларига, овқат хазм бўлишини бузилишига ва хайвонларнинг нобуд бўлишига олиб келади.
Барча чорвачилик хоналарида керакли хароратни ушлаб туришга мўлжалланган иситиш системаси жуда кўп энергия сарфланишини талаб қилади. Аралаш тизимларни қўллаш анча самарадордир, чунки улар ѐрдамида ѐш хайвонлар сақланаѐтган чегараланган зонада хаво хароратини ошириш мумкин.
Локал иситишни таъминлаш учун электр-иситувчи майдонлар, электрда қизийдиган гиламлар, матлар, панеллар ва бошқа иситиш ускуналари ишлатилади.Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш амалиѐтида ѐш хайвонларни ИҚ иситиш кенг тарқалган.
ИҚ нурланиш оқими хайвонлар танасига етиб бориб, бир қисми қайтарилади, аммо унинг қолган қисми иссиқлик эффектини ћосил қилиб тери ва тери ости тўқималарида ютилади.
Нурланаѐтган тери участкаларида қоннинг миқдори 10-15 баробар ошади, 1-2 дақиқадан кейин иссиқлик эритемаси пайдо бўлади.
Тирик организмнинг ИҚ нурларини ютиши жуда қийин биологик жараѐндир, унда хайвоннинг бутун организми иштирок этади. Терининг иссиқлик рецепторлари оркали нурланиш организмнинг нерв тизимига таъсир этиб безларнинг ишлашини, қон пайдо қилувчи органлар ва тана хужайраларини қон билан таъминлашни яхшилайди. Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, узоқ узлуксиз иссиқлик таъсири ва терининг ошиқча эритемланиши хайвон организмига салбий таъсир этади. Нурланишнинг танаффусли режими, баланд ва паст хароратнинг таъсирини алмашуви нерв
ва ичак тизимини ўзгача тренингга олиб келади, бу эса организмни чиниқтиради.
Шундай қилиб, махаллий иситишнинг бошқа воситаларидан фарқли ИҚ нурланиш хайвонларга фақат иситувчи сифатида таъсир этмай, балким организмдаги биологик жараѐнларни кучайтиради, тонус ва резистентностни кучайишига ѐрдам бериб, хайвонларнинг холати, ўсиши, ривожланиши ва сақланувчанлигини яхшилайди. ИҚ нурланишлар даволаш максадларида ћам ишлатилади.
УБ ва ИҚ нурланишларни биргаликда ишлатишнинг келажаги жуда порлоқ. Россия қишлоқ хўжалигини электрлаштириш институтини илмий текширишларига қараганда (Д.Н.Быстрицкий, А.К.Лямцов ва бошқалар), нурланишларнинг биргаликда қўлланилиши чўчқачаларни эмизишдан чиқариш вақтида оѓирлигини 12% оширади, бу алохида ИҚ нурларини қўллаш самарасидан 3 баробар ва УБ нурлантиришларни ишлатишдан 1,8 марта кўп.
Ёш хайвонларни сақлашнинг энг қулай шароитлари иссиқликни аккумуляция қиладиган панеллар, матлар, электр қизитиладиган гиламчалар, иситиладиган полларни инерциясиз ИҚ нурлатиш қурилмалари билан бирлаштирилганда хосил бўлади. Улар пол орқали хайвон танасини иссиқлик йўқотишига қаршилик кўрсатади ва электр таъминотининг танаффусларида ѐш хайвонларни иситиш зонасида иссиқликни сақлашга ѐрдам беради.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling