0,2l масофада жойлаштирилади ҳамда икки четки оралиқлар 0,8l га қисқартирилади. Бу ҳолда таянчларда тенг эгувчи момент ҳосил бўлади, нисбий солқиликлар барча оралиқларда
га тенг бўлади.
Елимланган ёғоч тўсинлар - сувга чидамли синтетик елим билан тахталарни елимлаш орқали завод шароитида қарағай ёки қора қарағай ёғочларидан тайёрланади (3-расм). Қўллаш оралиғининг энг мақбул қиймати- 24 метргача. Хорижий мамлакатларда 30 метргача бўлган оралиқларда ҳам елимланган ёғоч тўсинлар қўлланилган ҳолатлари мавжуд.
Бу тўсинларнинг энини камида (1G’6)h (кўп ҳолларда энини кўпи билан16,5 см олинади, бу ўз навбатидан тўсин энини бутун ёғочдан тайёрлаш имкониятини беради), кўндаланг кесим баландлиги-эса hq(1G’101G’15)l оралиқларда олинади (l-тўсин узунлиги). елимланадиган тахталарни қалинлиги кўпи билан 44 мм гача бўлиши мумкин
|
3- расм. елимланган ёғоч тўсинлар:
а - тўсин турлари;
б - кесим турлари;
в - тахта сифати тоифаси;
1 - бир нишабли тўсин;
2 - икки нишабли тўсин;
3 - худди шундай, тишли уланган;
4 - эгри елимланган;
5 - тўғри бурчакли кесим;
6 - қўштавр кесимли;
7 - рел с кўринишидаги кесимли;
8 - тахта сифати тоифаси.
|
Eлимланган ёғоч тўсинларнинг кўндаланг кесимлари қўштавр ёки релссимон кўринишларда бўлиши мумкин. елимланган ёғоч тўсинларни икки томони шарнирга таянган оддий тўсин каби ҳисобланади. Бунда ўзининг хусусий оғирлиги ва тўсинга юқорисидан тушадиган барча юкламаларни ҳисобга олинади. У ҳолда, нормал кучланишлар бўйича тўсиннинг мустаҳкамлиги қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
бу ерда: тб- кўндаланг кесимнинг баландлиги қийматини ўзгариши ҳисобига мустаҳкамликни ўзгаришини ҳисобга оладиган коэффициент; ми.ш. - елимланадиган ёғочларнинг қалинлиги ҳисобига мустаҳкамликни ўзгаришини ҳисобга оладиган коэффициент.
жадвал. Мб-кесимни баландлигига боғлиқ бўлган коэффициент
жадвал. Ми.ш–тўсинни ишлаш шароитига боғлиқ бўлган коэффициент
Do'stlaringiz bilan baham: |