12-мавзу. Меҳнатга муносабат ва ундан қониқиш жараёни режа
Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш ва унинг омиллари
Download 180.54 Kb. Pdf ko'rish
|
12-МАВЗУ. МЕҲНАТГА МУНОСАБАТ ВА УНДАН ҚОНИҚИШ ЖАРАЁНИ
12.2. Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш ва унинг омиллари
Меҳнатга муносабатлар тавсифи меҳнат (объект) томонидан ҳам, ходим (субъект) томонидан ҳам ижтимоий ишлаб чиқариш тизимида бевосита иштирок этиш, уни англаб етиш, тушуниш, ижтимоий ишлаб чиқаришда ўзининг меҳнат иштирокини (ҳиссасини) баҳолаш тарзида берилиши мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнатга муносабатни шакллантирувчи барча омилларни объектив шарт- шароитларга ва субъектдан мустақил бўлган, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш муҳитининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган объектив шарт-шароитларга, шунингдек, ташқи шарт-шароитларнинг инсон онги ва руҳиятида акс этиши, унинг алоҳида хусусиятлари билан боғлиқ субъектив шарт- шароитлар ва ҳолатларга бўлиш мумкин. Объектив омиллар умумий ва ўзига хос тарзда бўлади. Умумий омилларга меҳнат фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ижтимоий шарт-шароитлари киради. Масалан, мулкчиликнинг хусусий шакли инсоннинг меҳнатсеварлигига таъсир кўрсатади, у ички омиллар фаолияти сифатида намоён бўлиб, шахсий ва ижтимоий манфаатлар онгли равишда бирга уйғунлашиб кетади. Ўзига хос омиллар - булар муайян меҳнат фаолиятининг ҳолатлари ва шарт-шароитлари: меҳнат мазмуни, унинг унумдорлик шартлари, ташкил этиш ва ҳақ тўлаш, жамоанинг ижтимоий-псиҳологик шароити, оила ва мактаб тарбияси, оммавий ахборот ва тарғибот воситалари, фаолиятнинг мустақиллиги ва бошқарувда қатнашиш даражасидир. Гарчи меҳнатнинг объектив тавсифлари инсонга нисбатан ташқи тавсиф ҳисобланса ҳам, унга таъсир кўрсатади ва унинг томонидан баҳо берилади. Инсонда фаолият тури бўлган меҳнатга муайян ички муносабат қарор топади. Объектив омиллар рағбатлантирувчи, меҳнат фаолиятига нисбатан ташқи қўзғатувчилар ҳисобланади; субъектив омиллар эса муайян шахснинг меҳнат фаолияти сабаблари, ташқи қўзғатувчилар сифатида майдонга чиқади. Албатта, ташқи ижтимоий таъсир кўрсатиш бирламчи ҳисобланса-да, инсоннинг ички олами орқали ўтгандан кейин (ҳаёт идеаллари, интилишлар, муддаолар, меҳнат фаолияти сабаблари, псиҳологик кайфият ва шу кабилар) таъсирчан кучга айланади. Бу эса нима сабабдан битта меҳнат ташкилотидаги, битта меҳнат бўлинмасидаги одамлар меҳнатга турлича муносабатда бўлишларини билиб олишга ёрдам беради: бировлар ташаббус билан, юқори унумли меҳнат қилиб, бутун куч ва қобилиятларини тўла-тўкис ишга соладилар, бошқалар эса беҳафсалалик билан ишлаб, иш вақтининг бир қисмини бекорга сарфлайдилар, ишлаб чиқариш талабларига риоя қилмай, меҳнат интизомини бузишадилар. Шунинг учун ҳам инсоннинг меҳнатга муносабатини шакллантиришга субъектив омиллар: аввалги тажриба, умумий ва касб маданияти, инсоннинг психологик, демографик, ижтимоий шарт бўлган хусусиятлари: жинси, ёши, маълумоти, иш стажи, қобилиятлари, майли, ўз меҳнат фаолиятининг аҳамиятли эканлигини англаб етиш даражаси, унга бўлган эҳтиёжи ва айниқса қадриятли йўналишлари таъсир кўрсатади. Download 180.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling