12-мавзу. Меҳнатга муносабат ва ундан қониқиш жараёни режа
Download 180.54 Kb. Pdf ko'rish
|
12-МАВЗУ. МЕҲНАТГА МУНОСАБАТ ВА УНДАН ҚОНИҚИШ ЖАРАЁНИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
Қисқача ҳулосалар
Меҳнатга муносабат инсоннинг муаяйн фазилатларини белгилаб беради. Улар унинг жисмоний ва маънавий кучларининг намоён бўлиши орқали амалга ошади. Меҳнатга муносабатнинг асосий таркибий қисмлари бажарилаётган иш туфайли вужудга келган ички ҳолатдир. Мазкур муаммони ўрганиш меҳнатга муносабатни, ундан қониқиш ҳосил қилишни шакллантирувчи объектив ва субъектив омилларни ажратиб кўрсатиш имконини беради. Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш даражаси ходимнинг меҳнат мазмунига, унинг хусусияти ва шарт-шароитларига қўядиган талаблари мувозанат ҳолати сифатида қаралади. Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишнинг етарли даражада аниқ бўлган бир қатор омиллари маълумки, улар унинг роли, функциялари, ижтимоий-иқтисодий ҳаётдаги оқибатлари, ташкил этиш ва бошқарувдаги аҳамиятини акс эттиради. Бу аҳамиятни тадқиқ қилишнинг социологик усуллари ёрдамида ўлчаш, тартибга солиш ва бошқариш мумкин. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. “Меҳнатга муносабат” тушунчасига таъриф беринг. 2. Ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабатини тавсифловчи уч элемент тўғрисида сўзлаб беринг. 3. Ходимнинг меҳнатга муносабатига таъсир кўрсатувчи объектив шарт- шароитлар ва субъектив омилларни очиб беринг. 4. Ходимларнинг меҳнатга муносабатига қараб уларнинг типларига таъриф беринг. 5. Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш нимани билдиради? 6. Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишнинг қандай асосий аҳамияти мавжуд? Тавсия этилаётган адабиётлар. 1. Каримов И.А. “Aсoсий вaзифaмиз – Вaтaнимиз тaрaққиёти вa xaлқимиз фaрoвoнлигини янaдa юксaлтиришдир” номли 2009 йилнинг aсoсий якунлaри вa 2010 йилдa Ўзбeкистoнни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр йўнaлишлaригa бaғишлaнгaн Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги мaърузaсидан. “Халқ сўзи” – 2010 й. 30 январь. №21 2. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: - Ўзбекистон, 2009 3. Каримов И. А. “Тарихи бой, бугуни гўзал, келажаги буюк шаҳар”, “Халқ сўзи”, 2009 йил 2 сентябрь, №173(4836) 4. Каримов И.А. “Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби”. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисидаги маъруза “Халқ сўзи” – 2009 й. 14 февраль, №33-34 (4696-4697). 5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. \Тузувчилар: Б.Ю.Ходиев, А.Ш.Бекмуродов, У.В.Ғафуров, Б.К. Тўхлиев. – Т.: Иқтисодиёт, 2009. – 120 б.\ 6. Абдураҳмонов Қ.Х. ва бошқалар. Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси (дарслик) Т.; “Ўқитувчи”, 2001. 28-65 бетлар. 7. Абдурахманов Қ.Х. и другие. Экономика труда. –М.: “Экзамен”, 2004. - 736 с. 8. Абдураҳмонов Қ.Х., Холмўминов Ш.Р “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси”(ўқув қўлланма) Т.:2004 9. Abdurahmonov Q.X., Xolmo’minov Sh.R., Akbarov A.M. Mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi – T. ТDIU: 2005. 10. Холмўминов Ш.Р. Аҳолини иш билан оқилона бандлигини таъминлаш.- Тошкент, Мулоқот журнали,1998. 2-сон. 11. Волгин Н.А. Экономика труда: социально – трудовые отношения – М.: Экзамен, 2004 12. Генкин Б.М. Экономика и социология труда. – М.: Норма 2006. 372с. 13. Мумлазе Р.Г., Гужина Г.Н. Экономика и социология труда Учебник – Москва КНОРУС, 2007. 14. Абдураҳмонов Қ.Х. “Меҳнат иқтисодиёти” (Дарслик) Т.: 2009 йил 15. www.stat.uz (Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси) 16. www.Uza.uz (Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги) Download 180.54 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling