12-мавзу. Меҳнатга муносабат ва ундан қониқиш жараёни режа


Download 180.54 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana15.06.2023
Hajmi180.54 Kb.
#1478841
  1   2   3   4
Bog'liq
12-МАВЗУ. МЕҲНАТГА МУНОСАБАТ ВА УНДАН ҚОНИҚИШ ЖАРАЁНИ



12-МАВЗУ. МЕҲНАТГА МУНОСАБАТ ВА УНДАН ҚОНИҚИШ 
ЖАРАЁНИ 
РЕЖА 
12.1. “Меҳнатга муносабат” тушунчасининг мазмуни ва тузилиши 
12.2. Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш ва унинг омиллари 
12.3. Ходимлар меҳнатига баҳо бериш 
Қисқача ҳулосалар 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
Тавсия этилаётган адабиётлар 
 
Меҳнат фаолияти жараёнида одамлар ижтимоий муносабатларга
киришиб, бир-бирлари билан ўзаро ҳамкорлик қиладилар. Энг муҳим 
муносабатлар инсоннинг инсонга, инсоннинг меҳнатга бўлган муносабатлари 
бўлиб, улар меҳнат хусусиятининг асосий белгилари ҳисобланади. Агар 
инсоннинг ишлаб чиқариш воситалари билан ўзаро ҳаракатга киришуви унда 
касб қобилиятлари ва кўникмаларини шакллантирса, меҳнатга ва бир-бирларига 
бўлган муносабат эса муайян ижтимоий хислатларни вужудга келтиради. Касбий 
маҳорат ва кўникмалари ходимларнинг жисмоний имкониятлари билан 
биргаликда ишлаб чиқаришнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучини ҳосил 
қилади. Бироқ меҳнат фаолиятининг натижаси фақат касб маҳорати ва жисмоний 
имкониятларнинг ривожланиш даражасига эмас, балки инсоннинг меҳнатга 
бўлган муносабатига ҳам боғлиқдир. Бу муносабат ижобий ва салбий бўлиши 
мумкин. У ишлаб чиқариш муносабатлари тизимига катта таъсир ўтказиши 
мумкин. Унинг моҳияти ходимнинг зарурий эҳтиёжлари ва шаклланган 
манфаатдорлиги таъсирида унинг меҳнат қилиш имкониятларини рўёбга 
чиқаришдан иборатдир.
Меҳнатга муносабат инсоннинг ўз жисмоний ва маънавий кучларини энг 
кўп даражада намоён қилишга, ўз билим ва тажрибаси, қобилиятидан муайян 
миқдорий ва сифат натижаларига эришиш учун фойдаланишга интилишини 
ифодалайди. Бу муносабат меҳнат муомаласида, унинг сабабларини асослаш ва 
баҳо беришда намоён бўлади.
Меҳнатга муносабат - мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, уч элемент 
бирлиги: меҳнат муомаласи сабаблари ва йўналишлари; реал ёки ҳақиқий меҳнат 
муомаласи; ходимларнинг меҳнат фаолиятига оғзаки баҳо беришидан иборатдир. 
Биринчи (сабаб) элемент ходим меҳнат фаолиятида асосланадиган (амал 
қиладиган) меҳнат сабаблари ва йўл-йўриқлари билан боғлиқдир. Улар меҳнат 
муомаласининг ундовчилари, меҳнат хатти-ҳаракатлари ва амалларини
биргаликда эса сабаблар ўзагини ҳосил қилади.
Иккинчи элемент ходимларнинг меҳнат фаоллигидан иборат бўлиб, 
муомаланинг шундай шакллари, чунончи ишлаб чиқариш меъёрини бажариш 
даражаси; бажарилаётган иш сифати; интизомлилик; ташаббускорлик; 
техникавий ижодда қатнашиш; кўп станокли хизмат кўрсатиш; илғор иш 
усулларини эгаллаш; хом ашё ва материаллар, ёқилғи, электр қуввати ва 
ҳоказоларни тежаб-тергаб сарфлашда намоён бўлади.


Учинчи (баҳо бериш) элементи ходимларнинг субъектив кечинмаларидан 
иборат. У уларнинг бажариладиган иши билан боғлиқ ички ҳолатини акс 
эттиради. Ҳар қандай фаолият меҳнат субъектининг ўзига баҳо беришича 
нотўлиқ ва нотугал бўлади.
Меҳнатга муносабатни шакллантиришда сабабни асослаш муҳим бўлиб, 
муайян меҳнат муомаласини шарт қилиб қўяди. Сабабни асослаш ходим ўзининг 
меҳнат муомаласида амал қиладиган меҳнат сабаблари ва йўл-йўриқларида 
ифодаланади. Ходим меҳнат муомаласи жараёнида меҳнатга баҳо беради. 
Меҳнатга баҳо бериш -ходимнинг ички ҳолати бўлиб, у унинг меҳнат фаолияти 
билан, атрофдаги вазиятдан (меҳнат шароити, унга ҳақ тўлаш, меҳнатни 
нормалаш ва ҳоказолардан) қаноат ҳосил қилиш билан вужудга келади. У 
ходимнинг меҳнатга қўядиган талаблари, унинг сабаблари ва йўл-йўриқлари 
ўртасидаги мувофиқликка, меҳнат фаолияти, муайян ишлаб чиқариш шароитга 
боғлиқ бўлади.
Меҳнатга муносабат мақсадини ўрганиш- унинг шаклланиш ва бошқариш 
механизмини аниқлашдир. Бу ишда анча аҳамиятли жиҳатлар меҳнатга 
муносабатни шакллантирувчи омилларни ўрганиш, ходимнинг ишлаб чиқариш 
кўрсаткичларига таъсир кўрсатишини белиглашдир. Меҳнат жараёнида 
ходимнинг муомаласига, унинг меҳнатга муносабатини шакллантиришга 
кўпгина омиллар таъсир кўрсатади. Улар меҳнат сарфлашни кўпайтиради ёки 
камайтиради, меҳнат кишиларнинг ўз билим ва тажрибаларидан, ақлий ва 
жисмоний имкониятларидан оқилона фойдаланишга ундайди.

Download 180.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling