12-мавзу Тижорат таҳлили Режа - Тижорат таҳлилининг мақсади.
- Бозор таҳлили.
- Ресурслар бозори.
- Молиявий бозорлар.
- Бозорлар ривожланишининг прогнози.
- Лойиҳа махсулотга талабни прогноз қилишга таъсир этувчи омиллар
Тижорат таҳлилининг мақсади. Тижорат таҳлилининг мақсади, лойиҳа томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар бозори, ҳамда лойиҳани амалга ошириш учун лозим бўлган моддий ва молиявий ресурслар нуқтаи назирадан лойиҳа истиқболларини баҳолашдан иборатдир. Охир оқибатда лойиҳанинг муваффақияти лойиҳа маҳсулотлари ва хизматлари истеъмолчилари ресурс етказиб берувчилар ва потенциал инвесторларга боғлиқ. Тижорат таҳлили бозорлар таҳлилидан бошланади. Лойиҳа маҳсулотининг конъюктураси уни амалга ошириш учун лозим бўлган меҳнат ва молиявий ресурслар аниқлангандан сўнг, лойиҳага тегишли бўлган бозорларнинг ривожланиш тенденциялари ва унинг асосий кўрсаткичлари динамикаси прогноз қилинади. Бозор таҳлили. Маҳсулот бозори - Лойиҳа бирор-бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни назарда тутар экан, унинг белгиланган нархдаги самарали талабни таъминлаш учун ушбу маҳсулотга тегишли бозорнинг батафсил таҳлил қилиниши талаб қилинади. Маҳсулот қаерда сотилади. Маҳсулот нархига сезиларли таъсир кўрсатмасдан бозор, бозорга ишлаб чиқаралган маҳсулотни сиғдира олаоламизми. Нархга таъсир ўтказилган тақдирда ҳам бу таъсир қай даражада бўлади? Нархда ҳам лойиҳа молиявий нуқтаи назардан фаолиятини давом эттира оладими? Таклиф этилаётган маҳсулот бозор умумий сиғимининг қандай улушини таъминлаши мумкин. Янги маҳсулотни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун етарлича ишлаб чиқариш қувватликлари мавжудми? Лойиҳада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни қайта ишлаш бўйича лойиҳа кувватини эътиборга олиш лозимми? ёки уни қайта ишлаб чиқариш ва маркетинг мақсадида янги лойиҳа яратиш мақсадга мувофиқми?
Do'stlaringiz bilan baham: |