12-мавзу Тижорат таҳлили


Бозорлар ривожланишининг прогнози


Download 0.57 Mb.
bet3/3
Sana22.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1040973
1   2   3
Bog'liq
invest 12

Бозорлар ривожланишининг прогнози

Бозорлар ривожланишининг прогнози - Бозорларнинг таҳлили ва асосий тенденцияларни аниқлаш тугалланганиидан сўнг бизнес-режа учун лозим бўлган ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун талаб қилинадиган бозор параметрлари (кўрсаткичлари ) ривожланишининг прогнози амалга оширилади.

-Лойиҳа бўйича маҳсулот ва ҳужжатлар нархлари

-Асосий ресурслар нархлари

-Инфляция даражаси

-Кредит учун ставка фоизлари

-Лойиҳаларда фойдаланиладиган валюталарни айирбошлаш курси ва х к. Прогнозлар лойиҳа хаётий циклини барча даврлари динамик тарзда барпо этилади. Бунда прогноз қилишнинг турли хил услублари қўлланилади (статистик иқтисодий математик имитицион ва х.к) Маҳсулотлар ва ресурслар нархларини прогноз қилишда одатда талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири моделларидан фойдаланилади. Тижорат таҳлилини роли лойиҳа маҳсулотга бўлган талабни прогноз қилишдан иборат бўлади.

Лойиҳа махсулотга талабни прогноз қилишга таъсир этувчи омиллар:

  • Истеъмолчиларнинг ўртасидаги даромади, лойиҳа маҳсулотига бўлган талабни аниқлаб берувчи омиллардан биридир. Даромадлар ўсиши билан барча маҳсулотларга бўлган талаб ҳам ошади.
  • Бозор миқъёси талаб эгри чизиғига ўз таъсирини кўрсатади. Катта шаҳарнинг аҳолиси кичик шахарлар аҳолисига нисбатан кўп сокин маҳсулот ва хизматларга ўз талабини билдиради.
  • Ўзаро боғлиқ айниқса бир-бирини тўлдириб турувчига эга бўлиш имконияти мавжудлиги ҳам талабга таъсир этади.
  • Маҳсулотларнинг айрим турларига бўлган талаб истеъмолчиларнинг диди ва кўплигига ҳам боғлиқ. Мисол учун диний сабабларга кўра мусулмон давлатлардаги чўчқа гўштига бўлган талаб, айтайлик руслардаги бундай талабга нисбатан анча паст.
  • Ва ниҳоят мхсус деб аталувчи шароитлар ҳам талабга ўз таъсирини ўтказиш мумкн, Буларга: об-ҳаво шароитлари (масалан: ёғингарчилик бўлганда зонтигларга бўлган талаб ошади) ёки иқтисодий шароитлар ва ҳокозолар.

Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling