12-мавзу Тижорат таҳлили


Download 0.57 Mb.
bet2/3
Sana22.12.2022
Hajmi0.57 Mb.
#1040973
1   2   3
Bog'liq
invest 12

Таклиф этилаётган лойиҳа нави ва сифати бўйича бозор талабларга жавоб берадими? Маҳсулотни бозорга чиқариш учун қандай молиявий чора-тадбирларини ва маркетингни молиялаштириш учун лойиҳада қандай маъсул чора-тадбирларни назарда тутиш лозим?

Маҳсулот бозор нархлари бўйича сотиши керак экан келажакда давлат субсидиялари ёки нархларни давлат томонидан қўллаб-кувватлаш масаласини ҳам кўриб чиқиш лозим.

Ресурслар бозори.

Ресурслар бозори - Ресурслар бозори нархлар коньюктурасини, моддий-техник ва меҳнат ресурслар, ускуналар, хом-ашё ва материалларининг финалдаги ҳажми ва сифати нуқтаи назаридан тадқиқ қилинади.

Бундан ташқари лойиҳа бизнес-режани ишлаб чиқашдан лойиҳа талаб қилаётган асосий ресурслар таъминоти бўйича ҳам тегишли чораларни назарда тутиш лозим. Лойиҳани талаб этиладиган бозор каналларининг мавжудлигини ва уларнинг қобилиятини аниқлаш лозим. Шунингдек лойиҳанинг тижорат таҳлил жиҳозлар қурилиш материаллари ва хом-ашё таъминоти бўйича ҳам тадбирлар таҳлилини ўз ичига олади. Амалдаги таъминот услублари таъминотни ўз вақтида амалга оширишни таъминлай оладими? Адолатли нархни ўрнатиш учун тендерлар эълон қилинадими?

Молиявий бозорлар.

Молиявий бозор - Молиявий бозорлар ўрнатилаётганда лойиҳани амалга ошириш учун капиталнинг жалб қилиш улуши имкониятларини, молиявий ресурсларга ўрнатилган нархлар кредитлаш шароитлари баҳоланади. Лойиҳани молиялаштиришнинг қандай схемаларини тинглаш учун молиявий бозор тўғрисида тўлиқ ахборотга эга бўлиш лозим?

Узоқ муддатли молиялаштириш учун кредит ресурсларини олиш мумкинлиги лойиҳани амалга ошириш билан келиб чиққан айланма маблағлар ўсишини қисқа муддатни молиялаштириш учун кредит ресурсларини олиш мумкинлиги.

Кредит учун кредитлаш турлари бўйича ўрта минимал ва максимал фоиз.

Қарзни қайтариш мумкин бўлган муддатлари имтиёзлар бериш шартлари (имтиёзли давр фоизлар тўловини узайтириш фоизларни капитализациялаш имконияти ва ҳ). Кафолат ёки ғаров тақдим этиш лозимлиги. Молиявий бозорнинг асосий тавсифларидан ташқари тижорат таҳлили ресурс таъминотларини молиялаштириш аҳволи ва ушбу ресурсларини сотиб олиш учун кредитлар бериш аҳволини ҳам ўрганиб чиқади.


Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling