12. Т. Х. Нажмиддинов медицина фанларидоктори. // Қизил Ўзбекистон.№. 96 (6008). 1944, 17 май. Б
ҚАШҚАДАРЁДА МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЗИЁРАТ
Download 345.49 Kb. Pdf ko'rish
|
ҚАШҚАДАРЁДА МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ Ўролов Ғ. ўқитувчи Қарши Давлат университети Мусулмон мамлакатларида “Зиёрат” тушунчаси “муқаддас қадамжоларга бориш”ни англатади ва унинг иккита асосий тури мавжуд: зиёрат қилиш ҳамда сайёҳлик-ўрганиш йўналишидаги диний туризм. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 7,3 мингдан зиёд маданий мерос объектлари мавжуд. Ўзбекистон кўплаб маданиятлар ва цивилизацияларнинг кесишиш маркази бўлиб келган, бу ерда турли динлар тарғиб қилинган, шунинг учун ҳам ислом, ҳам буддизм ва христиан динларига тегишли ноёб ёдгорликлар сақланиб қолган. Бугунги кунда Қашқадарё вилоятининг моддий маданий меросининг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатида 1468 та маданий мерос объектлари рўйхатга олинган бўлиб, шундан 1189 таси археология ёдгорликлари, 215 таси архитектура, 36 таси монументал санъат ёдгорликлари, 28 таси диққатга сазовор жойлар (зиёратгоҳлар) сифатида хатловдан ўтказилган. Шу жойларда туризмни ривожлантириш соҳасида бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда. Зиёрат туризми,тоғ туризми ,гастрономик туризм, маданий-маърифий туризм, экологик туризм, ишбилармонлик туризми, жип-турлар, геотуризм каби турлари кейинги йилларда сезиларли даражада ривож топмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йилнинг 22 февралида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда хорижий туристлар оқимини кўпайтириш ва ички туризмни янада ривожлантириш, сайёҳлик хизматларини яхшилаш ва турларини кенгайтириш бўйича кўрилаётган чоралар натижадорлиги танқидий таҳлил қилинди. Юртимизда ислом дунёсида тан олинган алломаларнинг мақбаралари, табаррук қадамжолар кўп. Турли вилоятларда Нақшбандия тариқатини тарғиб қилган 12 уламонинг қабри бор. Биз ҳозир уларнинг 8 таси, яъни Бухородаги “Етти пир” ва Самарқанддаги “Хўжа Аҳрор Валий” зиёратгоҳларини обод қиляпмиз. Лекин Сурхондарёдаги Муҳаммад Зоҳид Бухорий, Аловуддин Аттор ва Қашқадарёдаги Муҳаммад Дарвеш, Муҳаммад Инганакий мақбаралари таъмирга муҳтож эканлигини Президентимиз алоҳида таъкидлаб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимларига ушбу Download 345.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling