13. Гомоферментатив ва гетероферментатив сут ачитқич бактериялар ва улар келтирадиган бижғиш Сут кислотали бижғиш


Антибиотиклар ва уларнинг хусусиятлар


Download 17.7 Kb.
bet3/5
Sana09.06.2023
Hajmi17.7 Kb.
#1475223
1   2   3   4   5
Bog'liq
MikroBiologiya 12-18 V

Антибиотиклар ва уларнинг хусусиятлар
Кўпчилик антагонист микроблар ташқи муҳитга ўзига хос кимёвий моддаларни чиқариб, улар ёрдамида бошқа микроорганизмларни ҳалок қиладилар. У моддалар антибиотиклар дейилади. Антибиотик ҳосил қилувчи микроорганизмлар табиатда кенг тарқалганлар. Улар бактерия, моғор замбуруғлари ва актиномицетлар орасида учрайди. Баъзан бир микроорганизм бир нечта антибиотик чиқаради.
Ҳозирги замонда жуда кўп турдаги антибиотиклар ажратиб олинган ва ўрганилган. Дунёда антибиотик институтлари лабораториялари бунёд бўлган ва «антибиоликлар» фан соҳаси сифатида шаклланди.
Антибиотикларнинг кимёвий таркиби турли. Уларнинг ажралиб турадиган хусусияти микроорганизмларни танлаб, (специфик) таъсир қилишларидир. Бу демак ҳар бир антибиотик фақат маълум микроорганизмга таъсир этади, специфик антимикроб спектр таъсири билан ажралиб туради. Баъзи антибиотиклар моғор замбуруғларини, бошқалари бактерияларни, учинчилари эса моғор ва бактерияларни ўлдиради.
Антибиотиклар яна фақат Грамманфий ва Граммусбат бактерияларга таъсир кўрсатади.
Баъзи антибиотиклар ўзларига нисбатан сезгир микроорганизм ҳаётини сустлаштириб, кўпайишини тўхтатади. Бундай таъсир бактериостатик (бактерияларга нисбатан) ва фунгистатик (моғорларга нисбатан) деб аталади. Бошқа антибиотиклар микроорганизмларни ўлдиради ва улар таъсирини бактерицид ёки фунгицид дейилади. Баъзи антибиотиклар микроорганизмни ўлдиришидан ташқари, уларни ҳужайрасини эритиб, (лизис қилиб) юборадилар.
. Мева ва сабзавотларнинг моғор ва бактериал касалликларнинг асосий турлари. Kartoshka palagi, barglari va tugunaklarining eng taraqqiy etgan va xavfli kasalligi kartoshkaning chirishi yoki fitoftoroza deb nomlangan. Uni mog’or zamburug’I fitoftora keltiradi. Kasallangan o’simlik barglarida qo’ng’ir rang dog’lar paydo bo’lib, ustida oq momiq tuklar – mog’or mitseliysi rivojlanadi. Ular to’kilib, sog’lom barglarga va tuproqqa tushib, kartoshkaning tugunaklarini jarohatlaydi. Kartoshkaning tugunaklari jarohatlangan joylarda kul rang, so’ng qo’ng’ir rang botgan dog’lar paydo bo’ladi. Ularning tagidagi to’qimalari chiriy boshlaydi.

Download 17.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling