13-лаборатория иши


Download 168.5 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi168.5 Kb.
#1506718
1   2   3
Bog'liq
KL-КТЖК - 18

1. Дисперс материалнинг заррачалар ўлчамини тақсимловчи дифференсиал ва интеграл эгри чизиқларини тузиш ва ўрганиш. Тузилган графиклар асосида заррачаларнинг ўртача ўлчами dурт ва четланиш коэффициентини Рч аниқлаш.
2. Филтратсион усул билан дисперсион материалнинг солиштирма юзасини Sсол аниқлаш.


Қурилманинг таснифи.

18.2а-расмда элаклар тўплами 2 дан иборат бўлган ва механиқ саралашга мосланган 028 М асбобнинг схемаси кўрсатилган. Элаклар копкок 1 билан ёпилади ва винтлар 8 билан мустахкамланади. Станина 5 да екссентрик вал 4 ни харакатга келтирувчи электродвигател 6 ўрнатилган. Айланма харакатдан ташқари кулиса 7 ёрдамида столча 4 айланма – илгариб харакат қилади элакларни вертикал ёналишда силкиш учун копкок 1 га вақти -вақти билан ричаг 9 уриб тўради.


18.2б-расмда кукуннинг солиштирма юзасини ўлчайдиган схема келтирилган. Қурилманинг асосий кисми дисперс қатламнинг бўшлиги, баландлиги 12 ни аниқлайдиган ўлчов гилза 11 хисобланади. Қатламдаги босимлар фарқини аниқлашда сувли манометр 15, Мариотта идиши 18 ва ўлчовли силиндр 20 хизмат қилади. Ўлчов гильзаси лаборатория гидравлик пресс 13 га жойлаштирилади ва плунжер 10 билан ёпилади.

Ишни бажариш тартиби




Элакли саралаш таҳлили. Кукунсимон материалнинг намунасини (100-200г) юқоридаги элакга жойлаштирилади, 1 қопқоқ билан ёпилади ва механиқ саралаш столча 3 да винтлар 8 билан мустаҳкамланади (18.2а-расм). Электродвигател 6 ёкилади ва 20-30 мин давомида элаш тугагандан сўнг тегишли элакдаги хар бир фракция техникавий тарозида 0,01 г аниқликгача тортилади ва ҳисобот жадвалига киритилади. Хамма фракциянинг йиғиндиси тахлил учун олинган дастлабки намунанинг массасидан 2% дан кўп фарк килмаслиги керак.







Кукуннинг солиштирма юзасини аниқлаш. Аниқлиги 0,01 г гача тортилган кукуннинг намунаси гилза 11 га жойлаштирилади. Дисперс материалнинг намунаси 12 шундай танланиши керакки (кукунсимон ёки чангсимон) у гилзанинг 1/3 - 1/2 хажмини тўлдириши лозим.


18.2-расм. Қурилманинг схемаси


а) – механиқ элаш учун мосланган 028М қурилманинг схемаси; б) – хаво ўтиш усули б-н заррачаларнинг солиштирма юзасини аниқлашга мосланган қурилманинг схемаси; 1- қопқоқ; 2 – элаклар тўплами; 3 – столча; 4 – эксцентрикли вал; 5 – станина; 6 – электродвигатель; 7 – кулиса; 8 – винт; 9 – ричаг; 10 – плунжер; 11 – гильза; 12 – дисперс материал; 13 – гидравлик пресс; 14 – шланг; 15 – сувли манометр; 16, 17, 19 – жўмраклар; 18 – Мариотта идиши; 20 – ўлчовли цилиндр.

Дастлаб гилза тубига филтрловчи когоз жойлаштирилади. Гилзага солинган кукуннинг устига иккинчи филтрловчи коғоз, сўнгра плунжер 10 билан ёпилади. Гилза қўл гидравлик пресси 13 га қўйилиб 3-4 МПа босимгача прессланади.


Прессланган материалнинг қатлами гилзанинг шкаласи бўйича ўлчанади. Сўнгра гилза вакуум шланги 14 билан қурилманинг ўлчов кисмига уланади. Хамма ўлчовлар атроф мухитнинг температўраси доимий (20-25°С) бўлганда бажарилади. Ўлчовлар пайтида температўра 0,2°С дан юқори кутарилиши мумкин эмас. Мариотта идиши 18 хона температўрасига тенг бўлган дистилланган сув билан 16,17 жўмраклар ёрдамида тўлдирилади. Идиш тўлдирилгандан сўнг 16, 17 жўмраклар ёпилади. Агар 19 жўмрак ёки шишали отводда ҳаво пуфакчалари қолган бўлса, унда 16 ва 19 жўмракларни очиб сувни тушириб чиқариб юбориш керак.
Қурилманинг ўлчов кисми тайёр бўлганидан сўнг гильза 11 вакуум шланг 14 га уланганлиги текширилади ва хавони дисперс материал қатламидан фильтрлаш тезлиги ўлчанади.
Кран 19 очилади ва секундомер ёрдамида вақт белгиланади. Сув идиш 18 дан цилиндр 20 га система ва атмосфера босимлар фарқи туфайли оқиб тушади. Атмосфера босими симоб барометри ёрдамида ўлчанади. Вақт бўйича хавони филтрлаш тезлиги Мариотта идиш 18 дан сувнинг маълум хажми окиб чиққанидан аниқланади. Тўрли дисперс материаллар намунаси учун ўлчовлар 2-3 маротаба такрорланади ва хисобот жадвалига киритилади.


Тажриба натижаларини хисоблаш ва хисобот тузиш

Download 168.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling