13-лаборатория иши
Download 168.5 Kb.
|
KL-КТЖК - 18
- Bu sahifa navigatsiya:
- ва четланиш коэффициентини Р ч аниқлаш. 2. Филтратсион усул билан дисперсион материалнинг солиштирма юзасини S сол аниқлаш.
- Ишни бажариш тартиби
- Кукуннинг солиштирма юзасини аниқлаш.
- Тажриба натижаларини хисоблаш ва хисобот тузиш
1. Дисперс материалнинг заррачалар ўлчамини тақсимловчи дифференсиал ва интеграл эгри чизиқларини тузиш ва ўрганиш. Тузилган графиклар асосида заррачаларнинг ўртача ўлчами dурт ва четланиш коэффициентини Рч аниқлаш.
2. Филтратсион усул билан дисперсион материалнинг солиштирма юзасини Sсол аниқлаш. Қурилманинг таснифи. 18.2а-расмда элаклар тўплами 2 дан иборат бўлган ва механиқ саралашга мосланган 028 М асбобнинг схемаси кўрсатилган. Элаклар копкок 1 билан ёпилади ва винтлар 8 билан мустахкамланади. Станина 5 да екссентрик вал 4 ни харакатга келтирувчи электродвигател 6 ўрнатилган. Айланма харакатдан ташқари кулиса 7 ёрдамида столча 4 айланма – илгариб харакат қилади элакларни вертикал ёналишда силкиш учун копкок 1 га вақти -вақти билан ричаг 9 уриб тўради. 18.2б-расмда кукуннинг солиштирма юзасини ўлчайдиган схема келтирилган. Қурилманинг асосий кисми дисперс қатламнинг бўшлиги, баландлиги 12 ни аниқлайдиган ўлчов гилза 11 хисобланади. Қатламдаги босимлар фарқини аниқлашда сувли манометр 15, Мариотта идиши 18 ва ўлчовли силиндр 20 хизмат қилади. Ўлчов гильзаси лаборатория гидравлик пресс 13 га жойлаштирилади ва плунжер 10 билан ёпилади. Ишни бажариш тартибиЭлакли саралаш таҳлили. Кукунсимон материалнинг намунасини (100-200г) юқоридаги элакга жойлаштирилади, 1 қопқоқ билан ёпилади ва механиқ саралаш столча 3 да винтлар 8 билан мустаҳкамланади (18.2а-расм). Электродвигател 6 ёкилади ва 20-30 мин давомида элаш тугагандан сўнг тегишли элакдаги хар бир фракция техникавий тарозида 0,01 г аниқликгача тортилади ва ҳисобот жадвалига киритилади. Хамма фракциянинг йиғиндиси тахлил учун олинган дастлабки намунанинг массасидан 2% дан кўп фарк килмаслиги керак.
|
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling