13-маъруза. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги назариялар


Замонавий макроиқтисодиёт истиқболлари


Download 338.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/8
Sana10.02.2023
Hajmi338.68 Kb.
#1187933
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-маъруза

Замонавий макроиқтисодиёт истиқболлари 
Янги иқтисодий назария ривожланишида бу ривожланишларнинг аҳамиятини 
тушиниш учун авваламбор, Кейнс макроиқтисоди неоклассик назарияга ҳеч қачон 
тўғри келмаганлигини билиши зарур. Бу назария сиёсий талабга тўғри келгани учун 
ва иқтисодий ҳодисаларни стандарт классик назарияга қараганда яхшироқ 
тушунтиргани учун юзага келган. 
Янги классик революция Кейнс макроиқтисодий назариясига тўғри келмагани 
учун у билан баҳслашди ва макроиқтисодий назарияни микроиқтисодий назарияга 
бўйсундиришга ҳаракат қилди. Бу қандайдир маънода неоклассик таълимотнинг 
охирги ҳайқириғи эди ва у макро- иқтисодий асосни бўшаштира олди, лекин 
макроиқтисодий назарияни микроиқтисодий назарияга қайта бўйсундира олмади. У 
уни фақатгина алоҳида бўлакларга бўлиб, алоҳида изчил бўлмаган, қаерда тўғри 
келса ишлатиладиган моделлар ривожланишига йўл қўйиб берди. Бундай ўзига хос 
шароитда Кейнс таълимоти классик таълимотдан кўп фарқ қилмас эди. Иккала 
назария ҳам замонавий иқтисодий назариянинг бир хусусияти, яъни реал ҳаётни 
англашда моделларни ишлатиш усулидир
66

Иқтисодий ўсишнинг Харрод - Домар модели 
ХХ аср 50-йилларининг иккинчи ярмига келиб иқтисодий ўсиш муаммосига 
бўлган қизиқиш кучайди ва унга бағишланган бир қатор иқтисодчиларнинг 
(Р.Харрод, Э.Домар, Ж.Робинсон, Р.Солоу ва б.) асарлари вужудга кела бошлади. 
Бунга хўжалик динамикасини кўпинча инкор этувчи эски классик назариянинг 
ҳозирги замон иқтисодий ривожланишнинг реал талабларига жавоб бера олмаслиги 
сабаб бўлди. Ҳозир юқори иқтисодий ўсиш суръати ривожланган мамлакатлар учун 
оддий бир ҳол ҳисобланади. 
Иқтисодий ўсишга бўлган кейнсчилик ёндашуви тахминан ХХ асрнинг 70-
6
History of Economic Thought Harry Landreth, David C. Colander. 441-442-b. 


йилларигача етакчи ўринни эгаллаб келди. Аммо 1974- 1975-йиллардаги кризис 
талабни рағбатлантиришга асосланган кейнсчилик ёндашувини қайта кўриб 
чиқишга 
мажбур 
этди. 
Энди 
иқтисодчилар 
кейнсчилик 
қоидаларини 
ойдинлаштириш, конкретлаштириш билан шуғулланишга, иқтисодий ўсишнинг 
янги моделларини ишлаб чиқишга киришдилар. 
Тадқиқотчилар иқтисодий ўсиш омиллари ўртасидаги нисбатларнинг 
оптималлигини аниқлашни, юқори ўсиш суръатини ва барқарор ривожланишни 
таъминловчи шарт-шароитларни аниқлашни ўз олдиларига вазифа қилиб қўйдилар. 
Иқтисодий ўсиш суръатини аниқлашнинг оддий моделларидан бири инглиз 
иқтисодчиси Р.Ф.Харрод (1900–1978) ва америкалик иқтисодчи Э.Д.Домар (1914-
1997) томонидан ишлаб чиқилган модель ҳисобланади. Улар таклиф қилган модель 
ҳамоҳанг бўлиб, уларни одатда, Харрод-Домар модели, деб аташ қабул қилинган. 
Мазкур модель икки шартга асосланади: 
1) 
миллий даромаднинг ўсиши фақат капитал жамғармаси функцияси 
ҳисобланади, капитал қайтимининг кўпайишига таъсир кўрсатувчи барча бошқа 
омиллар (бандликнинг кўпайиши, фан-техника ютуқларидан фойдаланиш даражаси, 
ишлаб чиқаришни ташкил қилишни яхшилаш) ҳисобга олинмайди. Демак, Харрод 
ва Домар модели – бу бир омилли модель. Айни пайтдаги капитал сиғимида 
капиталга бўлган талаб фақат миллий даромаднинг ўсиш суръатига боғлиқ, деб 
фараз қилинади; 
2) 
капитал сиғими ишлаб чиқариш омиллари баҳолари нисбатига боғлиқ эмас, 
балки фақат ишлаб чиқаришнинг техник шароитлари билан аниқланади. 
Кейнсчилик назариясида инвестициялар иқтисодий ўсишнинг асосий омили 
ҳисобланади. 
Жамғармаларнинг миллий даромаддаги ҳиссаси доимий, деб қаралади. 
Жамғармалар С ва инвестициялар И тенглиги – барқарор иқтисодий ўсишнинг зарур 
шартларидан бири ҳисобланади. Агар жамғармалар инвестициялардан ошиб кетса, 
унда ортиқча захира келиб чиқади, асбоб- ускуналардан тўлиқ фойдаланилмайди, 
ишсизлик кўпаяди. Бу ҳол иқтисодий ўсишнинг пасайишига олиб келади. Агар 
инвестициялар жамғармалардан ортиб кетса, иқтисодиётнинг ―зўриқиб кетишига
ва нархларнинг ошиб кетишига олиб келиши мумкин. 
Муаммо шундан иборатки, қисқа муддатли (статик) ва узоқ муддатли 
(динамик) даврларда жамғармалар ва инвестициялар ўртасидаги нисбатлар бир хил 
кўринишда бўлмайди. Қисқа муддатли даврда жамғарма ва инвестициялар якуний 
суммаси бўйича тенг келади. Узоқ муддатли даврда эса бошқача вазият кузатилади. 
Бугун ажратилган (таклиф) жамғармалар, эртага амалга оширилиши 
мўлжалланган инвестициялар қўйилмаларига (талаб) мувофиқ келиши керак. Жорий 
таклиф ва кутилган талабнинг мос келиши, бугунги жамғармаларни ва эртанги 
инвестицияларни мувофиқлаштириш жуда катта муаммо ҳисобланади. 
Агар конъюнктурага оид мулоҳазаларни ҳисобга олмасак, унда узоқ муддатли 
даврда бир томондан, реал жамғармалар ва кутиладиган инвестициялар назарда 
тутилади, иккинчи томондан, ўртача кўрсаткичларга эмас, балки ўсиб борувчи 
кўрсаткичлар, якуний (ўсиб борувчи) омилларга эътибор қаратилади, уларнинг 
таъсирида инвестициялар ташкил этилади. 
Бир омилли Харрод-Домар модели узоқ муддат даврдаги иқтисодий ўсиш 
муаммосини ечиб беришга қаратилган ёрдамчи восита бўлиб хизмат қилади. Мазкур 
модель динамикада бўладиган ўзаро алоқалар характерини очиб беришга, уларни 
анча аниқ тасаввур қилишга ёрдам беради. 


Динамикадаги иқтисодий ўсиш тенгламаси. Харрод-Домар формуласи 
қуйидаги кўринишга эга: 
Й = С / К, ёки 
Й  К = С, 
бу ерда: Й – иқтисодий ўсиш суръати, С – миллий даромаддаги жамғарма 
ҳиссаси, К – капиталнинг яратилган маҳсулотга бўлган нисбати (капитал сиғими 
коэффициенти). 
Кўрсатилган тенгламадан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, иқтисодий 
ўсиш суръати (Й) миллий даромаддаги жамғарма ҳиссасининг 
(S) 
капитал сиғими коэффициентига (К) бўлган бўлинмасига тенг. Й  К ифодаси 
миллий даромаддаги соф инвестиция ҳиссасини билдиради. 
Нега бундай боғлиқлик ҳисобга олинади? 
1. 
Соф жамғарманинг миллий даромадга бўлган нисбати, С. 
Соф жамғарма ҳиссаси қанча кўп бўлса, умуман олганда, инвестициялар 
миқдори шунча кўп бўлади. Уларнинг ўсиши қанча юқори бўлса, иқтисодий ўсиш 
суръати ҳам шунча юқори бўлади: инвестициялар ўсиши билан иқтисодий ўсиш 
суръати ўртасида тўғри боғлиқлик мавжуд. 
2. 
Капитал сиғими коэффициенти, яъни капиталнинг маҳсулотларга бўлган 
нисбати, К. 
Ўсиш суръати капитал сиғими билан боғлиқ. Капитал сиғими қанча юқори 
бўлса, иқтисодий ўсиш суръати шунча паст бўлади. Аксинча, капитал сиғими 
даражаси қанча паст бўлса (техника тараққиёти, структурали ўзгаришлар туфайли), 
ўсиш суръати шунча юқори бўлади. Капитал сиғими коэффициенти билан 
иқтисодий ўсиш суръати ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд. 
Ўсиш суръатининг сон кўрсаткичларда ифодаланиши. Харрод-Домар 
формуласи қандай ишлашини АҚШ мисолида кўриб чиқамиз. 
Ўсиш суръати капитал қўйилмасининг ўсишига ва унинг самарадорлигига 
(қайтимига) мувофиқ аниқланади. Иш билан банд бўлганлар сонининг ўсиш суръати 
капиталнинг ўсиш суръати билан бир хил, деб фараз қилинади. Оддий ва тушунарли 
бўлиши учун рақамлар яхлит кўринишда берилади. АҚШ миллий даромади 4000 
млрд. долл., миллий капитали 12000 млрд. долл. (1988-й.)га тенг, деб оламиз. 
Соф инвестициялар соф жамғарма С миқдори билан мувофиқ равишда узоқ 
вақт мобайнида 9% тенг бўлган, ёки миллий даромад миқдорининг 0,09 фоизини 
ташкил этган. Бу 360 млрд. долл.ни ташкил этади (0,09  4000). 
Барча капиталнинг маҳсулотга (миллий даромадга) бўлган нисбати 
кўринишида капитал сиғими коэффициенти К га тенг бўлади: 3 (12000 : 4000). 
Бу кўрсатилган миқдорларни Харрод-Домар моделида ифодаласак, қуйидаги 
натижага эга бўламиз: 

Download 338.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling