13-маъруза. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги назариялар
Етарлича истеъмол қилмаслик бўйича баҳс-мунозаралар
Download 338.68 Kb. Pdf ko'rish
|
13-маъруза
Етарлича истеъмол қилмаслик бўйича баҳс-мунозаралар
Иқтисодий ўсиш назариясига қизиқиш билан параллел тарзда бозор иқтисодиёти иш билан тўлиқ таъминланганликни ҳам ярата оладими ҳамда мавжуд захиралардан тўла қувватда фойдалана олиш учун давлат иқтисодиётга аралашиши лозимми, деган хавотирларнинг ҳам шаклланишига олиб келди. Мерканталистлар маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматларни тақдим этиш салоҳиятини белгилаб берувчи кучларни тубдан англаб етишни ва ишлаб чиқариш даражаси ўзининг потенциал даражасига кўтарилганлигини аниқлаб олишни истар эдилар. Кўпчилик мерканталистлар шахсий ва умумий қизиқишлар ўртасидаги фундаментал қарама- қаршиликларни яхши билишар эди ва шунинг учун ҳукумат иқтисодиётга аралашмаса, у таназзулга юз тутишига ишонган эдилар. Уларнинг баҳси икки хил кўринишда эди: биринчиси, Джон Боден фикрини қўллаб-қувватловчилар бўлиб, унга кўра шахсий қизиқиш монополияга олиб келарди ва монополия ўз навбатида ишлаб чиқаришни чеклаб қўярди; иккинчиси эса, муайян алоҳида шахслар хорижий молларни сотиб олишса ёки сақласа, маҳаллий маҳсулотга бўлган талаб пасайиб, иқтисодиёт заифлашиши мумкин, деган фикрни илгари сурган эдилар. Мерканталистлар иқтисодиёт тўлов баланси меъёрини намойиш этиши ва давлатнинг пул захирасини таъминловчи олтин миқдорининг ошишига олиб келиши учун ҳукумат маҳаллий ва хорижий савдони тартибга солиши керак, деган фикрда эдилар. Меркантализм классик иқтисодиётни шакл- лантирганидан сўнг иқтисодиётга ҳукуматнинг аралашувига бўлган муносабат ҳам кескин ўзгарди. Илгариги мерканталистлардан фарқли ўлароқ, Адам Смит рақобатбардош бозор кучлари - кўринмас қўл томонидан бошқарилишига қарамасдан умумий манфаатлар учун хизмат қилиши сабабли шахсий манфаатлардан кўра сезиларли даражада кучлироқ эканига ишонар эди. У бошқа мерканталистларнинг монополия ишлаб чиқаришни пасайтиради, деган фикрига қўшилади, аммо уни назорат қилишга мўлжалланган усуллар, яъни ҳукуматнинг савдо ва монополияларни назорат қилиши масалани яхшилаш ўрнига янада ёмонлаштиришини таъкидлаб ўтган. Шундай қилиб, у мавжуд захиралардан тўлиқ фойдаланиш учун энг мақбул сиёсат бу "лессе- фер (lasser faire)"га ва рақобатга таяниш, деган фикрни илгари суради. Смит бозорларни гуллаб-яшнашига замин яратувчи "лессе-фер (lasser faire)" сиёсати иш тақсимотини, ихтисослашувни ва технологик тараққиётни қўллаб-қувватлаш орқали иқтисодий ўсишни юзага келтиради. деб таъкидлаблайди. Ўсишни юзага келтириш борасида фикр юритганда Маркс ҳам ушбу тенденцияга алоҳида урғу бериб ўтган. Лекин Маркс ўз таҳлилларидан турли хулосалар чиқарган. У ўз эътиборини иқтисодий ўсишга сабаб бўлувчи олинган фойданинг нотенг тақсимотига ва унинг сиёсий ва ижтимоий соҳаларга бўлган таъсирига қаратган. Смит ва бошқа классик иқтисодчилар мерканталистларнинг ғояларига қарши чиқишди. Улар жамғарилган маблағлар автоматик тарзда сармоя харажатларига айлантирилади, деган фикрни илгари суришган, чунки маблағни жамғараман деган қарорга келишнинг ўзи сармоя киритаман деган қарорга тенг, деб таъкидлашган. "Лессе-фер" иқтисодиёти мавжуд захиралардан тўлиқ фойладаниш имконини яратади, деган таклиф фанда Сей Қонуни, деб юритилади ва бу классик ва неоклассик иқтисодий ғоянинг марказий элементига айланди. Классик иқтисодчилар ҳам савдо балансини юритиш орқали олтин захирасини бойитиш лозим, деган мерканталистик баҳсларга қарши ҳужум ташкил этишган ҳамда мамлакатнинг бойлиги қандайдир бир қимматбаҳо металл ёрдамида эмас, балки соф ишлаб чиқариш орқали ўлчанишини таъкидлашган ва эркин савдога йўл очиш билангина давлат хорижий рақобатдан устун келиши мумкинлигига эътибор қаратишган. Классик иқтисодчилар, хусусан, Смит ва Ж.С. Милл бозор кучлари аъло даражада ишламаслигини ва альтернативларига қараганда яхшироқ фаолият олиб борган бозор сақланиб қолади, деган фикрга қўшилишади. Томас Малтусдан ташқари 1800-йилдан 1930-йилга қадар олиб борилган бизнес доиралари таҳлиллари бидъат, деб қаралган ва Карл Маркс, Михаил Туган- Барановский ва Ж.А.Хобсон каби иқтисодчилар фаолиятига асосий бўлмаган оқим сифатида қараб келинган. Бозорлар иқтисодиётни назорат қилиши мумкин, деган классик ёндашув иқтисодий талабни монетар ва молиявий кучлардан ҳақиқий кучларга йўналтирди ҳамда макро- иқтисодий масалаларнинг классик таҳлили ҳақиқий ва номинал кучлар ўртасидаги дихотомияни қабул қилди 5 . Download 338.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling