13-маъруза. Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги назариялар


Шумпетер ва унинг иқтисодий ўсиш назарияси


Download 338.68 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana10.02.2023
Hajmi338.68 Kb.
#1187933
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
13-маъруза

Шумпетер ва унинг иқтисодий ўсиш назарияси 
Шумпетер 30 ёшга етмасдан туриб, 1912-йил биринчи нашрдан чиққан ва 1934-
йилда инглиз тилига таржима қилинган ―The Theory of Economic Development 
(Иқтисодий ривожланиш назарияси) китобида ўзининг иқтисодий ўсиш назариясига 
асос солди. Ушбу ажойиб тамойил сирлилигича сақланиб қолди, чунки у 50 йил 
мобайнида бозор иқтисодчилари ўртасида машҳур бўлиб келган иқтисодий модель 
шаклланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Кинояли тарзда олиб қаралса,
Шумпетер гипотезанинг эконометрик асослари иқтисодиётда, шунингдек, рақобат 
муҳити мавжуд ва унда салбий натижаларга эришиш мумкин бўлган соҳаларда 
математиканинг қўлланилиши тарафдори бўлган. 
Шумпетернинг иқтисодий ўсиш жараёни бўйича изоҳлари анъанавий
қолипларга мос тушмади, у иқтисодий ўсишнинг ноиқтисодий сабабларини 
келтириб ўтмаган. У баъзи муҳим иқтисодий омилларни таҳлил этишига қарамасдан, 
тизимдаги ўтган иқтисодий ўсишнинг асосий элементларини ҳамда келажакдаги 
иқтисодий ўсишга халал берувчи элементларни ноиқтисодий элементлар қаторига 
киритди. 
Шумпетер асарида келтириб ўтилган иқтисодий омилларнинг таҳлилига 
эътибор қаратиб ўтайлик. Умуман олганда у капитализм шароитида иқтисодий 
фаолиятдаги ўзгаришларни аниқлаб, таҳлил қилишига қарамасдан, Сейнинг 
қонунини қабул қилди. Унинг фикрига кўра депрессия ўзини ўзи тартибга солувчи 
жараён саналиб, тўла бандлик бўлмаган ҳолларда тенглик вужудга келмайди. Маркс 


депрессияни 
бирор-бир 
тизимда 
умумий 
емирилишга 
олиб 
келувчи 
келишмовчиликлар асоси сифатида қабул қилган бир шароитларда, Шумпетер 
депрессия жараёнини тизим учун зарарсиз ҳол сифатида эътироф этди. Улар 
иқтисодий ўсиш умумий жараёнларнинг ажралмас қисми эканлигини назарда тутди. 
Иқтисодий ўсиш бирор иқтисодий даврнинг энг ривожланган босқичи саналади, 
чунки ушбу давр иқтисодиётга киритилган янги маҳсулот ва технологиялардан 
келадиган пировард натижаларни ўзида акс эттиради. 
Депрессиянинг натижаси бошқарилувчи, самарали фаолият олиб борувчи 
корхоналарни четга сурган ҳолда иқтисодиётни ларзага солишда иштирокчи бўлиб 
қатнашиши саналади, шунингдек, ушбу жараён соғлом иқтисодиёт, бошқарилувчи, 
самарали фаолият юритувчи корхоналарнинг ривожланиши учун шароитлар яратиб 
беради. 
Аммо Шумпетер фикрича, иқтисодий ўсишнинг асосий элементлари 
ноиқтисодий омиллар саналиб, жамиятнинг институционал тузилмасида намоён 
бўлади. Шумпетер тадбиркорлар, деб номланганларнинг иш фаолиятини 
саноатлашган оламда содир бўлган улкан иқтисодий ўсиш, деб баҳолаган. 
Тадбиркор Шумпетер фикрича, шунчаки бизнесмен ёки иш бошқарувчи эмас, балки 
у табиатан таваккалчиликка қўл урадиган ва иқтисодиётга инновациявий 
маҳсулотлар ва технологияларни олиб кирувчи ноёб шахс саналади. 
Шумпетер ихтиро ва инновация тушунчаларига аниқ изоҳлар бериб ўтади. 
Фақатгина кам шахслар гуруҳгина, яъни узоқни кўра билувчи инновациявий 
бизнесменлар янги ихтиронинг потенциалига эга бўла оладилар ҳамда уни 
ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида фойдаланадилар. Аммо уларнинг 
манфаатлари иқтисодиёт учун ҳам наф саналади. Тадбиркор томонидан 
муваффақиятли инновациянинг киритилиши натижасида бошқа бир қанча 
бизнесменлар даъво билан чиқишади ҳамда янги маҳсулот ва технологияларнинг 
иқтисодиёт тармоқлари бўйича ёйилишини айтиб ўтишади. Иқтисодиётда 
иқтисодий ўсишнинг ҳақиқий манбайи инновациявий тадбиркорларнинг 
фаолиятида акс эттирилиб, рискка мойил бўлмаган тадбиркорлар жамияти 
фаолиятида намоён бўлмайди. 
Шунинг учун иқтисодий ўсиш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб- қувватловчи 
ва рағбатлантирувчи институционал хусусият орқали шаклланади; хусусий 
мулкчилик ҳамда давлатнинг аралашмаслик сиёсати устун бўлган мамлакатларда илк 
капитализм илдизлари иқтисодий ўсишга идеал тарзда мос келади. Бу давлатнинг 
аралашмаслик сиёсати ва шунга мойил бўлган ҳукуматнинг муҳимлилигини 
қанчалик ўзида акс эттрмасин, Шумпетер таҳлилининг мазкур қисми иқтисодий 
ўсишнинг класссик назарияси билан назарий ва идеологик боғлиқликда ўрганилади, 
аммо класссик назария капитал жамғармаси ҳажмининг иқтисодий омилларини 
ифодалаган бир шароитда, Шумпетер иқтисодиётда тадбиркорлар ўрнини таҳлил 
этишда ноиқтисодий, маданий ва социологик омилларни келтириб ўтади. Мазкур 
иқтисодий қарашлар ва бозор иқтисодиётига асосланган янги классик иқтисодиёт 
нуқтайи назаридан қарашлар Шумпетер фикрлари бўйича қуйидагича кўрсатиб 
ўтилган: 
Ҳозирги кунга қадар кўпчилик китоблардаги иқтисодий ғоялар Шумпетер 
кузатувлари келажакдаги иқтисодий ўсиш ва капитализмнинг шаклланиши ҳақида 
борганлигини тасдиқлайди. Маркс капитализмнинг батамом емирилиши қарама-
қаршиликлар келиб чиқиши натижасида содир бўлганлигини тахмин қилган бир 
даврда, Шумпетер унинг тугашини муваффақият маҳсули сифатида фараз қилган. 


У безори тадбиркорларнинг жасоратли амалларига асосланган иқтисодий 
ўсишнинг романтик қарашларига эга бўлган идеологик консерватив иқтисодчи эди. 
У ушбу жараённинг давомийлигини кўришни ният қилди, шунга қарамасдан, 
тадбиркорнинг капитализм шароитларида банкрот бўлишини ҳамда жамиятда 
интеллектуал қатламнинг юқори даражадаги ўрнининг пайдо бўлишини кутди. 
Муваффақиятли тадбиркор саноат соҳасида рискдан қочувчи, кам самара билан 
ишлаётган корхоналар ўртасидаги рақобат орқали ғолиб чиққан катта корхоналар 
ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Аммо катта фирма тезда рискдан қочишга 
мойил ҳамда эҳтиёткор бўлади ва у инновациявий тадбиркорлар томонидан эмас
балки бюрократик ташкилот томонидан бошқарилади. Шундан сўнг бюрократик 
катта фирма тадбиркорларни секин-аста йўқ қила бошлайди ва уларнинг ўрнига 
―мулоҳазали иш юритувчиларни қўяди. Ёлланма иш юритувчилар тадбиркорларни 
ишга ёллаган пайтда, катта корхоналарга эгалик қилиш бефарқ эгалик қилиш 
ҳисобланади. Социализмнинг ҳақиқий издошлари, – дейди Шумпетер Вандербилт, 
унга даъват этувчи интеллектуал шахс ёки тарғиботчилар эмас, Карнеги ва 
Рокфеллерлар эса бундан мустасно
2

Шумпетер гигант фирмалар бир қанча кичик, ўз эгалари томонидан 
бошқарилувчи фирмаларни йўқ қилиб юборса, капитализмни сиёсий қўллаб-
қувватловчиларнинг каттагина қисми четга чиқишига ишонди. Шумпетернинг 
хулосасига кўра капитализмнинг муваффақиятли томони хусусий мулкчиликнинг 
эски тамойилларини бартараф этишда ва у учун курашишнинг фойдасизлигида эди. 
Тадбиркор ишидан кетган тақдирда ёлланма иш юритувчи ва акциядорлар хусусий 
мулкчилик тамойилини ҳимоя қила олмай қолишади. Уларнинг муносабати ишчи 
кучи синфи ва жамият ўртасида кенг ёйилади. ―Охир-оқибат бунга чидаб тура 
олувчи ҳеч ким қолмайди (нафақат участка ичида, балки ундан ташқарида ҳам)
3

Бундан ташқари капитализмнинг яна бир муваффақиятли томони капиталист 
томонидан топилган бойлик ҳамда даромаддаги ўзгаришлар 
―айтилган сўз қудрати билан қуролланган ва ―амалдаги ҳодисалар учун билвосита 
жавобгарликка эга бўлган жамиятда интеллектуал гуруҳларнинг кўпайишига имкон 
яратганлиги сабабли ҳам жараённи тезлаштирар эди
4
Баъзи ҳолларда улар ҳукумат 
бюрократиясининг бир қисми саналади, аммо энг муҳим томони шундаки, ҳаттоки 
оммавий коммуникациянинг юқори даражаларда ривожланиши орқали улар 
жамиятни капитализм институтларидан ғазабланганлар ҳамда норозилар синфларига 
ажратишади. 
Шумпетер секин-асталик билан, аммо ишончли тарзда яқинлаша- ётган 
севимли тизимнинг барбод бўлишини олдиндан кўра билди. Тадбиркорнинг йўқ 
бўлиб кетиши ҳамда давлат аралашмаслик сиёсатининг тугалланиши натижасида 
ҳукумат иқтисодиётга яна ва яна аралашишидан воқиф бўлган эди. Кейнсга ўхшаган 
баъзи бир иқтисодчилар мазкур ички ишларга аралашиш сиёсатини капитсализмни 
сақлаб қолишнинг йўли сифатида кўришди, аммо Шумпетер буни капитализмнинг
батамом якунланиш аломати, деб билди. Мулкчилик аломатларининг йўқолиши ва 
тадбиркорликнинг тугалланиши натижасида Шумпетер олдинги иқтисодий ўсиш 
учун замин яратган иқтисодиётдаги динамик элемент ғойиб бўлишини башорат 
қилди. 
Шумпетер баъзи таҳсинларга сазовор бўлди, лекин асосий бозор 
2
J.A Schumpeter, Capitalism, Socialism, and Democracy, 3rd ed. (New York: Harper, 1950), p. 
3
Ўша манбаа., 142-б 
4
Ўша манбаа., 147-б. 


иқтисодчиларидан бундай эътирофга эга бўла олмади. 
Унинг норасмий йўналиши стандартлашаётган расмий йўналиш моделига мос 
тушмас эди. Бу фақатгина макроиқтисодиётнинг асосий қисмини ташкил этган 
ҳамда иқтисодий ўсишга алоҳида эътибор қаратган, шунингдек, иқтисодий 
ўсишнинг расмий моделини яратиб берган 1950- йилларда Р.Харрод, Э.Домар, 
Р.Солов ва Т.Сван асарларида ўз аксини топди. Ушбу расмий иқтисодий ўсиш 
моделларига қизиқиш 1930-йилларда содир бўлган депрессия ҳодисаси туфайли 
аҳамиятсиз бўлиб қолди ва шундан келиб чиқиб, иқтисодий давр назарияларига 
алоҳида эътибор қаратилди. 

Download 338.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling