13-маъруза. Солиқ ТИЗИМИ ВА Солиқ сиёсати (2-соат) давоми Солиқ сиёсати ва унинг ҳуқуқий асослари

СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ СТРАТЕГИЯСИ ВА ТАКТИКАСИ

Download 192.39 Kb.
bet2/8
Sana07.04.2023
Hajmi192.39 Kb.
#1341023
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
21.O‘zbekiston Respublikasi soliq tizimi

2. СОЛИҚ СИЁСАТИНИНГ СТРАТЕГИЯСИ ВА ТАКТИКАСИ.

Солиқ сиёсати барқарорлигини таъминлашда унинг стратегияси ва тактикаси ишлаб чиқилиши лозим. Амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар хусусияти ва муддатини эътиборга олиб солиқ сиёсати: солиқ сиёсати стратегияси ва солиқ сиёсати тактикасига бўлинади.

Солиқ сиёсати стратегиясида муайян узоқроқ муддатга мўлжалланган солиққа оид иқтисодий муносабатларни асосий йўналишлари ва чора-тадбирлари ифодаланади. Бу эса ўз навбатида илмий асосланган солиқ концепцияси билан бевосита боғлиқдир. Масалан, республикамизда жамият тараққиётининг асосий стратегияси қилиб эркин, очиқ бозор иқтисодиётига, эркин фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий, демократик жамият қуриш белгиланган. Солиқ борасидаги устувор стратегик вазифа эса давлат бюджети ва хўжалик юритувчи субъектларни солиққа оид иқтисодий муносабатларида муайян уйғунликни таъминловчи солиқ тизимини шакллантириш ва шунга мос равишда такомиллаштириб боришдан иборатдир ёки бошқача қилиб айтганда, солиқ сиёсати стратегияси - солиқ сиёсатининг узоқ муддатли йўналиши бўлиб, ижтимоий ва иқтисодий стратегия белгилаб берган улкан кўламли вазифаларни келажакда бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган молиявий тадбирлар йиғиндисидир.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling