солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган, солиққа тортиш объекти, солиққа тортиладиган база, имтиёзлар сингари ва ҳоказо тегишли солиқ кўрсаткичларининг ҳисоб-китобларини текширишдек анча мураккаб жараёндан иборат. ахборот билан таъминлаш функцияси - харажатлар ҳажми ва конкрет солиқли тушумлар давлатнинг қандай ижтимоий-иқтисодий функцияларини бажаришга сарфланганлиги тўғрисида ахборот бериб турилиши жуда зарурдир. Шундай қилинса, солиқларнинг бюджетга тушиши тўлиқ, ўз вақтида ва осон кечади.
- солиқ субъекти,
- солиқ объекти,
- солиқ предмети,
- солиқ манбаи,
- тортиш бирлиги,
- солиқ ставкаси,
- солиқ имтиёзлари,
- солиқ нормаси,
- солиқни тўлаш муддатлари,
- солиқ юки,
- солиқ базасини ҳисоблаш усуллари,
- солиққа тортиш усуллари каби тушунчалар
- бу солиққа оид муносабатларни ташкил этувчи томонларнинг ўзаро мажмуаси бўлиб, унда бир томондан солиқ тўловчилар (юридик ва жисмоний шахслар) бошқа томондан солиқни ундириш ваколати юкланган солиқ хизмати органлари СОЛИҚ ОБЪЕКТИ - сифатида фойда ёки даромад, муайян товарларни қиймати, ер майдони, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулклари, табиий ресурслардан фойдаланиш миқдори ва бошқалар киради. Солиқ объекти аслида жамиятдаги мавжуд моддий ва маънавий бойликларнинг айримларига қонун йўли билан улардан фойдаланувчи, эгалик қилувчи ва тасарруф қилувчи солиқ субъектларининг ҳуқуқларини солиққа тортишни ифодалайди
СОЛИҚ МАНБАИ - - бу солиқ тўловчининг тўлайдиган солиқлари манбаи, яъни даромади.
СОЛИҚ БАЗАСИ - - солиқ объектининг солиқ ставкаси қўлланиладиган миқдори. Ҳисобланадиган солиқ миқдори нафақат солиқ ставкаларининг миқдорига, шу билан биргаликда солиқ ставкаси қўлланиладиган объектнинг миқдорига ҳам боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |