Солиқлар давлат фаолиятининг молиявий манбаи бўлганлигидан солиқ сиёсатини ишлаб чиқишнинг ташкилотчиси ва раҳбаридир. Бунинг учун давлат ўз қўлидаги бутун кучини идораларини жалб қилиб, уни ишлаб чиқади. Бундай ташкилотларга Молия Вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси ва бошқа илмий-услубий ташкилотлар киради. Солиқ сиёсати муваффақиятли ишлаб кетиши учун давлат илмий изланиш ташкилотлари тузиб, уларнинг иш якунларидан фойдаланади. Ана шундай ташкилот Вазирлар Махкамаси қошидаги илмий текшириш маркази бўлиши лозим. Солиқлар давлат фаолиятининг молиявий манбаи бўлганлигидан солиқ сиёсатини ишлаб чиқишнинг ташкилотчиси ва раҳбаридир. Бунинг учун давлат ўз қўлидаги бутун кучини идораларини жалб қилиб, уни ишлаб чиқади. Бундай ташкилотларга Молия Вазирлиги, Давлат Солиқ қўмитаси ва бошқа илмий-услубий ташкилотлар киради. Солиқ сиёсати муваффақиятли ишлаб кетиши учун давлат илмий изланиш ташкилотлари тузиб, уларнинг иш якунларидан фойдаланади. Ана шундай ташкилот Вазирлар Махкамаси қошидаги илмий текшириш маркази бўлиши лозим. Солиқларнинг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқдир: солиқнинг фискал функцияси, тартибга солиш функцияси, рағбатлантириш функцияси, назорат функцияси, солиқни ҳисоблаш жараёнини ахборот билан таъминлаш функцияси. фискал функция - (лотинча fiscus сўзидан олинган бўлиб, хазина деган маънони англатади), бу функциянинг моҳияти шундан иборатки, солиқлар ёрдамида давлатнинг молия ресурслари ҳосил қилинади ҳамда давлат фаолият кўрсатиши учун моддий шароит яратилади.
тартибга солувчилик …яъни давлат солиқлар орқали товарлар, хизматларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг иқтисодий шарт-шароитини тартибга солади ва бу билан иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий фаолиятини амалга ошириш учун муайян «солиқ муҳити»ни яратади. Рағбатлантириш функцияси солиқ тизимининг энг муҳим функцияларидан бири бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, моддий хом-ашё ресурслари, шунингдек молиявий ва меҳнат ресурслари, жамғарилган мол-мулкдан самарали фойдаланишга рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, яъни солиқ юкини камайтириш орқали ишлаб чиқаришни ривожлантиришга, молиявий аҳволни мустаҳкамлашга ва инвестиция фаолиятини жонлантиришга рағбатлантиради
Do'stlaringiz bilan baham: |