13-Мавзу: Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти


Download 0.53 Mb.
bet5/7
Sana07.03.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1244968
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Фалсафа 9-мавзу Этика фанининг предмети

Даосизм – Хитойнинг кадимий фалсафий таълимоти, оламнинг
  • тузилиши ва мавжудлиги (яшаши)ни тушунтиришга ва инсон,
  • табиат, коинот юриши керак булган йулни топишга харакат килади.
  • Бу таълимот асосчиси Лао Цзи (Кекса Устоз) – мил. авв VI – V аа.
  • яшаган. Асосий манбалари - "Даоцзин" ва «Дэцзин»фалсафий
  • ёзмалар (трактатлар), биргаликда «Даодэцзин» деб номланади.
    • Даосизм жамиятдаги ижтимоий тенгсизлик, ҳукмронлик ва хорзорликга қарши чиқади ҳамда ибтидоий жамоа ҳаётига қайтишига даъват қилади . Лао Цзи фикрича барча бахтсизлик ва ёмонликлар нодонликдан, ҳаёт табиий йуналишининг бузилишидан деб ҳисоблайди.
    • Хулоса қилиб айтадиган бўлсак,даосизм ахлоқшунослигидаги асосий мақсад-одамларнинг табиат кўрсатган йўлдан боришга эришиш ; тамойили-фаолиятсизлик; халқнинг бахти – унинг уруғчилик,қабилачилик муносабатларидаги тенглик ва соддаликга қайтишида; донишмандларнинг бахти эса мўътадиллик, хотиржамлик,табиатга яқинликдир .
    • Конфуцийчилик– Қадимги Хитойда энг муҳим
    • фалсафий ва ахлоқий –сиёсий таълимотлардан бири.
    • Конфуций (Кун Цзи, милодгача 551-479 йиллар)-мазкур
    • таълимотнинг асосчиси бўлиб, у ҳозирги Шандунь
    • вилояти худудида Лу подшолиги даврида туғилган.
    • Конфуцийлар бу вақтларда деярли камбағаллашган эски зодагонлар оиласига мансуб эди. Конфуцийчилик асосчисининг қарашлари унинг издошлари томонидан ёзилган “Лунь Юй” (“Суҳбатлар ва мулоҳазалар”) номли фалсафий китобида баён этилган . Конфуцийчилар таълимотида “чжун” (подшоҳга садоқат), “и” (бурчга садоқат), “сяо” (ўғилларча эҳтиром) ва бошқа ғояларни ифода этувчи “жень” (инсонпарварлик) қарашлари тизими, марказий ўринни эгаллайди. Унинг асосида ушбу хислатларни ўзига сингдирган, “цзюнь-цзи” (олижаноблар) ва “сяо-жень” (паст табақалар) га ажратиш шундан келиб чиққан. Унга кўра, бошқарув биринчилар томонидан амалга оширилиши, кейингилар эса фақат итоат этишлари зарур бўлган.
    • Бошқа фалсафий таълимотлар каби конфуцийчилик ҳам биринчи галда, осойишталик ва хотиржамлик, тартиб ва гуллаб-яшнашни кўзлашга йуналтирилган .
    • Суқротнинг аҳлоқи рационалистик ахлоқдир. Унинг фикрича иллатлар фақат билмасликдан келиб чиқади ва ҳеч ким ўз хоҳиши билан ёмон бўлмайди. Суқрот кейинги даврлар учун донишманд тимсоли бўлиб қолган ва унинг номи билан боғлиқ бир неча мактаблар ташкил топган.
    • Афлотуннинг ахлоқий қарашлари у тарғиб қилган ғояларга асослангандир.
    • Файласуф инсонлар яшаб турган дунёни ҳақиқий дунёнинг, яъни ғоялар дунёсининг сояси деб билгани учун инсоннинг бирдан-бир мақсади-ахлоқий идеал яна қайтиб, ана шу ғоялар оламига қўшилишидан иборат дейди. Мутафаккир ахлоқ муаммоларига тўхталар экан, инсондаги фазилатлар ва салбий иллатлар туғма эканлигини таъкидлайди . Унинг ақидасига кўра, яхши хулқ-одоб эгаси бўлган киши ўзининг фазилатларини бошқача намоён эта олмайди. Яхши малакани, хатто таълим бериш, ўқиш- ўқитиш ва машқ қилиш орқали ҳам эгаллаб бўлмайди. Яхши хулқли ота-оналарнинг фарзандлари хамма вақт одобли бўлавермайди деб хулоса қилади, мутафаккир.
    • Юнон файласуфи, қомусий олим
    • Аристотель 7 ёшида Афлотун ташкил қилган академияга кириб, унда 20 йил давомида тахсил олади. Кейинчалик
    • Афина шахрида ликей ташкил қилади.
    • Бу ликей перипатетик- сайр қилувчи файласуфлар мактаби деб аталади. Арасту кўплаб асарлар ёзган: “Никомах этикаси”, “Эвдем этикаси”, “Сиёсат” рисолалари ахлоқ илми ва унинг вазифаларига бағишланган. Арасту энг аввало, этикани махсус фан тармоғи деб қарайди. У кишиларга яхши фазилатларни эгаллаш йўлларини кўрсата олиши керак. Арасту, Афлотундан фарқли ўлароқ, ахлоқни кишиларнинг реал муносабатидан қидиради ва уни жамият билан боғланган холда талқин қилади. Ахлоқ жамиятда, давлатда камол топади. Арасту этикасининг муҳим хусусияти шундан иборатки, у ахлоқни ўрганишдан мақсад амалий фойда олиш эканлигини, уни сиёсат ва ижтимоий хаёт билан чамбарчас боғлиқлигини уқтиради. Олим энг яхши фазилатларга мўтаъдиллик, дўстлик, шижоаткорлик, адолат ва бахтга интилиш кабиларни киритади. Буларнинг ичида энг мукаммали адолат хисобланади. Мутафаккирнинг фикрича, адолат, бу қонунларга тўғри келадиган хатти- харакатлардир.
    1   2   3   4   5   6   7




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling