- 13-Мавзу: Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти
- Режа:
- 1. “Этика” фанининг предмети, моҳияти ва тузилмаси. Гедонизм ва эвдемонизм таълимотининг ахлоқий аҳамияти.
- 2. Ахлоқнинг пайдо бўлишига оид диний, илмий қарашлар таснифи.
- 3. ХХI асрда глобал этосфера (ахлоқий муҳит)ни яратишнинг зарурияти.
- 4. Этиканинг категориялари, тамойиллари, меъёрларининг шахс ва жамият муносабатларида намоён бўлиши.
- 5. Ихтиёр эркинлиги ва ахлоқий танлов
- Katta o’qituvchi Raxmanov A
-
- Аслини олганда, ахлоқ маънавиятнинг ўзаги. Инсон ахлоқи шунчаки салом-алик, хушмуомалаликдан иборат эмас. Ахлоқ – бу аввало инсоф ва адолат туйғуси, иймон, халоллик дегани.
- И.А.Каримов
- Ахлоқшунослик ахлоқнинг келиб чиқиши ва моҳиятини, кишининг жамиятдаги ахлоқий муносабатларини ўрганади. Бизда “илми равиш”, “илми ахлоқ” “одобнома” сингри номлар билан атаб келинган. Европада эса “этика” номи билан машхур. Уни биринчи бўлиб юнон файласуфи Арасту муомалага киритган.
- Ҳозирги кунда бу фанни илмий ва замонавий талаблар нуқтаи назаридан ахлоқшунослик деб аташни мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
- Ахлоқ (арабчадан “хулқ” сўзининг кўплик шаклидир)- кишилар орасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос усули, у ёки бу жамиятда қабул қилинган ва риоя қилиниши лозим бўлган тартиб, ўзаро муносабат ҳамда мулоқотнинг қонун қоидалари, мезонлари йиғиндиси.
- Ахлоқ биринчидан, умумижтимоий аҳамиятга молик бўлган қадриятларни (бошқа кишилар хуқуқларини тан олиш, адолат, ҳалоллик, ишонч, садоқат, жамоада ўзини тута билиш каби) қамраб олади. Иккинчидан, ахлоқ кишиларга хос сифатларнинг муҳим томонини ифодалайди. Ахлоқ яхлит ижтимоий ходиса бўлиб, ахлоқий онг, ахлоқий хатти- харакатлар, ахлоқий муносабатларни ўз ичига олади. Ахлоқий онг ахлоқий хатти харкатлар ва муносабатларининг ифодаси хисобланади. Ахлоқнинг субъекти инсон унинг мезони, бахоси- виждон. Ахлоққа доир хатти-харакатлар муносабатлар алохида олинган инсон, жамоа, ижтимоий гуруҳга хос бўлган хусусиятдир. Ахлоқ жамият ҳаёти, ижтимоий муносабатлари билан белгиланган. Шунингдек, атоқли файласуф Эркин Юсупов: «Умуман, ахлоқ ижтимоий муносабатлар заминида алоҳида шахс сифатида мавжуд бўлган инсонларнинг ўз-ўзини идора қилиш шакллари ва меъёри, ўзаро мулоқот ва муносабатларда уларга хос бўлган маънавий камолот даражасининг намоён бўлишидир»-деган таърифи ҳам диққатга сазовор.
- Ахлоқ тушунчасини икки хил маънода кўриш мумкин: ахлоқ умумий тушунча сифатида этиканинг тадқиқот объектини англатса, якка тушунча сифатида инсон феъл-атвори ва хатти-ҳаракатининг ўзига хос кўринишини англатади.
- Хусусан «одоб», «хулқ-атвор» маъноларида ҳам ишлатилади. Аслида «ахлоқ» ва «одоб» тушунчалари бир-биридан мазмун жиҳатидан фарқ қилади.
- А. Шер «Ахлоқшунослик» китобида кўрсатишича, «Одоб-инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамият ва инсоният ҳаётида у қадар муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади.
- Ахлоқ эса–жамият, замон инсоният тарихи учун намуна бўла оладиган ижобий хатти-ҳаракатлар йиғиндисидир».
- Ахлоқ ижтимоий ходиса сифатида инсоният жамияти вужудга келиши билан бир вақтда жамоалар билан шахслар ўртасидаги эҳтиёж ва манфаатларга хизмат қилувчи алоқа тарзида вужудга келиб, ўзининг тарихий тараққиётида:
- инсоннинг табиий хислатларини ўзгартирувчи, яратувчи фаолияти шаклида умуминсоний маданиятнинг таркибий қисми;
- жамиятда яшовчи ҳар бир шахсни ҳар томонлама камол топтирувчи маънавий-ижтимоий омил асосларидан бири;
- кишиларнинг ички туйғуларини, ҳиссиётларини ўстириб, умуминсоний моддий ва маънавий қадриятларини англаб этиш, уларни асраш ва келгуси авлодларга этказиб бериш йўлларидан энг афзали;
- оила ва кундалик турмушда мавжуд бўлган оилавий бурч, ўзаро ҳурмат, садоқат, ор-номус каби анъаналарни наслдан-наслга, авлоддан-авлодга ўтказиш асосида давом эттириш воситаси;
- адолатли жамият қуриш ва унда бой-бадавлат, тинч-тотув, бахтли яшаш ғояси сифатида мунтазам равишда ривожланиб келган ва ривожланади.
- Ахлоқнинг негизини жамиятнинг таркибий тузилиши, хусусан, ундаги мулкий муносабатлар, меҳнат тақсимоти, аҳолининг ёши ва уларнинг эҳтиёж ва манфаатлари белгилайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг асосини хилма-хил шакллардаги мулклар ташкил этаётган бир вақтда, уни ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизларини:
- умуминсоний қадриятларга содиқлик;
- халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;
- инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши;
- ватанпарварликни ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |