Ахлоқшунослик фанининг ижтимоий фанлар билан узвий алоқадорлиги - Этиканинг асосий категориялари:
- Мухаббат
- Эзгулик
- Адолат
- Виждон
- Бурч
- Номус……
- Ихтиёр эркинлиги туфайли инсон хар қадамда ахлоқий танлов муаммосига дуч келади. Бу муаммо кишида масъулият хисси мавжудлигидан далолат беради. Масъулиятни, ўзгалар ва ўз виждони олдида жавобгарликни сезмаган киши хохлаган ишга қўл уриши мумкин - уни уз қилмишининг оқибати қизиқтирмайди, у факат манфаат устуворлигини тан олади, холос. Ундай одамни ахлоқсиз деб атайдилар. Зеро инсон ё эзгуликни, ё ёвузликни танлаши туфайли ниманидир ихтиёр этади ахлоқий танлов хар бир хатти-хапакат, хар бир қилмишнинг ибтидо нуқтаси. (мисол тариқасида Насимийнинг жасоратини олиш мумкин)
ХУЛОСА - Жамиятимиз янгиланиши жараёнида ахлоқшуносликнинг ўз ўрни бор. Унинг олдида янги демократик ва ҳуқуқий давлат барпо этишга киришган мамлакатимиз фуқароларининг, айниқса ёшларнинг ахлоқий даражасига маьсуллик ва ҳар томонлама камол топган замон кишиси тарбиясини назарий асослашдек улкан вазифалар турибди.
- Уларни фақат қадимий ва ҳар доим замонавий бўлиб келган ахлоққа енгича ёндашувлар асосидагина амалга оширса бўлади .
- Шунингдек, яна бир муҳим муаммо бу биоэтика инсонинг табиат билан узлуксиз алоқасини маънавий таҳлил этиш асосида табиатни муҳофаза этишда ахлоқий жавобгарлик биоэтиканинг маданий негизини ташкил этади. Биоэтика социал масалалари билан биргаликда қадриятлар муаммосини ҳам қамраб олади. Биоэтика мақсадларидан бири- шахсни турли ҳолатларга солиш имкониятларини яратувчи, инсон хатти- харакати, руҳиятини ўзгартириш мумкин бўлган, унинг устидан ўтказилаётган хилма- хил тадқиқотларни чеклаш мезонларини ишлаб чиқади. Биоэтик муаммони долзарблашуви, илмий-техник тараққиёт, биотехнология, ирсият технологиясини ривожлантириши билан боғлиқ бўлиб, табиий муҳитни мақсадга мувофиқ ва тез ўзгартиришда инсонга катта қувват берди.
- Ирсият технологияси ва биотехнология инсон тақдирига бевосита аралашиб, ирсиятни дастурлаштириш, турли тирик организмлар, ирсият асосида янги организмлар, биологик роботлар яратиш масалаларини кўтариб чиқди. Натижада инсониятнинг ривожланишини, физиологик жиҳатдан қайта ўқиш имкониятларини, диний ва умуман умумий инсоний аҳлоқ нуқтаи- назаридан таҳлил этиш муаммоларини келтириб чиқаради.
- Шу ўринда ЎзР Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак манавият- енгилмас куч” асаридан қуйидаги қимматли фикирларини келтириш жоиз. “Таьлимни тарбиядан ажратиб бўлмайди- бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”. Бу фикирлар, бир томондан, ахлоқшуносликни енгил- елпи, иккинчи даражфли фан сифатида тушунувчиларга адолатли зарба бўлса, иккинчи томондан,ахлоқнинг енги жамиятимиздаги улкан мавқеини ҳамда ахлоқшуносликнинг жиддий назарий тадқиқотларга суяниши кераклигини таькидлайди.
-
Do'stlaringiz bilan baham: |