АХЛОҚШУНОСЛИК ФАНИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ - Регулятив функция шахс, хизмат жамоаси, давлат ва жамоат институтлари фаолиятини жамиятда мавжуд бўлган ахлоқий нормалар асосида бошқариб туришни англатади.
- Аксиологик функция (баҳолаш) – юқорида таъкидлаганимиздек, ҳар қандай ахлоқий хатти-ҳаракат у ёки бу қадриятлар системаси орқали баҳоланади.
- Информацион (билиш) функцияси - ахлоқий билимлар ҳосил қилишга қаратилган бўлиб, ахлоқий принсиплар, нормалар, кодекслар ижтимоий-ахлоқий қадриятлар ҳақидаги информатсия манбаи ҳисобланади.
- Тарбиявий функцияси–ҳар қандай тарбия тизими – бу энг аввало ахлоқий тарбия тизими ҳисобланади. Ахлоқий тарбия ахлоқий норма, одат, анъана, умумий хулқ-атвор намуналарини аниқ ташкилий тизим ҳолига келтиради, ахлоқий билимларни ахлоқий ишонч-еътиқодга айлантиради, конкрет вазиятларда ахлоқий билим ва ишонч-еътиқодни қўллашда ижодий ёндашувга ўргатади.
- Гедонизм – (юнон. ҳедоне – ҳузур–ҳаловат, роҳатланиш) этика назариясидаги ахлоқий талабларни асослаш тамойили бўлиб, унга кўра ҳузур-ҳаловат келтирувчи ва азоб уқубатдан қутқазувчи нарса яхшилик деб, азоб–уқубат келтирувчи нарса эса ёмонлик деб таъриф қилинади.
- Гедонизм ахлоқ–одоб тамойили сифатида кишиларга дунёнинг шод хуррамликларига, ўзлари ва бошқалар учун юксак роҳат–фароғат олишга интилишни буюради. Гедонизм қадим замондаёқ пайдо бўлган. Грецияда Аристипп этикасининг мухлислари бўлган ва ҳузур–ҳаловатни олий саодат деб ҳисоблаган кишилар гедониклар деб аталган.
- Аммо ҳар бир нарсада меъёр бўлгани каби инсон ҳузур-ҳаловатида ҳам меъёрга риоя қилиш зарур. Инсон ўз ҳаётида меъёрларга қатъий асосланиб яшаши билан ўзлигини йўқотмайди. Беруний айганидек, “Инсон ҳаётида лаззат меъёрининг бузилиши уни ҳалокатга этаклайди”.
Do'stlaringiz bilan baham: |