13-Мавзу: Этика фанининг предмети ва жамият ҳаётидаги аҳамияти


Download 0.53 Mb.
bet4/7
Sana07.03.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1244968
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Фалсафа 9-мавзу Этика фанининг предмети

Зардўштийлик
  • Асосчиси
  • Зардўшт Сепитома
  • Асосий ғояси
  • Эзгу фикр,
  • эзгу сўз,
  • эзгу амал
  • Эътиқод
  • Якка худолик
  • Асосий манбаси
  • “Авесто”
  • Яшт
  • Ясна
  • Виндедот
  • Виспарат
  • Хордо Авесто
  • (Кичик Авесто)
  • Қадимги Шарқ ахлоқшунослигида Қадимги Ҳиндистон ахлоқий тафаккури алоҳида ўринга эга.
  • Ведачилик ахлоқшунослиги қадимги ҳинд жамиятини тўрт табақа-варнага бўлади ; брахманлар (коҳинлар) кшатарийлар (ҳарбийлар) вайшчилар(деҳқонлар, косиблар), шудралар (қуллар). Брахманнинг машғулоти –таълим бериш, Ведани ўрганиш, қурбонлик қилиш, садақа улашиш ва тухфалар олиш; кшатрийлар фуқароларни қўриқлайдилар; вайшчилар чорва, тижорат, судхўрлик ва дехқончилик билан шуғулланадилар, шудралар эса ана шу уч ижтимоий гуруҳга хизмат қилади. Ведачилик ахлоқига кўра, брахманлар туғма ахлоқий юксак одамлар, шудралар эса туғма тубан ахлоқ эгалари хисобланади. Лекин кейинги оқимларда, йўга, жайнизм, айниқса буддавийлик ахлоқшунослигида, ахлоқий фазилатлар эгаси бўлиш инсоннинг зоти ижтимоий келиб чиқиши билан эмас, балки унинг шахсий камолоти билан боғлиқ, деган фикр илгари сурилади. Жисмонан соғлом, ақлий камолотга эга, моддий бойликлари фаровон ҳаёт кечириши учун етарли бўлган шаҳзода Сидҳартха Гаутама инсон азобини кўради ва ундан холос бўлиш йўлини қидиради. Бу йўлни Гаутама таркидунёчилик деб қарайди.
  • У буддизмнинг самарали, тўрт ҳақиқатини ишлаб чиқади:
  • 1)Ҳаёт бу – азобланиш демакдир туғилиш, касаллик, ўлим, яқинлари билан айрилиқ, истаган нарсасига эга бўла олмаслик,умуман инсон ҳаётининг барча қирралари, ҳаттоки роҳатланиш ҳам азобланиш демакдир.
  • 2)Азобланиш сабаби – эҳтирос ва инсон ҳоҳиш иродасидир . Демак, азобланиш манбаи – ҳаёт истагидадир.
  • 3) Азобдан қутулиш, бу ўз хоҳиш иродасидан қутулишдир,бунинг йўли эса нирванадир. Нирвана – азоблардан қутулингнан ҳолатдир. Унинг маъноси – истакларнинг, эҳтиросларнинг йўқлиги, тинч ҳолатдир.
  • 4) Нирванага олиб борувчи йўл, бу саккиз босқичдан иборат : а) тафаккур; б) нутқ; в)фаолият;г) аниқламоқ; д) ҳаёт; е) меҳнат; ж) хотира ва ўзаро тартиб; з)фикрларни тўплаш.
  • Нирвана ҳолатига эришиш учун ўнта ғов мавжуд: шахснинг хаёлидаги шубҳа бидъатпарастлик, ҳирслар, нафратланиш, ерга боғлиқлик, ҳузур-ҳаловат ва тинчланиш истаги, мағрурлик, ўзига бино қўйиш, билимсизлик. Буддавийлик томонидан ведалар обрўси, браҳманларнинг истисноли ҳолати инкор этилади, жамиятни варналарга бўлиш қораланади.
  • Қадимги Хитойда икки ахлоқшунослик йўналиши катта аҳамиятга ва қамровга эга эди : даосизм ва коноруцийчилик .
  • Даосизмнинг асосчиси Лао Цзи ҳисобланади . Лао Цзининг асосий ғоялари “Дао-де-цзин” асарида баён қилинган . Унинг фикрича барча нарсалар фақатгина “дао”га мос ҳолда вужудга келади ва ўзгаради, шунингдек,у кишиларни табиат билан уйғунликда табиий ҳаёт кечиришга чақиради .
  • Ушбу категория Қадимги Хитой астрономлари осмон жисмларини кузатишиб, юлдузлар харакатида муайян траектория мавжудлигини аниқлаган пайтларда вужудга келган . Кейинчалик “дао” Қадимги Хитой мумтоз фалсафасининг асосий категорияларидан бирига айланди . Қадимги Хитой фалсафий фикрининг илк даврида “дао” категорияси “йўл”, ”усул” маъноларини англатган.
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling